08.11.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1737
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 08.11.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1737
Кучга кириш санаси
18.11.2007
Ҳужжат 18.11.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДА ГУМОН ҚИЛИНИБ УШЛАБ ТУРИЛГАН ШАХСЛАРНИ САҚЛАШНИНГ САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 8 ноябрда 1737-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 229-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 8 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 8 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг
2007 йил 8 октябрдаги 12, 16-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 229-моддасига мувофиқ жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида (кейинги ўринларда — ВСҲ) сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг биноларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ВСҲ биноларини қуриш ва уларни жиҳозлаш ишлари ички ишлар идоралари белгилаган меъёрлар талабларига жавоб берадиган лойиҳалар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ВСҲ мажмуасига ушланган ва қамоққа олинганларни сақлаш учун мўлжалланган асосий бино, сайр қилиш ҳовлиси ва ўраб (тўсиб) турувчи қурилма (жиҳоз, тўсиқ)лар киради. ВСҲ ички ишлар идоралари биноларидан алоҳида ёки биргаликда қурилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ВСҲ ички ишлар идораларининг асосий маъмурий биносига туташ қурилган бўлса, унинг маъмурий бинодан алоҳида кириш (чиқиш) дарвозаси бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички ишлар идораларининг асосий маъмурий биносига туташ қурилган ВСҲнинг муҳандислик жиҳозлари ва коммуникациялари гигиеник меъёрлар талабларига жавоб бериши, шу жумладан шовқиндан ҳимоя қилинган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ВСҲни биноларнинг ярим ертўласи, цокол ҳамда 1 ва 2 қаватларига жойлаштирилишига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ВСҲ биноси ғиштдан ёки бошқа мустаҳкам материал (темир-бетон, тош ва бошқа)лардан қурилади. ВСҲнинг ички деворлари, камераларнинг оралиқ деворлари ва бошқа хоналар 38 см.дан кам бўлмаган қалинликдаги пишиқ ғиштдан терилади. Камераларнинг деворлари ҳеч қандай бўртиб турувчи жойлари ва бурчаклари қолдирилмаган ҳолда қоришма билан суваб чиқилади. Камераларнинг ташқи деворлари 50 см.дан кам бўлмаган қалинликда бўлади ҳамда ВСҲ ичидаги хизмат ва хўжалик хоналари билан туташган деворлари арматурали панжаралар билан мустаҳкамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Камераларнинг том қисми ёғоч материаллардан иборат бўлса, ундай ҳолатда қўшимча равишда темир панжаралар ўрнатилиб, металли элементларга қўшиб, пайвандланиб мустаҳкамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сайр қилиш ҳовлиси камералар мажмуаси деворига туташган бўлиб, бевосита ВСҲ ҳудудида ташкил этилади. Сайр қилиш ҳовлисининг майдони энг кўп сиғимли камераларда сақланаётганларни бирданига сайрга олиб чиқиш имкониятини берадиган даражада бўлиши лозим. Сайр қилиш ҳовлисининг майдони 12 м2дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сайр қилиш ҳовлилари ВСҲда мавжуд бўлган камералар сони ва уларнинг майдонига қараб белгиланади. Агар ВСҲ ҳудудида сайр қилиш ҳовлилари бир нечта бўлса, бундай ҳолларда сайр қилиш ҳовлилари ғиштли ёки темир-бетонли тўсиқлар билан бўлинади. Ушбу оралиқ тўсиқ деворларининг баландлиги 3 метрдан кам бўлмаслиги, юқори қисмидан темир панжара ва сим тўрчалар билан ёпилган бўлиши лозим, унинг устидан бир томони 2 метрдан кам бўлмаган темир тунука билан ёпилади. Сайр қилиш ҳовлиларида, ҳовли деворларидан 2 метрдан кам бўлмаган масофада ерга маҳкамланган ҳолда ўриндиқлар ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сайр қилиш ҳовлиларининг барча деворлари силлиқ қилиб сувалади. Поли ёмғир сувини оқизиб кетадиган қияликка эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ВСҲ камералар блокига туташган ёки ВСҲ биносининг ҳамма томонидан ўраб олинган деворнинг баландлиги 3 метрдан кам бўлмаслиги, ушбу деворнинг ҳар иккала томони силлиқ, тош, ғишт ва бўртиқлардан ҳоли бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички лойиҳаланиши ва жиҳозланишига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ВСҲнинг лойиҳаланиши аниқ табиий иқлим, шахсларнинг демографик таркиби, маиший-ижтимоий шарт-шароити талабларига тўлиқ жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Камералар 2—4 ўринли бўлиб, йўлакнинг бир томонида ёки икки томонида жойлаштирилиши мумкин. Икки томонлама қурилган камераларнинг қарама-қарши эшиклари бир-бирига нисбатан озгина сурилган ҳолатда қилиб қурилади. Камералар бир томонлама жойлашганда йўлакнинг кенглиги 1,5 метр, икки томонлама жойлашганда йўлакнинг кенглиги 2 метр бўлади. Йўлакнинг камера хоналари блокига туташган зинасимон панжаралар билан кесишиб ўтиши тавсия этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Камераларнинг қурилишида, камера эшигида полдан 145—150 см. баландликда, сақланаётганлар тўлиқ кўринадиган даражада қилиб овалсимон кузатув туйнуги ўрнатилишини кўзда тутиш зарур. Кузатув туйнугининг ҳажми камера ичидан 14 х 24 см, йўлак томонидан 3,5 х 4,0 см. катталикда бўлиши лозим. Кузатув туйнугига йўлак томондан синмайдиган органик шишадан ясалган ўз ўқида эркин айланадиган қопқоқ ўрнатилади. Шунингдек, камера эшигига овқат бериш учун, пол сатҳидан 120 см баландликда, 20 х 20 см ўлчамда туйнук ўрнатилиб, вагон типидаги қулф билан ёпилади. Туйнуклар йўлак томонга очилиб, ерга нисбатан горизонтал ҳолатда туришини таъминлаш учун тиргаклар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Камералар эшикларининг юзаси 190 х 75 см, кенглиги 6 см.дан кам бўлмаган ўлчамда бўлиб, камерага киришда чап томонга (йўлак томонга қараб) очиладиган қилиб ўрнатилиши лозим. Камералар эшигининг очилиш кенглиги камерадан бирваракайига бир кишидан ортиқ шахс чиқолмайдиган (киролмайдиган) даражада бўлиши шарт. Эшикларнинг бундай кенгликда очилишига эришиш мақсадида йўлак томондан эшикни маълум бурчак остида очилишини таъминловчи чегаралагич ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Эшиклар икки томондан яхлит тунука (пўлат) билан эшикка мустаҳкамланган ҳолда қопланади. Эшик қопламасида бирон-бир тирқишнинг ҳосил бўлишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камера эшикларига турма типидаги қулфлар ўрнатилади, эшик ёпилганда қулф автоматик тарзда (ўз-ўзидан) қулфланадиган, кейин эса калит билан икки маротаба буралиб қулфланадиган бўлиши, эшиклар ташқи томондан темир тирсак (засов) билан ёпиладиган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Камерадаги деразаларнинг эни 0,9 метр, баландлиги 0,5 метр кенгликда бўлади. Дераза камера ҳавосини алмашинишини таъминлаш учун ташқарига қараб очиладиган ва вагон типидаги қулф билан жиҳозланган туйнук билан жиҳозланади. Камера деразаси, пастки қисми полдан 1,8 метрдан кам бўлмаган баландликда ўрнатилади. Барча камералардаги деразаларга 12 х 20 см катакча шаклидаги вертикалига диаметри 19 мм ва энига кесим юзаси 60х12 мм бўлган пўлат арматуралардан тайёрланган темир панжаралар ўрнатилади. Дераза токчаси айланасимон шаклда ҳеч қандай бурчакларсиз силлиқ қилиб сувалади. Дераза роми ичкари томонидан симли майда тўр билан қопланади. Камера деразаларининг ички томонидан орасидан сим ўтказилган шиша ва ташқи томонидан кўриш имкониятини бутунлай чеклайдиган шиша ойналари («мороз» типидаги ойналар) билан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Камералар, ушланган ва қамоққа олинганларни сақлаш учун бир қаватли ёки икки қаватли кроватлар билан жиҳозланади. Камераларни иситиш мосламалари дераза остида, устки қисми махсус тешикли пўлат панжара билан қопланган ҳолатда ўрнатилади. Иситиш мосламаларининг қувурлари камералар деворлари орасидан кўринмайдиган қилиб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ВСҲ навбатчисининг хонаси билан бир жойда жойлашган ушланган ва қамоққа олинганларни текширувдан ўтказиш хонасида бўйи 1,2-1,0 метр ва эни 1,0-0,8 метр кенгликда бўлган кабиналар ташкил қилинади. Кабиналар бир-биридан 1/2 қалинликдаги ғиштдан терилган девор билан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган шахсларнинг ҳар бирига индивидуал кружкаларда қайнатилган сув тарқатиш учун, ВСҲ йўлагида қопқоғи бекилувчи қайнатилган сув қуйилган идиш бўлиши зарур. Идишдаги қайнатилган сув ҳар куни алмаштирилиб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. ВСҲларда қўриқловчи ва навбатчилик қилувчи ходимлар учун ажратилган хоналарнинг кенглиги 12 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хоналарни тозалаш анжомлари (пол латтаси, челак, швабра, чўткалар)ни сақлаш, уларни ювиш учун чиғаноқлар билан жиҳозланган 3 м2 дан кам бўлмаган хона ажратилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушланган, қамоққа олинганлар ва маҳкумлар табиий ёруғлик билан таъминланган, ҳар бир сақланаётган шахс учун майдони 2,5 м2 дан кам бўлмаган камераларда сақланади. Ҳомиладор, болали аёллар эркакларнинг камераларига нисбатан ёруғроқ, ҳар бирининг майдони 4 м2 дан кам бўлмаган камераларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. ВСҲда 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ушлаб турилган шахслар бир ёки икки қаватли каравотлари бор бўлган камераларга жойлаштирилади. Дастлабки 3 кундан ортиқ муддатга қамоққа олинганларни сақлаш камераларида овқатланиш столи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий буюмларини сақлаш учун девор шкафлари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳамма камералар ичимлик сув идиши ва кружкалар билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ҳар бир ВСҲ овқат иситиш учун ёпиқ спиралли («мармит») электроплита, сув қайнатиш воситалари, шкаф, уч қисмдан иборат идиш-товоқни ювиш ваннаси билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ВСҲ кўрпа-тўшак ва камераларда сақланишига рухсат берилмаган шахсий буюмларни сақлаш учун хоналар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг мавсумий кийимлари бўлмаган тақдирда, уларни устки кийим-бош, оёқ кийимлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруғида кўрсатилган меъёрлар асосида, (жазони ижро этиш муассасаларининг захираси ҳисобидан) амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. ВСҲлар душхона (чўмиладиган хона), дезинфекция хонаси, бошқа хизмат ва ёрдамчи хоналар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички муҳитига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Табиий ва сунъий ёритиш, табиий шамоллатиш ва микроиқлим параметрлари, хоналарнинг қуёш нуридан ҳимояланиши амалдаги лойиҳалаш меъёрларига мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сунъий ёритишга бўлган асосий гигиеник талаблар: ёруғлик хоналарнинг белгиланган мақсадига мувофиқ бўлиши, кўзни қамаштирадиган даражада ёрқин ва инсон организми ҳамда хонанинг ички муҳитига зарарли бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. ВСҲнинг барча хона ва камералари умумий ёритилишни таъминловчи сунъий ёруғлик қурилмаси билан жиҳозланиши лозим. Хоналарнинг белгиланган вазифаларига қараб, улар қўшимча равишда маҳаллий ёритиш чироғи билан жиҳозланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Хона ва камераларнинг ўртача ёритилиш даражаси 100 люксдан, йўлак, зинапоя майдони ва зиналарнинг ёритилиши эса 50 люксдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. ВСҲнинг барча камераларида электр ёриткичлар ўрнатилади, электр тармоқлари яширин ҳолатда ўтказилади. Камералардаги ёриткич чироқлари, камера эшикларининг тепа қисмидаги махсус туйнукларда ўрнатилиб, металл панжаралар билан қопланади. ВСҲнинг йўлаги, тергов хоналари, овқат иситиш ва санитар ишлов бериш хоналарининг электр ёриткичлари муҳофазаланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Электр тармоғининг авария ҳолатларида ВСҲни ёритиш мақсадида аккумулятор батареяларидан ёки мустақил равишда ток берувчи мосламалардан (генераторлардан) фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Сунъий ёритишни тўлдириш учун хоналар юзаси (девор, шифт) имкон борича ёруғликни қайтарувчи ёрқин, ёнғиндан хавфсиз (сув-эмульсияли) бўёқлар билан қопланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Узоқ муддатда сақланадиган шахслар хоналаридаги ҳавонинг алмаштирилиб турилиши, табиий вентиляция (ҳавонинг форточка, махсус дераза тешиги) ёки вентиляция туйнугидан кириши орқали амалга оширилиши керак. Ҳавони олиб кетувчи вентиляция мосламаси намлик юқори бўлган хоналар: санитария тармоғи, санитария ишлови бериш, овқат тарқатиш хоналари шифтига қурилиши кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Меъёрдаги ҳаво ҳарорати яратилиши ва уни тозалаш учун вентиляциянинг умум алмашинув тизими кўзда тутилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Камера хоналарига оқиб келувчи ҳаво, хоналарнинг тепа қисмида жойлашган ҳаво тарқатгичлардан берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Вентиляция ва қувурўтказгичларни ўтказувчи туйнукларга симли тўр ўрнатилиб, кемирувчилардан ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Иситиш тизимини лойиҳалашда хона ва камералар ҳавосини бир маромда иситиш, иссиқлик оқими бошқарилишини таъминлашни ҳисобга олиш керак. Иситилиш мавсумида ВСҲ хоналаридаги ҳаво ҳарорати 18°Сдан кам бўлмаган даражада ушлаб турилиши керак. Доимий иситиш манбаи бўлмаган, вақти-вақти билан иситилиб туриладиган ВСҲнинг хоналаридаги ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариши ±3°Сдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Йилнинг иссиқ мавсумида иситиш тизимидан камера хоналарини совутиш мақсадида фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ичимлик суви таъминоти ва канализация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Марказлашган ичимлик суви тизими бўлган аҳоли пунктларидаги ВСҲларда ичимлик суви қувурлари, ёнғинга қарши шланглар ҳамда маиший канализация ўтказилиши кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Марказлашган ичимлик суви тизими, канализацияси ва иссиқлик, газ таъминоти бўлмаган жойлардаги ВСҲда маҳаллий (автоном) муҳандислик ускуналар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Канализацияси мавжуд бўлган аҳоли пунктларида жойлашган ВСҲ камералари санитария тармоғи (унитаз ва қўл ювиш чиғаноғи) билан жиҳозланадилар ҳамда уларнинг канализация тизими қурилиш меъёрлари қоидалари (кейинги ўринларда — ҚМҚ) 2.04.01-98 «Биноларнинг ички ичимлик сув (водопровод) ва канализацияси», ҚМҚ 2.04.03-97 «Канализация. Ташқи тармоғи иншоотлари», ҚМҚ 2.08.02-96 «Жамоат бинолари ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ умумий канализация тармоғига уланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Канализацияси мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларида жойлашган ВСҲда ташкил этилган ички канализация тармоғи, нам ўтказмайдиган ўра типидаги ҳожатхонага уланадиган қилиб қурилиши кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Озиқ-овқат маҳсулотларининг тайёрланиши, сақланиши ва етказиб берилишига қўйиладиган гигиеник талаблар (ВСҲга шартнома асосида тайёр овқат етказиб берувчи ошхоналарга тааллуқли)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. ВСҲни тайёр овқат билан таъминловчи ошхоналар умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария қоида ва меъёрлари талабларига жавоб бериши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Технологик жиҳозлар, инвентарлар, идиш-товоқлар, сиғимлар санитар-эпидемиологик хулосага эга бўлган материаллардан тайёрланган бўлиши ва санитария қоидаларга мувофиқ хом ва тайёр маҳсулотларга ишлов берилишида ишлатилиш учун белгиланган (маркировкаланган) бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ювувчи ва зарарсизлантирувчи (дезинфекцияловчи) воситаларнинг ишлатилиши бўйича йўриқнома билан шу воситалардан фойдаланувчи ходимлар таништирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ювувчи ва зарарсизлантирувчи (дезинфекцияловчи) воситалар яхши шамоллантириладиган ва қуруқ хоналарда сақланади. Зарарсизлантирувчи (дезинфекцияловчи) эритмалар, оғзи пўкак билан яхши ёпиладиган, қорайтирилган шиша идишларда, 5 кундан ошиқ бўлмаган муҳлатда, ёруғлик ва намлик тушмайдиган ҳолатда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Индивидуал идиш-товоқлар зангламайдиган пўлатдан тайёрланган бўлиши керак. Четлари дарз кетган, ёрилган, синган, пачоқланган, эмал қавати кўчган ҳамда пластмасса ва алюминийдан тайёрланган идиш-товоқлардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Идиш-товоқлар овқат қолдиқларидан тозалангандан сўнг ювувчи восита қўшилган, ҳарорати 45°Сдан кам бўлмаган сувда (1-ванна) ювилади. Ҳарорати 65°Сдан кам бўлмаган эгилувчи душ насадкаси ўрнатилган шлангдан оқадиган иссиқ сувда (2-ванна) чайилади ва махсус панжара (стеллаж)ларга қўйилиб қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Кружкалар ювувчи восита қўшилган иссиқ сувда (1-ванна) ювилади, иссиқ оқар сувда (2-ванна) чайилади ва қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ошхона анжомлари овқат қолдиқларидан тозалангандан ва ювувчи восита эритмаси билан ювилгандан (1-ванна) сўнг, иссиқ оқар сувда (2-ванна) чайилади. Тоза ошхона анжомлари олдиндан ювилиб тозаланган металл кассеталарда тикка ҳолда, дастаси тепага қаратилиб сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. 3-ванна ошхона идиш-товоқларини зарарсизлантирувчи (дезинфекцияловчи) эритмада бўктириш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Овқат чиқиндилари белгиланган (маркировкаланган) қопқоқли челакларга, педалли бакларга солиб йиғилади, улар 2/3 ҳажмда тўлгандан сўнг бўшатилади ва тозаланилади, иш кунининг охирида ҳар куни, канализация трапи устида шлангдан оқувчи сув билан тозаланади, 2% ли кальцийли сода билан ювилади. Сўнгра иссиқ сув билан чайилади ва қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ошхонада қуйидаги кундалик тозалаш ишлари олиб борилади: полларни ювиш, ҳидларни йўқотиш ва чангларни артиш, радиаторларни ва дераза токчаларини артиш, ювувчи воситалар билан ҳар ҳафтада деворларни, ёритиш воситаларини ва ойналарни ювиш ва ҳ. к. Ойда бир маротаба ошхонанинг ҳамма хоналарида умумий тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишдан сақланган ҳолда ташилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Тез ва осон бузилувчи маҳсулотлар йилнинг иссиқ вақтида совуткичли ва ташиш ҳарорати тартибини таъминловчи изотермик транспортларда ташилади (музсиз 1 соат ва муз билан 3 соат). Озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи транспортнинг санитария паспорти бўлиши керак. Транспорт кузови ичкаридан санитария ишлов берилиши учун қулай бўлган материал билан қопланиши ва стеллажлар билан жиҳозланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларини ташишда ҳамроҳлик қилувчи, йўлда уларни туширувчи ва ортувчи шахслар ўрнатилган намунадаги санитар кийимлардан (халат, қўлқоплардан) фойдаланадилар, тиббий кўрик, лаборатория таҳлили натижалари, касбий ва гигиеник тайёргарликдан ўтганлиги, шаҳодатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд қилинган шахсий тиббий дафтарчасига эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи транспорт воситаси тоза сақланиши шарт. Улардан одам, турли хилдаги белгиланмаган бошқа товарларни ташишда фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи транспорт воситасида кундалик тозалаш ишларини транспорт ҳайдовчиси амалга оширади, шунингдек ҳар 10 кунда 1 марта дезинфектор томонидан зарарсизлантириш (дезинфекция) ишлови берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ошхонадан тайёр овқат олиб келинадиган идишлар белгиланган (маркировкаланган) бўлиши ва қатъий мўлжалланган мақсадларда ишлатилиши лозим. Клеёнкали ва бошқа қоплар, металл ва ёғочдан ясалган қутилар, бидонлар, флягалар ишлатилгандан сўнг тозаланиши, 2% кальцийланган соданинг сувли эритмасида (1 литр сувга 20 гр кальцийланган сода) ювилиши, қайноқ сувда чайилиши, қуритилиши ва ифлосланмайдиган жойда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Қабул қилинаётган ҳар бир озиқ-овқат маҳсулотининг санитария талабларига жавоб берувчи санитар-эпидемиологик хулосаси ва озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган республикадаги мавжуд санитария қоида ва меъёрлари талабларига асосан мувофиқлик сертификати бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқат сифатини навбатчи ва тиббий ходим текширади ва бу ҳақда махсус журналга қайд қилади. Ҳамроҳ ҳужжатлари бўлмаган, яроқлилик муддати тугаган, бузилиш аломатлари бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Тез ва осон бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари амалдаги санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ ҳарорати 2, 6°С бўлган музлаткич ва совуткич камераларида сақланади. Ҳароратни назорат қилиб туриш учун совуткич ва музлаткич камераларига термометр ўрнатилади. Битта совуткич камераси бўлган ҳолатларда, камерада гўшт, балиқ ва сут маҳсулотларининг сақланиш жойлари қатъий чегараланган бўлиши, ювилиши ва зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов берилиши осон бўлган махсус полкалар билан жиҳозланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Таомлар тайёрланишида фақат давлат стандартларига жавоб берадиган йодланган ош тузидан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг келиб чиқиши, тарқалиши ва унинг олдини олиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқат тайёрлашда олдинги овқат қолдиғини ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлбола тайёрланган қатиқ, пастеризация қилинмаган сутдан тайёрланган гўштли ёки творогли қуймоқ, майдаланган тухум қўшилган макарон, кремли кондитер маҳсулотлари, кремлар, морслар, паштетлар ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўткир таъмли таомлар, сунъий тайёрланган овқат қўшимчаларининг ишлатилиши қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Ҳар кунги суткалик тайёр овқат намунаси олиб қўйилади. Нохуш эпидемиологик вазиятларда микробиологик текширув ўтказиш учун 1-таомнинг тўлиқ ҳажмдаги порцияси ва 100 граммдан кам бўлмаган гарнирлар намунаси олинади. Намуна оғзи қопқоқ билан ёпилувчи стерилланган шиша идишга солинади (салат ва гарнирлар алоҳида идишга солинади) ва 24 соат мобайнида ҳарорати 2, 6°С бўлган махсус совуткичда сақланади. Суткалик тайёр овқат намунасини тўғри олиш назоратини тиббиёт ходими олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларнинг яқин қариндошлари ёки бошқа фуқаролар томонидан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар ўрнатилган тартибда, ВСҲда сақланаётганларга берилишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг пардозланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Камераларнинг деворлари ҳеч қандай бўртиб турувчи жойлари ва бурчакларини қолдирмаган ҳолда бетонли қоришма билан суваб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Камералардаги поллар ёғочдан қилиниб, бетонли асосда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. ВСҲ хоналари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи муҳитга, инсон соғлиғига бевосита ёки билвосита таъсир қилувчи ҳид ва зарарли учувчан моддалар ажратмайдиган, микрофлора ва замбуруғли сув ўтларининг кўпайишини тезлаштирмайдиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлов бериш ва зарарсизлантириш (дезинфекция) учун қулай бўлган материаллар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Намлик даражаси юқори бўлган хоналар, шунингдек жорий зарарсизлантирилиши (дезинфекциялаш) лозим бўлган хоналарнинг (Тиббиёт хонаси, санитария ишлови бериш хонаси ва б.) девори сирланган кошин (плитка) билан ёки бошқа намга чидамли материаллар билан шифтгача қопланиши, хона шифти эса намга чидамли бўёқлар билан бўялиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибга риоя қилиниши ва тиббий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Ушланган, қамоққа олинган шахсларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш идораларининг маҳаллий даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. ВСҲда тиббиёт пунктлари учун умумий майдони 12 м2 дан кам бўлмаган хона ажратилади ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. ВСҲга ушлаб туриш учун олиб келинган шахслар камераларга жойлаштиришдан олдин, соғлиғи туфайли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлган шахслар ВСҲ навбатчиси томонидан аниқланади ҳамда битлаганлиги текширилади. Қичима, битлаш ҳамда юқумли касаллик борлигига гумон қилинган шахслар бошқалардан ажратилиб, ташхиси аниқлангунча, тиббий изоляторда ёки шу мақсадлар учун ажратилган махсус камераларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Руҳий касаллик аломатлари бўлган шахслар ҳам атрофдагилардан ажратилади. Шифокор-психиатрнинг кўригидан сўнг ва унинг ёзма хулосасига асосланиб уларнинг бошқа шахслар билан биргаликда сақланишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ушланган ва қамоққа олинган шахслардан бирининг соғлиғи ёмонлашганлиги ҳақида шикоят қилган ёки касалликнинг яққол аломатлари бўлган ҳолатларда ВСҲ навбатчиси зудлик билан тез тиббий ёрдам бригадасини чақириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. ВСҲда сақлаб турилган шахслар ВСҲ бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар етти кунда камида бир маротаба санитар ишловдан ўтказилиши шарт. Битта камерада сақланаётган шахслар санитар ишловидан бир вақтнинг ўзида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. ВСҲда санитар ишлови бериш хонаси бўлмаган тақдирда, маҳбус ва маҳкумлар умумий ҳаммомларда санитар ишловидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. ВСҲнинг хоналари ва камераларида ҳар куни зарарсизлантирувчи воситаларни қўллаган ҳолда техник ходимлар томонидан тозалаш ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. ВСҲ хоналари ва камераларида чивин, суварак ва кемирувчиларга қарши санитария-профилактик, улар пайдо бўлган ҳолатларда эса, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ССВ томонидан рухсат этилган кимёвий препаратлар ёрдамида зараркунандаларни йўқотиш тадбирлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. ВСҲ санитария ҳолати текширилганлиги натижалари санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан махсус журналда қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Ушбу санитария қоидалари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суди раиси Б. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 8 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор Р. ҚОДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 24 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 22 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган ва сақланаётган шахсларга бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тавсия этилган суткалик ўртача жамланма меъёрлари (граммларда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‏Озиқ-овқат маҳсулотлари номи Суткалик ўртача меъёр
эркаклар‎ аёллар‎
2-нав буғдой унидан тайёрланган нон‎ 450‎ 400‎
1-нав буғдой унидан тайёрланган нон‎ 100‎ 100‎
2-нав буғдой уни‎ 10‎ 10‎
Гуруч‎ 40‎ 40‎
Турли крупалар ‎ 110‎ 110‎
Дуккаклилар (мош, нўхат, ловия)* 15‎ 15‎
Макарон маҳсулотлари* 25‎ 20‎
1-навли гўшт ‎ 100‎ 100‎
Янги балиқ* 75‎ 75‎
Тобланган ҳайвон ёғи, маргарин маҳсулотлари‎ 20‎ 20‎
Ўсимлик ёғи ‎ 25‎ 25‎
Товуқ тухуми (ҳафтага донадан)‎ 1‎ 1‎
Шакар‎ 30‎ 30‎
Йодланган ош тузи ‎ 20‎ 15‎
Чой ‎ 1‎ 1‎
Томат пастаси* 3‎ 3‎
Картошка* 450‎ 400‎
Сабзавотлар*:‎
‎Шу жумладан:
‎Тузланган ёки янги карам
‎Пиёз
‎Сабзи
‎Ош лавлаги
‎Ошқовоқ
‎Бошқа сабзавотлар (турп, шолғом, помидор (шу жумладан тузланган) булғор қалампири (шу жумладан қуритилган), бақлажон (шу жумладан тузланган) ва бошқалар
300‎

‎140
‎35
‎35
‎20
‎20

‎60
300

‎140
‎35
‎35
‎20
‎20

‎60‎
Кўкатлар (шивит, кўк пиёз, петрушка, ошкўк, райхон)* 20‎ 20‎
Компот учун қуритилган мевалари (олма, беҳи, олхўри, ўрик)‎ 10‎ 10‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: * 7—10 кунга мўлжалланган суткалик ўртача миқдор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган меъёрга қўшимча равишда (1 кишига 1 кунлик граммларда) вояга етмаганларга — 15 г сариёғ, 10 г шакар, 15 г ёғли пишлоқ; ҳомилали ва болали аёлларга — 50 г 1-нав буғдой унидан тайёрланган нон, 100 г 2-нав буғдой унидан тайёрланган нон, 100 г сабзавотлар, 20 г шакар, 50 г гўшт, 300 мл сигир сути, 40 г сариёғ, 5 г қуритилган мева, 50 г творог, 1 дона товуқ тухуми берилади. Онаси билан сақланаётган болаларнинг ВСҲда овқатлантирилиши соғлиқни сақлаш тизимидаги меҳрибонлик уйида ўрнатилган меъёрлар бўйича амалга оширилади. ВСҲда жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган ва сақланаётган шахсларни тиббий кўрсатмага мувофиқ овқатлантириш учун озиқ овқат маҳсулотларининг асосий суткалик меъёрлари ўрнига 1 кишига 1 суткада 50 г манка ёки сули крупаси, 200 г бульон учун гўшт, 30 г сариёғ, 100 г шакар, 800 мл сигир сути, 10 г туз, 100 мг аскорбин кислотаси берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг (қувватлилигини инобатга олган ҳолда) ўзаро алмаштирилиш жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат маҳсулоти‎ Оғирлиги (г)‎ Алмаштирилувчи озиқ-овқат маҳсулоти‎ Оғирлиги (г)‎
1 нав буғдой унидан тайёрланган нон алмаштирилади‎‏ 100‎‏ 1 нав буғдой унидан тайёрланган сухари 65
1 нав буғдой уни‎

75‎

1 нав буғдой унидан тайёрланган оддий галет‎

65‎

ёғ билан тўйинтирилган 1 нав буғдой унидан тайёрланган галет ‎

35‎

вафли‎

55‎

Гўшт‎‏ 100‎‏ Мол жигари‎ 116‎
1 навли товуқ гўшти‎ 110‎
Балиқ‎ 125‎
Творог‎ 120‎
Сут‎‏ 100‎‏‎ Зич ёпилган идишдаги ёғи олинмаган қуруқ сут ‎ 11‎
Ёғи олинган қуруқ сут ‎ 7,5‎
Қуйилтирилган қанд қўшилган сут‎ 40‎
9%ли творог‎ 17‎
1 навли гўшт‎ 14‎
Балиқ‎ 17,5‎
Пишлоқ‎ 12,5‎
Товуқ тухуми‎ 22‎
Творог 100‎ Мол гўшти / балиқ‎ 83/105‎

Товуқ тухуми (1 дона)

41‎

Творог‎

31‎

Мол гўшти / балиқ‎ 26/30‎
Сут ‎ 186‎
Пишлоқ‎ 20‎
Тухум кукуни‎ 11,5‎
Балиқ‎‏ 100‎‏ Мол гўшти‎ 87‎
Творог‎ 105‎
Картошка‎‏ 100‎‏ Оқ баргли карам‎ 111‎
Гул карам‎ 80‎
Сабзи‎ 154‎
Лавлаги‎ 118
Дуккаклилар (ловия)‎ 33
Яшил нўхат‎ 409
Консерваланган яшил нўхат‎ 64
Қовоқ‎ 300‎
Олма‎‏ 100‎‏ Консерваланган олма‎ 200‎
Олма шарбати‎ 90‎
Узум шарбати‎ 133‎
Олхўри шарбати‎ 133‎
Қуритилган мевалар:‎
Олмa-қора олхўри‎ 12—17‎
Майиз-ўрик қоқи‎ 22-8‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг энг кам моддий-маиший таъминоти меъёри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюм номлари‎ Ўлчов бирлиги ‎ Бир кишига бериладиган миқдори
Эркаклар‎ Аёллар‎
Хўжалик совуни‎ грамм‎ 200‎ 200‎
Атир совун‎ -"-‎ 50‎ 100‎
Тиш пастаси (кукуни)‎ -"-‎ 30‎ 30‎
Тиш шёткаси ‎ дона‎ 1‎ 1‎
Бир марта ишлатилувчи хавфсиз устара*‎ -"-‎ 6‎ -‎
Шахсий гигиена воситалари‎ дона‎ -‎ 10‎
Хожатхона қоғози‎ метр‎ 10‎ 10‎
Сочиқ‎

дона‎

1‎

1‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: бир марта ишлатилувчи хавфсиз устара ишлатилиб бўлингандан сўнг ВСҲ навбатчисига қайтариб берилиши шарт. Давлат аҳамиятига эга бўлган оғир жиноятни содир этишда гумон қилинаётганларга ҳамда хавфли рецидив жиноятчиларга хавфсиз соқол олиш ускунаси ва лезвиялар берилмайди. Электрли соқол олиш ускуналардан фойдаланиш рухсат этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳашоратларга қарши кураш тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндилардаги преимагиаль босқичидаги ‎ Ларвицидларнинг сувли эмульсияларидан фойдаланиш:
‎0,2% тролен, 1% карбофос, 0,5 % ДДАФ, дифос, дикрезил;
‎1% дуст дифокарб. қалинлиги 0,5 м.дан кўп бўлган чиқиндиларнинг 1 м2 юзасига 2—5 л. ҳисобида бир текисда қўйилади.
‎Дустнинг 1м2 юзага сарфланиши меъёри — 300 г. 5—10 кунда 1 маротаба зарарсизлантирилади. ‎
Хоналар ичидаги ҳашоратлар‎ Кимёвий воситалардан фойдаланиш:
‎Хлорофоснинг 2-3%ли сувли эритмаси, инсектицид қоғози (инсектицид моддаси шимдирилган елим қоғоз), 1% хлорофос ёки аммоний карбонатнинг 0,5% ли сувли эритмаси қўшиб тайёрланган хўрак;
‎Ривван ва Альфацид хўраклари, учувчи ҳашоратларни йўқотиш учун қўлланиладиган аэрозоль баллонлари. Механик воситалардан фойдаланиш: ёпишқоқ лента ва б. ‎
Хоналардан ташқаридаги қанотли ҳашоратларни йўқотиш‎ 2% хлорофос ва 0,2% ДДВФ сувли эмульсияси (10:1) нисбатдаги аралашмаси;
‎1% хлорофос, 0,5% аммоний карбонатнинг сувли эритма аралашмасига чивинларни ўзига жалб қилувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан (балиқ ёки гўшт маҳсулотларининг чиқиндилари) қўшиб тайёрланган хўрак. ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги тиббий пунктлар (хоналар) учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎ Тиббий асбоб-ускуналар номи‎ Ўлчов бирлиги ‎ Сони‎
1.‎ Тонометр (симобли, мембранали)‎ дона‎ 1‎
2.‎ Стето-фонендоскоп‎ дона‎ 1‎
3.‎ Термометр ‎ дона‎ 5‎
4.‎ Бир марта ишлатилувчи шпателлар ‎ дона‎ 100‎
5.‎ Қон томири ичига қуйиш системалари‎ дона‎ 5‎
6.‎ Бир марта ишлатилувчи шприцлар (2,0; 5,0; 10,0; 20,0)‎ дона‎ 5‎
7.‎ Инсулин шприцлари‎ дона‎ 10‎
8.‎ Қон тўхтатувчи мослама (резина жгут) ‎ дона‎ 2‎
9.‎ Боғлов материаллари учун қайчи‎ дона‎ 1‎
10.‎ Оғиз очгич (Роторасширитель)‎ дона‎ 1‎
11.‎ Тилни тутиб турувчи асбоб ‎ дона‎ 1‎
12.‎ Ошқозонни ювишда ишлатиладиган зонд ‎ дона‎ 2‎
13.‎ «Оғизга-оғиз» усулида сунъий нафас олдириш учун ишлатиладиган S-симон трубка ‎ дона‎ 2‎
14.‎ Кислород ёстиқчаси‎ дона‎ 1‎
15.‎ Бўй ўлчагич (Ростомер)‎ дона‎ 1‎
16.‎ Тарози‎ дона‎ 1‎
17.‎ Бир эшикли тиббий шкаф‎ дона‎ 1‎
18.‎ Дори воситаларини сақлаш учун металл шкаф ‎ дона‎ 1‎
19.‎ Сейф‎ дона‎ 1‎
20.‎ Тиббий инструментлар учун столча‎ дона‎ 1‎
21.‎ Стул‎ дона‎ 2‎
22.‎ Стол‎ дона‎ 1‎
23.‎ Тиббий кушетка ‎ дона‎ 1‎
24.‎ Тумбочка‎ дона‎ 1‎
25.‎ Чиқиндилар учун сатил (урна) ‎ дона‎ 2‎
26.‎ Шифокор ёрдамигача ҳар бир шошилинч ҳолатларда қўлланилувчи тиббий асбоблар ва зарурий дори воситалари билан жиҳозланган (сумка, чемодан)‎ дона‎ 1‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги тиббий пунктлар (хоналар) учун зарур бўлган дори-дармонлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎ Дори воситалари‎ Ўлчов бирлиги ‎ Сони‎
1.‎ 0,1% Адреналин эритмаси, ампулада 1,0 № 10‎ уп‎. 1‎
2.‎ Валидол таблеткаси 0,06 № 10‎ уп‎. 5‎
3.‎ Валидол томчиси 5 мл флаконда‎ фл.‎ 5‎
4.‎ 1% Дибазол эритмаси, ампулада 1,0 № 10‎ уп‎.‎ 2‎
5.‎ 2% Папаверин гидрохлорид эритмаси, ампулада 2,0 № 10‎ уп‎.‎ 1‎
6.‎ Эналаприл таблеткаси 0,01 № 20‎ уп‎.‎ 2‎
7.‎ Капотен № 30‎ уп‎.‎ 1‎
8.‎ Клофелин таблеткаси 0,075 № 10‎ уп‎.‎ 2‎
9.‎ 0,01 % Клофелин эритмаси, ампулада 1,0 № 10‎ уп‎.‎ 2‎
10.‎ Корвалол 20 мл флаконда‎ фл.‎ 2‎
11.‎ Кофеин-бензоат натрий эритмаси, ампулада 1,0 № 10‎ уп‎.‎ 2‎
12.‎ Кордиамин 25% 2,0 № 10‎ уп‎.‎ 1‎
13.‎ 2,4% Лидокаин эритмаси, ампулада 10,0 № 10‎ уп‎.‎ 2‎
14.‎ Нитроглицерин таблеткаси 0,0005 № 30‎ уп‎.‎ 2‎
15.‎ Нитросорбид таблеткаси 0,01 № 50‎ уп‎.‎ 2‎
16.‎ 10% Новокаинамид эритмаси, ампулада 5,0 № 10‎ уп‎.‎ 2‎
Оғриқсизлантирувчи, иситма туширувчи ва шамоллашга қарши воситалар ‎
17.‎ 50% Анальгин эритмаси ампулада 2,0 № 10‎ уп.‎ 2‎
18.‎ Анальгин таблеткаси 0,5 № 10‎ уп.‎ 2‎
19.‎ Аспирин таблеткаси 0,5 № 10‎ уп.‎ 2‎
Дезинтоксикацион воситалар‎
20.‎ 40% Глюкоза эритмаси, ампулада 10,0 20,0 № 10‎ уп.‎ 2‎
21.‎ 5% Глюкоза эритмаси, флаконда 500,0‎ фл.‎ 1‎
22.‎ 0,9% NaCl эритмаси, флаконда 500,0‎ фл.‎ 1‎
Антигистамин воситалари‎
23.‎ 1% Димедрол эритмаси, ампулада 1 мл № 10‎ уп.‎ 2‎
24.‎ Диазолин, дражеда № 10‎ уп.‎ 2‎
25.‎ Супрастин таблеткаси № 20‎ уп.‎ 1‎
Бронхиал астма хуружини бартараф этувчи воситалар‎
26.‎ 2,4% Эуфиллин эритмаси ампулада 10,0 № 10 уп.‎‎ 1‎
Тутқаноққа қарши воситалар‎
27.‎ 25% Магний сульфат эритмаси, ампулада 10,0 № 10‎ уп.‎ 1‎
Спазмолитик воситалар‎
28.‎ 0,1% Атропин эритмаси, ампулада 1,0 № 10 уп.‎ 1‎
29.‎ Но-шпа таблеткаси 0,04 № 100 уп.‎ 1‎
30.‎ 2% Но-шпа эритмаси, ампулада 2,0 № 10‎ уп.‎ 1‎
Антацидлар‎
31.‎ Викалин таблеткаси № 10‎ уп.‎ 1‎
Қон тўхтатувчи воситалар‎
32.‎ 1% Викасол эритмаси, ампулада 1,0 № 10‎ уп.‎ 1‎
33.‎ 10% Кальций хлорид эритмаси, ампулада 10,0 № 10‎ уп.‎ 1‎
34.‎ Этамзилат эритмаси 2,0 № 10‎ уп.‎ 1‎
Антибиотиклар ва сульфаниламидлар‎
35.‎ Сульфацил натрий эритмаси, флаконда 5, 10 мл‎ фл.‎ 2‎
36.‎ Ампициллин тригидрат таблеткаси 0,5 № 10‎ уп.‎ 5‎
37.‎ Тетрациклин гидрохлорид таблеткаси № 30‎ уп.‎ 2‎
Бошқа воситалар‎
38.‎ Қисқа ва пролонгир таъсир этувчи Инсулин препарати флаконда‎ фл.‎ 10‎
39.‎ 1% Лазикс эритмаси, ампулада 2,0 № 10‎ уп.‎ 1‎
40.‎ Нашатир спирти, флаконда 30 мл ‎ фл.‎ 5‎
41.‎ 0,5% Новокаин эритмаси 5,0 № 10‎ уп.‎ 1‎
Антисептик воситалар‎
42.‎ Борнинг 3% спиртли эритмаси, флаконда 10,0 ‎ фл.‎ 2‎
43.‎ Бриллиант яшилининг 0,1-2% спиртли эритмаси флаконда 10,0 ‎ фл.‎ 5‎
44.‎ 5% Йоднинг спиртли настойкаси, флаконда ‎ фл.‎ 5‎
45.‎ 3% Водород пероксид эритмаси, флаконда ‎ фл.‎ 5‎
46.‎ 96 градусли этил спирти, флаконда 50 мл‎ фл.‎ 5‎
47.‎ Фурациллин таблеткаси 0,02 № 10‎ уп.‎‎ 5‎
48.‎ Хлорамин Б (упаковкада) 500 гр‎ уп.‎‎ 5‎
49.‎ Кальций гипохлориди‎ кг‎ 100‎
Боғлов воситалари‎
50.‎ Бинтлар: 5 м х 10 см, 5 м х 7 см (стерил, ностерил)‎ дона‎ 5‎
51.‎ Пахта стерил ва ностерил 100 гр.дан‎ дона‎ 5‎
52.‎ Лейкопластирь 1 х 500, 2 х 500 ёки 1 х 250‎ дона‎ 10‎
53.‎ Бактерицид лейкопластирь‎ дона‎ 10‎
54.‎ Докали салфеткалар (стерил, ностерил) 20 донадан упаковкада‎ дона‎ 10‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 462-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/1737-1/1025-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2022 й., 10/22/1737-2/1036-сон; 17.07.2023 й., 10/23/1737-3/0487-сон )