01.08.2005 йилдаги ПФ-3641-сон
Сўнгги йилларда қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, судлар тўғрисидаги, прокуратура тўғрисидаги қонунларга, бошқа бир қанча қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноятларнинг таснифланиши ўзгартирилди, ўта оғир жиноятлар жумласига киритилган жиноятлар рўйхати камайтирилди, содир этилган жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турлари, ярашув институти жорий этилди. Жиноий жазолар тизимини либераллаштиришга қаратилган бошқа бир қанча дастурий чора-тадбирлар қабул қилинди.
Ўлим жазосини қўллаш соҳасининг босқичма-босқич камайиб бораётганлиги Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимини, жиноий жазоларни либераллаштириш борасида амалга оширилаётган жараёнларнинг муҳим йўналиши бўлди. Мамлакат мустақилликка эришган пайтда жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўлим жазосини назарда тутувчи 30 дан ортиқ моддалардан иборат эди. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилги Жиноят кодексида бундай моддалар сони 13, 1998 йилда 8, 2001 йилда эса 4 тагача камайтирилди. Ҳозирги вақтда, 2003 йилда жиноят қонунчилигини либераллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилгандан сўнг, фақат икки турдаги жиноят жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун ўлим жазоси назарда тутилади.
Инсоннинг яшаш ҳуқуқини эълон қилувчи ва мустаҳкамловчи халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек жиноий жазоларни янада либераллаштириш борасида аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
2. Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати 2006 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига ўлим жазосини жиноий жазолар тизимидан чиқариб ташлаш ҳамда уни умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан алмаштиришга алоқадор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласинлар, бунда қуйидагиларни назарда тутсинлар: