09.12.1992 йилдаги 747-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қонуннинг прокуратура ва суд идораларининг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи меъёрлари прокуратура идоралари билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ўзаро муносабатларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Уқтириб ўтилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ваколатларини тегишли тартибда сайлангунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 6-моддасининг учинчи қисмида, 10-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 24-моддасининг биринчи қисмида, 30-моддасида, 32-моддасининг иккинчи қисмида, 35, 36-моддаларида, 45-моддасида (тўртинчи хатбошисидан ташқари), 46, 47-моддаларида, 48-моддасининг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларида, 50-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 51-модданинг биринчи қисмида «прокурор» атамаси ишлатилганда: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, ўзининг ҳуқуқ ва ваколатлари доирасида фаолият кўрсатувчи қуйи поғонадаги барча прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, прокурорнинг катта ёрдамчилари ва ёрдамчилари, бошқарма ва бўлимларнинг катта прокурорлари ҳамда прокурорлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонунда белгиланган тартибда лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Прокурори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарлари деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Прокуратура идоралари прокурор-терговчи ходимлари қасамёдининг матни қуйидаги таҳрирда тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мен, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, прокуратура ходимлари сафига кирар эканман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқига содиқ бўлишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ким томонидан бузилишидан қатъи назар, қонуннинг ҳар қандай тарзда бузилишига қарши муросасиз курашишга, прокурор назоратининг самарадорлигини оширишга, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини жиддий эътибор билан холис ва адолатли равишда кўриб чиқишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хизмат сирини, қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ошкор этмасликка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийчилик ва маҳкамачилик таъсирини кескин енгишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб маҳоратимни муттасил ошириб боришга, прокуратура ходими шаънини улуғлашга, виждонан пок бўлишга, прокуратуранинг энг яхши анъаналарини асраб-авайлашга ва янада бойитишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийликни, хизмат интизомини ҳар қандай тарзда бузишим, нолойиқ хулқ-атворим прокуратура обрў-эътиборига путур етказиши, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар келтириши мумкинлигини унутмасликка қасамёд қиламан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қасамёдни бузган тақдиримда прокуратура ходими деган юксак номга ўзимни нолойиқ деб биламан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
___________________________________Имзо
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(фамилияси, исми, отасининг исми)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сана Манзили»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
747-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 30-модда)