Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2020 29.11.2007 йилдаги 674-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.11.2007 йилдаги 674-I-сон
Кучга кириш санаси
29.11.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ КЕНГАШИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ КЕНГАШИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

«ХАЛҚ СЎЗИ» ВА «НАРОДНОЕ СЛОВО» ГАЗЕТАЛАРИ ТАҲРИРИЯТИ» ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИНГ УСТАВИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 27 февралдаги 150-V/КҚ-17-V-сонли ««Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти» давлат корхонаси фаолиятини ташкил этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган 214-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти» давлат корхонасининг устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Тўхтаев) «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти» давлат корхонасини, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Х.Н. Дўстмуҳамедов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Ф.Ф. Муҳитдинова ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Н. Ариповга муассислар билан «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти» давлат корхонаси ўртасида шартнома тузиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 декабрда қабул қилинган «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятининг Устави ва таҳрир ҳайъатининг таркиби тўғрисида»ги 585–II/564-сонли Қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 29 ноябрь,

674-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 29 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
402-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 29 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши, Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 29 ноябрдаги 674-I, 402–I, 248-сон қарорлари билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти» давлат корхонасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу устав Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти» давлат корхонасининг (бундан буён матнда «Таҳририят» деб юритилади) ҳуқуқий мақомини, фаолияти хусусиятларини, Муассисларнинг, Таҳририятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, Таҳририят ва Муассислар ўртасидаги мулкий муносабатларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таҳририятнинг муассислари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда «Муассислар» деб юритилади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таҳририят ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур уставга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таҳририят ўзига тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида берилган давлат мулки негизида ташкил этилган давлат унитар корхонасидир. Таҳририят ўзига берилган мулкдан қонунга, ўз фаолиятининг мақсадлари ва вазифаларига, мулкдорнинг (ваколатли давлат органининг) топшириқларига мувофиқ фойдаланади ҳамда уни тасарруф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таҳририятнинг номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек тилида — «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти» давлат корхонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рус тилида — Государственное предприятие «Редакция газет «Халк сузи» и «Народное слово».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таҳририят юридик шахс бўлиб, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисоб-китоб варақларига, шу жумладан валюта ҳисоб-китоб варақларига, ўз рамзи ва логотипларига, штамплари ва бланкаларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг тўлиқ расмий номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таҳририят қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз зиммасига мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олишга ҳамда уларни амалга оширишга, судда даъвогар ва жавобгар бўлишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таҳририят давлатнинг бошқа корхонаси муассиси бўлишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таҳририят манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Таҳририятнинг асосий фаолияти «Халқ сўзи» ва «Народное слово» ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашрларини чиқаришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Халқ сўзи» газетаси ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб, ўзбек тилида, ҳафтада 5 марта, А-2 бичимида, 4 ёки 6 (кейинчалик ундан ҳам кўп) саҳифада чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Народное слово» газетаси ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб, рус тилида, ҳафтада 5 марта, А-2 бичимида, 4 ёки 6 (кейинчалик ундан ҳам кўп) саҳифада чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Таҳририятнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Таҳририятнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида материаллар чоп этиш орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа тузилмалар фаолиятини холис ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари матнларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Муассислар ҳамда уларнинг органлари қарорлари ва фармойишларини, уларнинг мажлислари ва йиғилишларига доир материалларни чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат ва дунё ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида содир бўлаётган демократик ўзгаришларни, воқеаларни холис ва ҳаққоний тарзда ёритувчи материаллар ҳамда ахборотларни мунтазам эълон қилиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Асосий вазифаларига мувофиқ Таҳририят:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақолалар ва ахборот-маълумотларнинг юксак профессионал даражада тайёрланишини, уларнинг холислиги ва тўғрилигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарихий, умуминсоний, маънавий, маданий қадриятларга, миллий анъаналарга қизиқиш ўсиб бораётганлиги муносабати билан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва йўналишларини кенг ёритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адабий-бадиий иловалар, альбомлар чиқаради, юридик ва жисмоний шахсларнинг реклама ҳамда эълонларини белгиланган тартибда эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий жамоада қулай иш шароитларини яратади, ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши учун зарур бўлган техника воситалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг ижодий муваффақиятларини маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириб боради, уларнинг касбий маҳоратини оширишга кўмаклашади, турмуш шароитларини яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Муассисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Муассислар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят фаолиятининг турлари, мақсади, предметини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг ташкилий-ҳуқуқий тузилмасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят бош муҳаррири билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муддатидан олдин тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят мулки билан боғлиқ битимларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг ортиқча ёки фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ёки тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда Таҳририятни хусусийлаштириш ёки давлат мулкидан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятга етказилган зарарларни ундириш тўғрисида Таҳририят раҳбарига нисбатан даъво тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босма маҳсулотнинг қонун ҳужжатлари талаблари ва давлат стандартларига мослигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг қонуний манфаатларини давлат муассасалари ва чет давлатлар олдида ҳимоя қилиш, унинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят томонидан бошқа шахсларга фойдаланишга берилган мол-мулкдан олинган фойданинг ҳаммасини ёки бир қисмини уставга мувофиқ олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида, ушбу Уставда, шунингдек Муассислар билан Таҳририят ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган ваколатлар доирасида Таҳририят фаолиятини бошқаришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятдан қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини холисона ёритишни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Муассисларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, матбуотда эълон қилиш учун мўлжалланган материаллар белгиланган муддатларда чоп этилишини талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Муассислар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят Уставини тасдиқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят билан шартнома тузиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят томонидан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят бош муҳарририни тайинлаши, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у билан меҳнат шартномаси тузиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош муҳаррир ўринбосарини, масъул котибни тайинлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни тасарруф этиш учун Таҳририятга рухсат бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда Таҳририятга моддий-техникавий, молиявий ва бошқа ёрдам кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан белгиланган тартибда текширишлар ва аудит ўтказилишини, назорат олиб борилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятга берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилишини ва унинг лозим даражада сақланишини назорат қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Муассислар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Таҳририятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Таҳририят қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот олиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, бошқа ташкилотларга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эълон қилишга тайёрланган материалларни текшириш учун ваколатли ташкилотларга ва мутахассис-экспертларга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот, реклама, дизайн, матбаа хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иловалар нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулкни тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газеталарни чиқариш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фойдасининг бир қисмини Таҳририят фаолиятини ривожлантиришга ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга белгиланган тартибда йўналтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Таҳририят:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газеталардаги мақолаларнинг мазмунан юксак савияли ва маъноси тушунарли бўлишини, долзарблигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Муассислар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, улар фаолиятини ёритувчи бошқа материалларни бепул эълон қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассисларга Таҳририятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг лозим даражада сақланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Таҳририят қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Таҳририят ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Таҳририятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда Муассислар Таҳририят мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда субсидиар жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Таҳририят Муассисларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Таҳририятнинг мол-мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Таҳририятнинг устав фонди 21.011,0 (йигирма бир миллион ўн бир) минг сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Таҳририятнинг мол-мулки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятга тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида берилган мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг ўз фаолиятидан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Таҳририят мол-мулкининг қиймати Таҳририятнинг мустақил балансида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Таҳририят мол-мулки бўлинмас бўлиб, у киритилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан Таҳририят ходимлари ўртасида ҳам тақсимланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Таҳририят мол-мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолларда Муассислар билан келишилган ҳолда Таҳририят раҳбари томонидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятларининг акцияларини (улушларини) сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятининг давлат корхонасига тегишли бўлган акцияларини (улушларини) сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни Таҳририят фаолиятининг уставида белгиланган мақсад ва вазифаларга номувофиқ бошқа мақсадларда тасарруф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Таҳририятнинг устав фонди қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда камайтирилиши ёки олинган фойда ёхуд Муассислар томонидан унга берилган қўшимча мол-мулк ҳисобига кўпайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойда Таҳририят тасарруфига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Таҳририят тасарруфида қоладиган соф фойда белгиланган тартибда захира фонди ва бошқа фондларни ташкил этишга йўналтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Таҳририятнинг бошқарув органларини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Жорий масалаларни ва истиқболга мўлжалланган вазифаларни ҳал этиш учун таҳрир ҳайъати ташкил этилади. Таҳрир ҳайъати Таҳририятнинг ижро этувчи органи бўлиб, унинг таркибига: бош муҳаррир, Муассислар вакиллари, бош муҳаррир ўринбосарлари, масъул котиблар ва етакчи бўлимларнинг муҳаррирлари, журналистлар, жамоатчилик вакиллари кирадилар. Таҳрир ҳайъатининг шахсий таркиби ва аъзолари сони бош муҳаррир тавсиясига биноан Муассислар қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Таҳририятга бош муҳаррир бошчилик қилади. Бош муҳаррир Муассислар қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош муҳаррир ўринбосарлари ва масъул котиблар бош муҳаррирнинг тавсиясига биноан Муассислар қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бош муҳаррир Муассислар олдида Таҳририят фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Бош муҳаррир Муассислар билан келишган ҳолда Таҳририятнинг штат жадвалини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Бош муҳаррир ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларини ҳамда масъул котибларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича Муассисларга таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади, таҳрир ҳайъати ва Таҳририят меҳнат жамоаси ишига бошчилик қилади, Таҳририят номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, буйруқлар чиқаради, ишончномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят ходимларининг лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда устамалар белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Бош муҳаррир ўз ваколатларини ва мансаб вазифаларини бажаришда Таҳририят манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади, бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар, солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар, ходимларнинг иш ҳақи ва иш ҳақига тенглаштирилган бошқа тўловлар ўз вақтида тўланишини, меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган қонуний талабларнинг қаноатлантирилишини, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган эҳтиёжлар учун пул маблағлари ўтказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Бош муҳаррир ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Бош муҳаррир вақтинча йўқлигида унинг вазифасини унинг ўринбосарларидан бири бажариб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Таҳририят ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Таҳририят штатида турган, материалларни тўплаш, таҳрир, таҳлил қилиш, тайёрлаш билан шуғулланувчи шахслар, шунингдек техник ва хизмат кўрсатувчи персонал Таҳририят ходимларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Таҳририят ходимлари таркибига кирувчи ижодий ходимларга: бош муҳаррир, унинг ўринбосарлари, масъул котиблар, адабий котиблар, бўлимларнинг муҳаррирлари, шарҳловчилар, ўз мухбирлари ва катта мухбирлар, мухбирлар, фотомухбирлар, рассомлар ҳамда таржимонлар, реклама бўлими ходимлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Таҳририят жамоасидаги меҳнатга оид муносабатлар қонун ҳужжатлари, ушбу Устав, жамоа шартномаси талаблари асосида, ички меҳнат тартиби қоидалари, мансаб йўриқномалари ҳамда Таҳририят қабул қилган бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ тартибга солинади. Таҳририят ходимларига ягона намунадаги гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Таҳририят ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шакли, тизими, миқдори, шунингдек қалам ҳақи миқдори Таҳририят томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Газеталарнинг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Газеталарнинг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Таҳририят фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Таҳририят ҳисобот даври тугагач, ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади. Таҳририят ҳужжатларнинг сақланишини ва уларнинг белгиланган тартибда давлат архивига сақлаш учун топширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Таҳририятнинг хўжалик юритувчи субъект сифатидаги фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассислар ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Таҳририятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Таҳририят қонун ҳужжатларига мувофиқ Муассислар қарорига кўра ёки суд қарори асосида қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Таҳририят тугатилганда унинг пул маблағлари, мол-мулки ва бошқа активлари кредиторлар билан барча ҳисоб-китоблар қилинганидан сўнг белгиланган тартибда Муассислар тасарруфига ўтказилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 481-модда)