10.04.2002 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«СУДЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 62-МОДДАСИ ТЎРТИНЧИ ҚИСМИНИ ШАРҲЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Раис Б. Эшонов, судьялар Б. Мирбобоев, У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддасига амал қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддаси тўртинчи қисмини шарҳлаш тўғрисида»ги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масала «Prezumtsiya» адвокатлик фирмаси адвокати К. Музаффаровнинг Конституциявий судга мурожаати муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ судьялар Б. Мирбобоев, У. Бозоров ва Г. Пиржановнинг ташаббуси билан киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд маърузачи судья Б. Мирбобоевнинг ахборотини, Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати раёсатининг раиси С. Ёқубов, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси С. Мирсафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари С. Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари Ш. Рўзиназаров, Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги ҳуқуқий маориф тарғибот марказининг директори Ғ. Абдумажидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директорининг ўринбосари М. Гасанов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармасининг бошлиғи X. Содиқов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси юридик бўлимининг мудири А. Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари билан алоқалар бўйича экспертлар гуруҳининг консультанти Ҳ. Исоқов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари А. Холмаҳматовларнинг фикрларини эшитиб, иш бўйича мавжуд материалларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига «Ргеzumtsiya» адвокатлик фирмаси адвокати К. Музаффаров «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 62-моддаси тўртинчи қисмига расмий шарҳ беришни сўраб мурожаат этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур норманинг маъносини турлича тушуниш, уни шарҳлаш зарур деган хулоса чиқариш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-модда тўртинчи қисмининг мазмуни қуйидагилардан иборат: «Халқ маслаҳатчилари судлардаги вазифаларини бажариш учун йилига кўпи билан икки ҳафтага навбатма-навбат чақирилади, уларнинг иштирокида бошланган суд ишини кўришни тугаллаш зарурати бу муддатни узайтиришни тақозо этган ҳоллар бундан мустасно. Шу даврда уларнинг иш жойида ўртача иш ҳақи сақланиб қолади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
К. Музаффаровнинг фикрича, агар халқ маслаҳатчиси судда бўлишининг ана шу икки ҳафталик муддатини ўтаган бўлса, у ўша йилда бошқа ишни кўришда қатнашишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 13-моддасига мувофиқ, жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади. Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар эса, судья томонидан якка тартибда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят-процессуал кодексининг 76-моддасига мувофиқ, қуйидаги ҳолларда халқ маслаҳатчиси жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва уни рад қилиш лозим, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) у шу иш бўйича жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, гувоҳ, ҳимоячи сифатида, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг қонуний вакили ёки жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этаётган ёки илгари иштирок этган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) у ушбу ишни юритиш учун масъул бўлган бирор мансабдор шахснинг ёки Жиноят-процессуал кодекси 76-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган ўзга шахсларнинг қариндоши бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) унинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу модданинг иккинчи қисмида белгиланганидек, судья илгари шу ишни юритишда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд мажлисининг котиби сифатида иштирок этган бўлса, ўша ишни келгусида кўришда қатнаша олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўша модданинг учинчи қисмига мувофиқ, биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида ишни кўришда иштирок этган судья унинг иштирокида чиқарилган ҳукм, ажрим (қарор) бекор қилинганидан кейин ўша ишни кўришда иштирок эта олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонунларнинг нормаларини таҳлил қилишда Конституциявий суд қуйидагиларга асосланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 7-моддасининг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилиши белгилаб қўйилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 107-моддасининг иккинчи қисми судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланишини назарда тутади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Жиноят-процессуал кодексининг 30-моддасида жиноят ишини ишда ушбу суд таркибига тайинланган ёки сайланган судьялар халқ маслаҳатчилари қатнашишлари белгилаб қўйилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Жиноят-процессуал кодекси 13-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар; улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Жиноят-процессуал кодексининг 76-моддаси судья (халқ маслаҳатчиси), прокурор, терговчи, суриштирувчи ва суд мажлисининг котиби ишда иштирок этишини истисно этадиган бир қатор ҳолатларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис Жиноят-процессуал кодекси 80-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган тартибда судьяни ёки халқ маслаҳатчисини рад қилиш ҳуқуқини шу кодекснинг 76-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан бирортаси мавжуд бўлгандагина амалга ошириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ маслаҳатчиларининг судлардаги вазифаларини бажариш учун навбатма-навбат тартибда бўлиши муддатини белгилар экан, бу билан қонун чиқарувчи уларнинг жиноят ишлари бўйича одил судловни амалга оширишга доир ваколатларини чекламайди. «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 62-моддаси биринчи қисмига мувофиқ халқ маслаҳатчиси икки ярим йил муддатга сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганларга асосланиб ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 1, 9, 25, 26-моддаларига амал қилган ҳолда Конституциявий суд қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тушунтириб берилсинки, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 62-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, халқ маслаҳатчисининг ваколатлари муддати икки ярим йил этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 30-моддасига биноан, жиноят ишини кўришда ушбу суд таркибига тайинланган ёки сайланган судьялар ва халқ маслаҳатчилари қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таъкидлаб ўтилсинки, Жиноят-процессуал кодекси халқ маслаҳатчисининг судда йилига икки ҳафтадан ортиқ иштирок этишига унинг шу йил бошқа жиноят ишини юритишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолат сифатида назарда тутмаган. Шунинг учун ҳам халқ маслаҳатчисининг судда йилига икки ҳафтадан ортиқ иштирок этиши уни рад қилиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 62-моддаси тўртинчи қисмини судлар томонидан қўлланиши амалиётини ўрганиб чиқиш ва тегишли тушунтиришлар бериш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 10 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 8-сон, 56-модда)