Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017 22.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1732
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг қарори, 22.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1732
Кучга кириш санаси
01.11.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017
Ҳужжат 01.11.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 ЙИЛ 30 АВГУСТДАГИ ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ҚИСМИГА ТЕГИШЛИ МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМНИ БАЖАРИШ ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ОЛИБ ЎТИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 22 октябрда 1732-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 30 мартдаги 01-02/12-9, 2017/10-4, 126-сонли ««2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1732-2, 10.04.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида» 2006 йил 30 августдаги ПҚ-457-сон, «Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида» 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кунидан ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-27-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭГ-01/10-3960-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг
2007 йил 5 сентябрдаги 01-02/12-27, ЭГ-01/10-3960, 33-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида» 2006 йил 30 августдаги ПҚ-457-сон, «Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида» 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ва «Ўзбекнефтегаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.» (Россия), «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» (Малайзия) ва «Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимга мувофиқ, кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТБ — 2006 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикаси ва «Ўзбекнефтегаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.» (Россия), «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» (Малайзия) ва «Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим, илова ҳамда ўзгартишлар ва қўшимчаларни ичига олган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сармоядор — «Ўзбекнефтегаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.», «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» ва «Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) компанияларни, уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийларини бирга англатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания-Иштирокчи — матн мазмунидан келиб чиқиб, «Ўзбекнефтегаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.», «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» ва «Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) компанияларини ва/ёки уларнинг тегишли ҳуқуқий ворислари ҳамда йўл қўйиладиган цессионарийларини англатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор — МТБда назарда тутилган нефть-газ операцияларини бажаришни ташкил қилиш учун «Арал СИ Оперейтинг Компании» МЧЖ ҚК номи билан Сармоядорлар топшириғи бўйича таъсис этилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган юридик шахс. Оператор МТБга мувофиқ кўзда тутилган божхона имтиёзлари ва преференцияларидан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть-газ операциялари — геологик қидирув ишларини олиб бориш, лойиҳалаштириш, товарлар, хизматлар ва ишларни харид қилиш, ишлаб чиқариш конларни қазиш ва жойлаштириш, қазиб олиш, ишлатиш, қўзғатиш, дам бериб ҳайдаш, йиғиш, барқарорлаштириш, тозалаш (табиий газни тайёрлашни қўшган ҳолда), қазиб чиқариш (шу жумладан товар ҳолидаги олтингугуртни олиш) ва шартнома майдонида қазиб олинган углеводород ва олтингугуртни сақлаш, ортиш, юклаб жўнатиш, қайта ишлаш ва етказиладиган пунктга етказиб бериш ҳамда шартнома майдони билан боғлиқ тугатиш ва консервация қилиш операциялари бўйича барча фаолиятни, шунингдек, йиллик иш дастурини бажаришни таъминлайдиган бошқа фаолиятни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть-газ маҳсулоти — Нефть-газ операциялари ўтказиш мобайнида топилган, қазиб олинган, тайёрланган, қайта ишланган ва/ёки сақлаб қўйилган ҳамда тегишли етказиладиган пунктгача етказиб берилган нефть, табиий газ, конденсат, бошқа углеводородли маҳсулотларни, шунингдек, бошқа қўшимча моддаларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчи — Компания-Иштирокчи ва/ёки Оператор билан Нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида фуқаровий-ҳуқуқий битим тузган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу тушунча, Пудратчи ёки унинг ёрдамчи пудратчилари билан Нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тўғрисида битимлар тузилган ёрдамчи пудратчиларни ҳам ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲББ — Компания-Иштирокчи, Оператор, Пудратчи томонидан олиб кириладиган (олиб кетадиган) товарларни божхона назоратини ёки божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий божхона бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар — МТБ доирасидаги Нефть-газ операцияларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиладиган ҳар қандай кўчар мулк, шу жумладан сарфланадиган ва қайтариладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сарфланадиган товарлар — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди, эркин муомалага чиқариш божхона режимига олиб кириладиган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, ЁММ (ёқилғи-мойлаш материаллари), транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, шунингдек МТБ бўйича ишларни олиб бориш жараёнида ишлатиладиган техник-материал ресурслар, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайтариладиган товарлар — кейинчалик Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига вақтинчалик олиб кириш божхона режими остида олиб ўтилаётган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларацияси (БЮД) — қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ва юридик аҳамиятга эга ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгиланган тартибда Оператор томонидан тузилган товарларни етказиб бериш шартномалари, ваколатли банкда ва Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Компания-Иштирокчи, Оператор ва Пудратчилар томонидан олиб кирилаётган товарларнинг, шунингдек олиб чиқилаётган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви МТБнинг 20-моддасига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб, божлар, солиқ ва йиғимлар (божхона расмийлаштируви учун олинадиган йиғимдан ташқари) ундирилмаган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Компания-Иштирокчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб кириладиган/олиб чиқиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ Компания-Иштирокчига берилган Компания-Иштирокчининг кодига асосан юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб кириладиган/олиб чиқиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ Операторга берилган Операторнинг КТУТ кодига асосан юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби Компания-Иштирокчи ва/ёки Оператор ва Пудратчи ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Пудратчига берилган кодга асосан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Берилган имтиёзларнинг ҳисобини олиб бориш учун БЮД божхона тўловлари ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига Оператор томонидан олиб кирилаётган товарларга, шунингдек олиб чиқиладиган қайтариладиган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Сармоядор ва/ёки Оператор жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Пудратчи томонидан олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Компания-Иштирокчи ва/ёки Оператор ва Пудратчи ўртасида тузилган шартномалар шартларига мувофиқ, Пудратчи жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олиб кирилиши ваколатли органларнинг рухсатини олишни талаб қиладиган товарлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва МТБда белгиланган тартиб ва шартларда олиб кирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оператор Нефть-газ операцияларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., № 11, 124-модда) ва «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга (2004 йил 27 февраль, рўйхат рақами 1318 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида харид қилинадиган ва ушбу ҳудуддан ташқарига олиб чиқилмасдан фойдаланиш учун мўлжалланган товарлар учун божхона расмийлаштируви амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қайтариладиган товарлар олиб кириш мақсадидан келиб чиқиб, Компания-Иштирокчи, Оператор ёки Пудратчи томонидан баён қилинган ва божхона органлари томонидан ўрнатилган муддатга вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилади ва божхона юк декларацияси қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 24-устунининг чап кичик бўлимида «79» битим коди кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 44-устунининг 3-бандида МТБнинг рақами ва санаси, шунингдек Сармоядор ва/ёки Операторнинг ўтказиладиган товарларга тегишли хати кўрсатилади. Товарлар Оператор томонидан тузилган шартномалар бўйича ўтказилган тақдирда, унинг рақами ва санаси ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қайтариладиган товарларнинг вақтинча олиб кириш режимида божхона расмийлаштируви ва божхона назорати тегишли ҲББ томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Компания-Иштирокчи ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчи вақтинчалик олиб кириш охирги муддати тугагунига қадар қайтариладиган товарларни қуйидаги усуллар орқали тасарруф этиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан реэкспорт режимида олиб чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) белгиланган вақтинчалик олиб кириш муддати тугашидан камида ўттиз (30) кун олдин тегишли ҲББга ёзма мурожаатнома асосида уларни вақтинчалик олиб кириш муддатларини узайтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қонун ҳужжатлари ва МТБда белгиланган тартибда эркин муомалага чиқариш режимига ёки бошқа режимга жойлаштириш тўғрисида мурожаат қилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қайтариладиган товарларни вақтинча олиб кириш муддатини божхона юк декларациясида дастлаб кўрсатилган муддатдан ортиқ муддатга узайтириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 372-модда) ва Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низомга (2004 йил 14 октябрь, рўйхат рақами 1418 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 444-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қайтариб олиб чиқиладиган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви ушбу қайтариладиган товарларни баён қилинган вақтинча олиб кириш режимига мувофиқ назоратга қўйган тегишли ҲББ томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сарфланадиган товарлар БЮД тўлдирган ҳолда, эркин муомалага чиқариш божхона режимига қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб жойлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди «79» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 44-устунининг 3-бандида МТБнинг рақами ва санаси, шунингдек Сармоядор ва/ёки Операторнинг ўтказилаётган товарларга тегишли хати кўрсатилади. Товарлар Оператор томонидан тузилган шартномалар бўйича ўтказиладиган тақдирда унинг рақами ва санаси ҳам кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «С» устуни товарлар Оператор томонидан тузилган шартномалар бўйича ўтказилганда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Компания-Иштирокчи, Оператор ёки Пудратчиларнинг сарфланадиган товарлари божхона омбори режимига жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификатланиши мажбурий бўлган сарфланадиган товарларни сертификатлашдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификатланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотларни) олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (2000 йил 26 февраль, рўйхат рақами 901) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Эркин муомалага чиқариш режимига жойлаштирилган сарфланадиган товарлар, Компания-Иштирокчи ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчининг аризасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт режимида Божхона реэкспорт режими тўғрисидаги низомнинг (2002 йил 12 май, рўйхат рақами 1134) шартлари ва тартибига амал қилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Компания-Иштирокчи ва/ёки Операторнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҲББга олиб кирилаётган/олиб чиқилаётган товарларни кўрсатиш ва уларни тегишли божхона режимида расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона расмийлаштируви учун қонун ҳужжатларида белгиланган йиғимларни тўлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қайтариладиган товарлар кейинчалик бошқа шахсларга бериладиган тақдирда, қайтариладиган товарларни эркин муомалага чиқариш режимида расмийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловларни тўлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) вақтинчалик олиб кириш муддатлари тугаганида қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа божхона режимига қайта расмийлаштириши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Пудратчи ушбу Қоидаларнинг 19-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Қоидаларнинг 19-бандида назарда тутилган мажбуриятлар тузилган шартномалар асосида Компания-Иштирокчи, Оператор ёки Пудратчи томонидан ваколатланган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Оператор, зарурат туғилганда тегишли ҲББга ёзма мурожаати асосида, Сармоядор топшириғи бўйича ва Ваколатли органнинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига геология жинслари намуналари ва углеводородлар намуналарини ишлов бериш, таҳлил этиш ва ўрганиш мақсадида олиб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Оператор, зарурат туғилганда Сармоядор топшириғи бўйича ва Ваколатли органнинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига лойиҳавий, техник, ҳисобот ҳужжатлари, сейсмик ёзувлар маълумотларининг аслини ва бошқа геологик маълумотларни ишлов бериш, таҳлил этиш ва ўрганиш мақсадида олиб чиқиши мумкин. Оператор олиб чиқиб кетилган кўрсатилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Сармоядор, Оператор, Пудратчилар, ёрдамчи пудратчилар, маҳсулот етказиб берувчилар ва бошқа шахсларнинг Нефть-газ операцияларини МТБ бўйича бажариш учун жалб қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турар жойига ва юридик манзилига эга бўлмаган ходимлари, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ҳар қандай маиший буюмларни ва бошқа шахсий нарсаларни, шу жумладан мебель, маиший техника, транспорт воситалари ва ҳ. к.ни, МТБнинг 20.3 ва 20.4-моддаларига мувофиқ, ушбу ходимлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун олиб кирилаётганда ҳеч қандай божхона тўловларисиз (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундай буюмларга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ, солиқ солинишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мулкдор ҳуқуқи Сармоядордан ва/ёки Оператордан Ўзбекистон Республикасига ёки у томондан ваколатли орган (ташкилот)га ўтганда, Компания-Иштирокчи, Оператор ёки Пудратчи томонидан олиб кириладиган бундай товарлар божхона тўловларидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сармоядор (Оператор) ва Пудратчиларнинг чет эллик ходимларига ҳам МТБда белгиланган барча имтиёзлар ва преференциялар жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Олиб кирилган товарлардан мақсадга номувофиқ фойдаланилган ҳолда, шу жумладан, улар тасарруфдан чиқарилганда, ҲББ белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган барча божхона тўловларини ундиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Нефть-газ маҳсулотларини олиб чиқишнинг божхона расмийлаштируви ва назорати шартлари ҳамда қоидалари алоҳида тартибда ёки ушбу Қоидаларга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Оператор билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 4 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 4 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Арал СИ Оперейтинг Компани» МЧЖ ҚК Бош директори Д. ТУРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 4 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 438-модда; 2015 й., 36-сон, 483-модда)