Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
1. Қуйидагилар:
Россия Федерациясидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган мигрант ишчилар ва Ўзбекистон Республикасидаги Россия Федерацияси фуқаролари бўлган мигрант ишчиларнинг меҳнат фаолияти ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2007 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2007 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган ноқонуний миграцияга қарши курашда ҳамкорлик қилиш ҳақидаги Битим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 июлдаги ПҚ-2196-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 июлдаги ПҚ-2196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралар раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 31 октябрь,
ПҚ-719-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 445-модда)