05.11.2007 йилдаги ПҚ-723-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ УЧУН ТЎЛОВЛАР МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўловларнинг асосланганлиги, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2008 йилнинг 1 январидан қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджетининг Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги учун назарда тутиладиган харажатларида сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия тўловлари учун алоҳида сатр билан маблағ ажратилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий сув хўжалиги ташкилотлари учун шахсий ҳисобварақлар очилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий сув хўжалиги ташкилотларининг харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланганидан ҳамда Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатга олинганидан сўнг, Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ягона маълумотлар базасида қайд этилади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги ташкилоти билан энергия таъминоти ташкилоти ўртасида рўйхатга олинган харажатлар сметаси доирасида тузилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўловлар уларнинг шахсий ҳисобварақларидан Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг махсус банк ҳисобварағига ўтказилади;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳисоблагич асбоблар кўрсаткичлари билан тасдиқланган электр энергиясини истеъмол қилишнинг физик ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар билан сув хўжалиги ташкилоти ва энергия таъминоти ташкилоти ўртасида рўйхатга олинган шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, шунингдек ўзаро ҳисоб-китобларни қиёслаб текшириш ҳужжатлари асосида истеъмол қилинган электр энергия тўловларини амалга ошириш учун электрон тўлов ҳужжатларини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қиёслаб текшириш ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий сув хўжалиги тузилмалари ҳамда Молия вазирлиги Ғазначилиги бошқармаларининг биринчи раҳбарлари томонидан биргаликда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги ташкилотлари томонидан даврлар бўйича электр энергиясини истеъмол қилишнинг физик ҳажмлари тўғри аниқланиши ва улардан мақсадли, аниқ фойдаланилиши устидан — сув хўжалиги ташкилотлари идоравий мансуб бўлган тегишли минтақавий тузилмалар томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинган электр энергия учун тўланадиган сумманинг асослилиги устидан — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Молия вазирлиги Ғазначилиги бошқармалари томонидан тизимли назорат амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзбекэнерго» ДАК билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни илова қилинган схема асосида белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси зиммасига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўланган суммаларнинг асослилигини мунтазам равишда ёппасига ва танлаб текширишларни ўтказиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-723-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-723-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қилинадиган электр энергияси учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

(1)

>

Молия вазирлиги Ғазначилиги

<

(6)

(7)

Ҳудудий ғазначилик бўлинмалари (вилоятлар, туманларда)

>

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ нинг жойлардаги бўлинмалари

>

(3), (5)

(8)

(2), (4)

>

Сув хўжалиги ташкилотлари

(вилоят, туман)

<

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметасини Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида сув хўжалиги ташкилотлари ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бўлинмалари ўртасида электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) сув хўжалиги ташкилотлари томонидан шартномаларни тегишли ғазначилик бўлинмаларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бўлинмалари томонидан сув хўжалиги ташкилотларига етказиб бериладиган электр энергияси ҳажми ва тўланиши лозим бўлган суммалар бўйича счет-фактураларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларига счет-фактуралар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ҳудудий ғазначилик бўлинмалари томонидан счет-фактураларни текшириш ва электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш мақсадида улар маълумотларини Молия вазирлиги Ғазначилигининг ягона маълумотлар базасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бўлинмаларининг махсус банк ҳисобварақларига электр энергияси учун тўловни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) ҳудудий ғазначилик бўлинмалари томонидан сув хўжалиги ташкилотларига истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақ тўлаш бўйича тўлов топшириқномаларидан кўчирма ва нусхаларни тақдим этиш.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 452-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)