07.02.2006 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АДВОКАТУРА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ 10-МОДДАСИНИНГ ТЎРТИНЧИ ҚИСМИНИ ВА «АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ВА АДВОКАТЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ 6-МОДДАСИНИНГ БЕШИНЧИ ҚИСМИНИ ШАРҲЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис ўринбосари Б. Мирбобоев, судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига амал қилган ҳолда, «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисмини ва «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг бешинчи қисмини шарҳлаш ҳақидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масала адвокат А.Р. Лутфуллаевнинг Конституциявий судга мурожаати муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимованинг ташаббуси билан киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд маърузачи судья С. Ҳакимованинг ахборотини, Ўзбекистон Адвокатлар ассоциациясининг раиси Б. Саломов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси С. Одилхўжаева, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг аъзоси М. Гасанов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б. Жамолов ва бошқаларнинг фикрларини эшитиб, иш бўйича мавжуд материалларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисмида «Адвокат қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатаётганлиги муносабати билан уни жиноий, моддий ва бошқа жавобгарликка тортиш ёки бундай жавобгарликни қўллаш билан қўрқитиш мумкин эмас», деб кўрсатилган. «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг бешинчи қисмида ҳам аналогик норма назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу нормаларда «бошқа жавобгарликка» сўзларининг қўлланилиши уларни мазмунан қандай тушуниш керак, деган саволга жавоб беришни талаб қилади ва шунинг учун ҳам уларга шарҳ бериш заруратини келтириб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг тегишли нормаларини ва иш бўйича бошқа материалларни таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қуйидагиларга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ «Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади», деб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисмида ва «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг бешинчи қисмида баён қилинган нормани белгилаётганда шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари ва нормаларининг устунлигидан ҳам келиб чиққан деб ҳисоблайди. Жумладан, Жиноятларнинг олдини олиш бўйича БМТнинг саккизинчи конгресси томонидан 1990 йил август ойида қабул қилинган «Адвокатларнинг роли тўғрисидаги асосий қоидалар»да ҳукуматлар эътироф этилган касбий вазифалари, стандартлари ва этика нормалари асосида амалга оширилган ҳар қандай ҳаракатлари учун адвокатларни жазолаш ёки жазо қўлланиши билан қўрқитиш ва айблаш, уларга нисбатан маъмурий, иқтисодий санкциялар қўлланиши мумкин эмаслигини таъминлашлари шартлиги назарда тутилган. Ушбу ҳужжатга мувофиқ адвокат судда, трибуналда ёки бошқа юридик ёки маъмурий органларда ўз бурчини виждонан бажариши ва касбий вазифаларини амалга ошириши муносабати билан ишга тааллуқли ёзма ва оғзаки шаклда қилинган мурожаатлари бўйича таъқибдан жиноят ёки фуқаролик иммунитетига эга бўлиши лозимдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди юқоридаги қоидалардан келиб чиқиб, қонун чиқарувчи ушбу ҳолатда юридик жавобгарликни назарда тутган, деб ҳисоблайди. Юридик жавобгарликнинг жиноий, фуқаролик, маъмурий, интизомий ва моддий жавобгарлик турлари борлигини инобатга олиб, Конституциявий суд қонунга мувофиқ юридик ёрдам кўрсатаётганлиги муносабати билан адвокатни юридик жавобгарликнинг кўрсатиб ўтилган турларининг бирортасига ҳам тортиш ёки бундай жавобгарликни қўллаш билан қўрқитиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганларга асосланиб ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1, 25, 26, 27-моддаларига амал қилган ҳолда Конституциявий суд қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисмига ва «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг бешинчи қисмига қуйидаги шарҳ берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисмидаги ва «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг бешинчи қисмидаги «бошқа жавобгарликка» сўзларини мазмунан фуқаролик, маъмурий ва интизомий жавобгарликка деб тушуниш лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисмидаги ва «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг бешинчи қисмидаги норма адвокатни қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатаётганлиги муносабати билан уни жиноий, фуқаролик, маъмурий, интизомий ва моддий жавобгарликка тортиш ёки бундай жавобгарликни қўллаш билан қўрқитиш мумкин эмаслигини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ушбу қарори «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 7 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 40-модда)