Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.03.2007 йилдаги 45-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ» ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ЛОЙИҲАСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш» дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб бериш тўғрисидаги Битим доирасида Ўзбекистон Республикасига берилган грантдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон—Америка қўшма ишчи гуруҳининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш лойиҳасини «Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш» дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушадиган грант маблағлари ҳисобига иловага мувофиқ молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Қорақалпоғистон Республикасида Бўстон каналини қуриш» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 декабрдаги 514-ф-сон фармойиши билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги масъул бажарувчилар билан биргаликда иловага киритилган капитал қурилиш объектини 2007 йилги қурилишларнинг аниқ манзилли рўйхатларига белгиланган тартибда киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда бюджет таркиблари бўйича иқтисодий асослаш ҳисоб-китобларини ишлаб чиқсин ҳамда лойиҳани молиялаштиришнинг йил ва чоракларга бўлинган жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин ва лойиҳани амалга оширишнинг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳар чоракда ахборот берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш» дастури доирасида амалга ошириш учун илгари назарда тутилган 800 млн. сўм миқдорида молиялаштириш доирасида, устувор сув хўжалиги лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон—Америка қўшма ишчи гуруҳининг Ўзбекистонга оид қисмига кўриб чиқиш учун икки ой муддатда белгиланган тартибда янги таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иловага киритилган лойиҳанинг «Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш» дастури бўйича тушадиган маблағларни жамлаш учун очилган Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамидан ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан мақсадли фойдаланилишини текширсин, маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда эса — лойиҳани молиялаштиришни тўхтатиб қўйсин ва молиялаштиришни тиклаш тўғрисидаги масалани Ўзбекистон—Америка қўшма ишчи гуруҳи мажлисига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 7 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 7 мартдаги 45-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш» дастури доирасида молиялаштириладиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш лойиҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳанинг номи ‎ Лойиҳанинг мақсади ‎ Молиялаштириш суммаси (млн. сўм) ‎ Маблағларни ўзлаштириш муддати‎ Масъул бажарувчи‎
Қорақалпоғистон Республикасида Бўстон каналини қуриш ‎ Қорақалпоғистон Республикасидаги Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларининг 100 минг гектар ерларини суғориш учун Туямўйин сув омборидан кафолатланган сув бериш, ирригация тизимларини сақлаш харажатларини камайтириш ‎ 1000,0 ‎ 2007 йил ‎ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

Жами: ‎‎‎

1000,0‎