18.03.1997 йилдаги 108-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси аҳолисига қулай яшаш шароитлари яратиш, санитария-гигиена нормаларига риоя қилиш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш каби халқ анъаналарини тиклаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро «ЭКОСАН» жамғармасининг ҳар йили Ўзбекистон Республикасида Экология ва саломатлик кунларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экология ва саломатлик кунларини ўтказиш тартиби тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар «ЭКОСАН» жамғармасига ва унинг бўлимларига Экология ва саломатлик кунларини ўтказишда бутун чоралар билан кўмаклашсинлар, атроф-муҳитни ободонлаштириш, уни ифлослантиришга олиб келувчи ва инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида шанбаликлар ва бошқа оммавий тадбирларни биргаликда ташкил этсинлар. Шанбаликлардан тушган маблағлар ижтимоий-экология дастурларни амалга ошириш учун «ЭКОСАН» жамғармасига йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Экология ва саломатлик кунларини ташкил этиш ва ўтказишда алоҳида ўрнак кўрсатганларни тақдирлаш жойлардаги ҳокимликлар томонидан амалга оширилади, йилнинг якунлари бўйича эса «ЭКОСАН» жамғармасининг махсус дипломлари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзтелерадио» компанияси, газета ва журналлар таҳририятлари экология ва саломатлик кунларининг ўтказилишини ва бу тадбирларда фаол қатнашаётган жамоаларнинг тажрибасини кенг ёритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва Маданият бўлимига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108-ф-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 мартдаги 108-ф-сон фармойиши билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Экология ва саломатлик кунларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Экология ва саломатлик кунлари Халқаро «ЭКОСАН» жамғармаси томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экология ва саломатлик кунларининг мақсади қулай барқарор экологик вазиятни таъминлаш, турли касалликлар тарқалишининг олдини олишни, фуқароларнинг яшаш ва иш жойларида санитария-гигиена нормаларига риоя қилинишини таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш каби халқ анъаналарини тиклашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экология ва саломатлик кунларини ташкил этиш ва ўтказишда Халқаро «ЭКОСАН» жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўлимларидан ташқари ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, корхоналар. ташкилотлар, муассасалар, ўқув юртлари, жамоат бирлашмалари, хусусий компаниялар. қўшма корхоналар ва фирмалар, шунингдек, турар жойлардаги аҳоли ҳам иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экология ва саломатлик кунлари ҳар йили уч босқичда ўтказилади, унда турли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИРИНЧИ БОСҚИЧ
(март - май, «Наврўз» байрами кунларига бағишланади)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу босқич доирасида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, янги боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар барпо этиш, кўчалар, суғориш тармоқлари ва темир йўл трассалари бўйлаб тераклар ва бошқа дарахтларнинг тез ўсадиган хилларини экиш мақсадида республика, вилоят, шаҳар ва туманлар шанбаликлари (ҳашарлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналари, соғлиқни сақлаш, умумий овқатланиш, халқ таълими объектлари ва бошқа объектлардаги иш жойларида санитария ва гигиена нормаларига риоя қилинишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтзорларнинг нормал ҳолатини таъминлашга оид комплекс агротехник тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш тармоқларини, каналлар, ариқлар, сув ҳавзалари, зовурлар, қудуқлар ва ҳовузларни тозалаш ва ободонлаштириш, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва кўкаламзорлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўқолиб бораётган ноёб ўсимликлар ва ҳайвонот оламини асраб-авайлашга қаратилган тадбирлар, қуш уялари ўрнатиш, ёввойи ҳайвонлар ва қушларни озиқлантириш, ўқувчи ёшлар ўртасида «Яшил назоратчи», ёш натуралистлар, табиатни севувчилар ҳаракатларини, «ЭКОСАН» клубларини ташкил этиш ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тозалаш қурилмалари, чанггазтутқичлар ва фильтрлар, заҳарли дорилар, минерал ўғитлар, пистесидлар, биопрепаратлар ва бошқа заҳарли моддалар сақланаётган омборларни тузатиш ва уларни табиат муҳофазаси нормаларига мувофиқ ҳолга келтириш, ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, техника хавфсизлиги талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Наврўз» байрами, миллий, маданий дам олиш, спорт анъаналарини ва удумларни тиклаш тадбирларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бизнинг келажагимиз ва экология», «Спорт, экология ва саломатлик», «Болалар ва табиат». «Санъат ва экология» ва бошқа мавзуларда концертлар, кўрик танловлар, спорт турнирлари, кўргазмалар, фестиваллар ва бошқа оммавий-маданий тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли саломатлигини сақлашнинг экология санитария-гигиена нормаларини тарғиб қилиш мақсадида теле-радио эшиттиришлар тайёрлаш, газета ва журналларда, ахборот маълумотномаларида мақолалар эълон қилиш, лекторийлар, суҳбатлар ва учрашувлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИККИНЧИ БОСҚИЧ
(июнь — август, Бутун жаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш кунига бағишланади)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу давр мобайнида қуйидагилар ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ободонлаштириш ва санитария жиҳатидан тозалаш юзасидан шанбаликлар (ҳашарлар) ўтказиш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағларни Халқаро «ЭКОСАН» жамғармасининг вилоят бўлимлари ҳисоб рақамига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқинди жойлари ва ахлатхоналарни, водопровод ва канализация иншоотларини, саноат ва қишлоқ хўжалиги объектлари, касалхоналар, болалар муассасалари, мактаблар, авто ва темир йўл вокзаллари, аэропортлар, деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат товарлари оммавий савдо қилинадиган бошқа жойлар ҳудудларини санитария ва экология нормаларига мувофиқ келтиришда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарган корхоналарида, қурилиш объектларида, транспорт, алоқа ва савдо тармоқларида санитария ҳолатини яхшилаш каби профилактик тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олинадиган иншоотлар ишини, қудуқлар, очиқ сув ҳавзаларининг санитария-ҳимоя зоналари ҳолатини зарарсизлантирадиган ва дезинфекция қиладиган моддалар мавжудлиги ва улардан фойдаланишни алоҳида назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли юқумли, аллергия касалликлари ва ревматизмнинг тарқалишига сабабчи бўладиган ўчоқлар — зах ертўлалар, ботқоққа айланган сув ҳавзаларини қуритишга оид комплекс ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший ва саноат чиқиндиларини йиғиш ва эҳтиёткорлик билан чиқариб ташлаш, оқова сувларнинг табиий сув ҳавзалари ва дарёларга ташланишига йўл қўймаслик, аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллалар ва даҳаларда ўз-ўзидан пайдо бўлган ахлатхоналарни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«СЭС-ЭКОСАН» дастурини амалга ошириш доирасида шаҳарлар ва аҳоли истиқомат қиладиган жойларнинг санитария ҳолатини текшириш, чет элдан келтирилаётган кундалик озиқ-овқат ва саноат товарларининг сифатини, миллий таомлар, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланаётган хусусий ошхоналар фаолиятининг санитария ва бошқа шароитларини, шунингдек автоёнилғи қуйиш станциялари маориф, маданият ва спорт масканларининг ҳолатини қаттиқ назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология жиҳатидан ноқулай регионларда истиқомат қилаётган аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва маслаҳат бериш мурувват ёрдами кўрсатиш учун «Саломатлик поездлари» ва «ЭКОСАН» автопоездларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария экологик вазиятни яхшилаш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида хайрия концертлари, театр томошалари, спорт ва дам олиш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни асраш мавзусига бағишланган кўргазмалар, қушлар ва гуллар байрамлари, болалар чизган расмлар танлов-кўриклари, экология ва саломатлик эрталикларини ўтказиш, кино ва телефильмлар намойиш қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни ва инсон саломатлигини авайлаб асрашнинг долзарб муаммолари юзасидан конференциялар, учрашувлар ва семинарлар, махсус телекўприклар, узлуксиз телекўрсатувлар ва радиомулоқотлар ўтказиш, телевидение ва радиода, республика ва маҳаллий газеталар саҳифаларида таниқли эколог олимлар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг чиқишларини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УЧИНЧИ БОСҚИЧ
(сентябрь — декабрь, Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик кунига бағишланади)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу босқичда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишга тайёргарлик кўриш доирасида ободонлаштириш, тузатиш-тиклаш, дарахтзорлар барпо этиш ва бошқа ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва қишлоқларда санитар тозалаш, ободонлаштириш, дарахтлар ўтказиш юзасидан шанбаликлар (ҳашарлар) ўтказиш, иш жойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган тушумларни Халқаро «ЭКОСАН» жамғармаси бўлимларининг ҳисоб-китоб счётларига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хазонларни тўплаш, сақлаш ва компостлаш учун махсус майдонлар ажратиш, уларни ўз вақтида олиб кетиш учун юк ташиш, тушириш транспортлари етарли миқдорда ажратилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заҳарли дорилар, минерал ўғитлар ва бошқа заҳарли моддаларни ҳисобга олиш ва уларни қиш даврида хавфсиз сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари муҳофазаси устидан назоратни кучайтириш, дарахтзорлар кесилишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммоларига бағишлаб таниқли эколог олимлар, тиббиёт ходимлари билан телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларида учрашувлар, суҳбатлар ўтказиш, газета ва журналлар саҳифаларида уларнинг мақолаларини чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол денгизининг қуриган ҳавзасидан кўтарилаётган туз-чанг бўронларини бартараф этиш мақсадида қумларни дарахтзорлар барпо қилиш билан мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«СЭС-ЭКОСАН» дастурини амалга ошириш доирасида пахта майдонларида дефолиантларнинг тўғри қўлланилишини, шаҳар ва қишлоқ бозорларида сотилаётган полиз маҳсулотлари таркибидаги нитратларни, мева ва сабзавотлар қишга омборларга сақлашга қўйилиши ва консерва қилиниши, ёқилғи ва энергиядан тежаб-тергаб фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва саломатлик кунларини якунлаш
ШАРТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва саломатлик кунлари якунлари 15 май, 15 август, 15 ноябрда туман, шаҳар, вилоятлар ишчи гуруҳлари томонидан якунланади. Ишчи гуруҳлари таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимнинг биринчи ўринбосари, Халқаро «ЭКОСАН» жамғармаси бўлими бошқаруви раиси — ишчи гуруҳи раиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро «ЭКОСАН» жамғармаси бўлими директори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси (ўринбосари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санэпидстанция бош шифокори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ободонлаштириш хизматининг раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизмат раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими бўлими мудири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария милицияси вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ташкилотларининг вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари вакиллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғолиб деб топилган саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалар, маҳалла жамоалари, шаҳар, туман ва вилоятлар ҳокимликларининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совринлари билан мукофотланадилар. Уларнинг тажрибаси оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва саломатлик кунларининг барча босқичлари якунлари бўйича ғолиб деб топилган энг яхши корхона, хўжалик, муассаса, маҳалла, шаҳар ва туманлар ҳақидаги маълумотлар вилоят ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқиш учун Республика ишчи гуруҳига 10 декабрга қадар топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғолиблар Халқаро «ЭКОСАН» жамғармасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда корхона учун 50 минг сўм, хўжалик учун — 50 минг сўм, муассаса учун — 40 минг сўм, маҳалла учун — 50 минг сўм, туман ва шаҳар учун 100 минг сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва саломатлик кунлари якунлари бўйича ғолиб деб топилган шаҳар ва туманларга пул мукофоти ўрнига соғлиқни сақлаш муассасаларига унинг миқдорига тенг қийматда дори-дармонлар, тиббий асбоб-анжомлар ҳам берилиши мумкин.