ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2007 ЙИЛ 10 ИЮЛДАГИ ПФ-3889-СОНЛИ «2007 ЙИЛНИНГ 1 АВГУСТИДАН БОШЛАБ ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 29 октябрда 1699-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-43, 99-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ–3931-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» қарори (рўйхат рақами 1736, 06.11.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 сентябрдаги ПФ-3921-сонли «Пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 19 июлдаги М-37 ва 74 сонли, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 июлдаги ПФ-3889-сонли «2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (2007 йил 23 июль, рўйхат рақами 1699 — Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 29-30-сон, 314-модда) иловага мувофиқ ўзгартиш киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 26 октябрь,
М-42-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 26 октябрь,
97-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг
2007 йил 26 октябрдаги М-42, 97-сонли қарорига
ИЛОВА
2007 йил 26 октябрдаги М-42, 97-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 июлдаги ПФ-3889-сонли «2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиш
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. 2007 йилнинг 1 октябридан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (15525 сўм х 8 = 124200 сўм)».
2. 6-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2007 йилнинг 1 октябридан янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг саккиз ҳиссаси билан чегараланади (124200 сўм)».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 447-модда)