Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019 03.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1709
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 03.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1709
Кучга кириш санаси
13.09.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 3 сентябрда 1709-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 29 октябрдаги 136-сонли «Аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1709-1, 08.11.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сонли «Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 155-модда) 6-бандига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-сон

Молия вазирининг
2007 йил 1 августдаги 73-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сонли «Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 155-модда) 6-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аудиторлик ташкилотлари раҳбарларининг аттестацияси ( кейинги ўринларда — аттестация) уларнинг фаолияти самарадорлигини ва ишчанлик малакасини баҳолаш, профессионаллик даражасини мунтазам ошириб боришни қўллаш, шунингдек «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 136-модда), аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига аудиторлик ташкилотлари томонидан риоя қилиниши бўйича жавобгарлигини ошириш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аттестация қуйидагиларни тасдиқлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти раҳбарининг (кейинги ўринларда — раҳбар) профессионал қобилиятлилик (тегишли фаолият соҳаси бўйича махсус тайёргарлик, ўзлаштирилган билимлар ва тўпланган тажрибалар даражаси) талабларига мослигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарнинг ишни сифатли ташкил қилиш, шунингдек аудиторлик ташкилотини бошқариш қобилиятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарнинг касбий ахлоқ меъёрларига риоя этишини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аттестацияни ўтказишдаги асосий принциплар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни ўтказишнинг мажбурийлиги ва даврийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни ўтказишдаги ошкоралилик, ҳаққонийлик ва ҳалоллик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аттестация мазкур Низомда назарда тутилган тартибда тузиладиган Идоралараро аттестация комиссияси (кейинги ўринларда — аттестация комиссияси) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аттестация комиссиясини тузиш ва унинг ишини ташкил қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон аудиторларининг республика жамоатчилик бирлашмалари вакилларидан шакллантирилади. Аттестация комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аттестация комиссияси камида етти аъзодан, шу жумладан аттестация комиссияси раисидан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аттестация комиссияси ишининг ташкил қилишини таъминлайдиган ишчи орган бўлиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади. Ишчи орган қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аудиторлик ташкилотлари раҳбарларининг реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аттестацияни ўтказиш учун тахминий саволлар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аттестацияни ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилаш ва бу ҳақда аттестация комиссиясига ва аттестациядан ўтадиган раҳбарларга хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) аудиторлик ташкилотлари томонидан мазкур Низом талабларининг бажарилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи орган аттестация бошланишидан камида бир ой олдин тегишли вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотларига аттестация комиссияси таркибига киритиш учун вакиллар номзодларини кўрсатиш ҳақида сўровнома юборади ва аттестация бошланишидан камида 10 кундан кечикмаган ҳолда тегишли вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотларига уларнинг вакиллари аттестация комиссияси таркибига киритилгани ҳақида ва уларнинг қатнашишини таъминлаш мақсадида ёзма шаклда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи орган аттестациядан ўтадиганлар рўйхатига мувофиқ аттестацияни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади, аттестация учун тахминий саволлар рўйхатини тайёрлайди ва бу ҳақда аттестация бошланишидан камида бир ой олдин аттестациядан ўтадиган раҳбарларга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аттестация комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аттестацияни ўтказиш пайтида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтадиган раҳбар ҳақида қисқача ахборотни тинглайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтадиган раҳбарга саволлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтадиган раҳбарга берилган саволларнинг жавоблари натижалари бўйича очиқ овоз беришни ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аттестация натижаси бўйича раҳбарга баҳо беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аттестациядан ўтган раҳбар фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) раҳбарнинг аттестацияга келмаганлигининг узрли (узрсиз) сабаблилиги ҳақида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ишчи органига аттестация натижаларини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бевосита аттестацияни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Аттестация ўтказишнинг муддатлари ва даврийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи орган аттестациядан ўтадиган раҳбарларни мунтазам аниқлаб бориш мақсадида раҳбарлар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарнинг фамилияси, исми ва шарифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбар бошчилик қиладиган аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг раҳбар лавозимига тайинланган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарнинг паспорт маълумотлари ва яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарга аудитор малака сертификати берилган сана ва унинг рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарнинг ҳар йили малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарнинг олдинги аттестациядан ўтганлиги ҳақида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарнинг фаолиятига оид бошқа ахборотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аудиторлик ташкилотларининг раҳбарлари ҳисобланган ва бир ёки бир неча аудиторлик ташкилотларида мазкур лавозимда олти ойдан ортиқ умумий (йиғинди) иш стажига эга шахслар аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аттестацияга қуйидаги раҳбарлар жалб қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур лавозимда умумий иш стажи олти ойдан кам бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаш бўйича таътилда бўлган аёллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Раҳбарлар уч йилда бир марта аттестациядан ўтиши шарт. Аттестациядан ўтмаган раҳбар икки йил мобайнида аудиторлик ташкилоти раҳбари сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аттестация комиссияси йиғилишлари камида ярим йилда бир марта ўтказилади. Аттестацияни ўтказиш санаси, муддатлари ва жойи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Аттестацияни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аттестация комиссияси йиғилиши аттестация комиссиясининг тасдиқланган таркибининг камида 3/4 қисми иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аттестациядан ўтадиган раҳбар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтиш учун уни ўтказиш жойига ўз вақтида етиб келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи билан паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи билан паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжати бўлмаган ёки аттестацияга кечиккан раҳбарлар аттестацияга келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги аттестацияга қўйилган раҳбарлар рўйхатига кўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Аттестация, аттестация комиссияси йиғилишида аттестациядан ўтаётган раҳбар билан суҳбат шаклида ўтказилади. Аттестация комиссияси аттестациядан ўтаётган раҳбарни таклиф этади ва у ҳақида қисқача маълумотни тинглайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари аттестациядан ўтаётган раҳбарга қонунчилик ҳужжатларини, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг умумиқтисодий ва сиёсий жиҳатларини билиши бўйича, шунингдек бевосита лавозим мажбуриятларини бажариши юзасидан саволлар берадилар. Аттестациядан ўтказилаётган раҳбарнинг фаолияти аудиторлик ташкилоти олдида турган вазифаларнинг, лицензия талаблари ва шартларининг бажарилишини таъминлашда унинг шахсий хизматига боғлаган ҳолда, шунингдек лавозим мажбуриятларини бажариши баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аттестация комиссияси йиғилишида бегона шахслар ва кузатувчиларнинг қатнашиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Аттестациядан ўтказилаётган раҳбарни баҳолашда овоз бериш очиқ бўлиб ҳисобланади ва у аттестациядан ўтаётган раҳбарнинг иштирокисиз ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз беришда мазкур йиғилишда иштирок этган барча аттестация комиссияси аъзолари қатнашади. Овоз бериш натижалари оддий кўпчилик овоз билан аниқланади ва аттестация комиссияси йиғилиши баённомасида қайд этилади. Овозлар тенг бўлганда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Аттестациядан ўтаётган раҳбарнинг жавоблари асосида унинг иши натижалари ва ишбилармонлик фазилатларини муҳокама қилиб, комиссия қуйидаги баҳолардан бирини беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) эгаллаб турган лавозимига лойиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) эгаллаб турган лавозимига лойиқ эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳар бир аттестациядан ўтказилаётган раҳбар учун мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада аттестация варақаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссиясининг аттестациядан ўтказилаётган раҳбар фаолиятини баҳолаш бўйича қарори аттестация варақасига киритилади. Аттестация варақаси аттестация комиссияси раиси ва овоз беришда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади. Аттестация натижалари бевосита овоз бериш тугаганидан сўнг аттестациядан ўтказилаётган раҳбарга аттестация варақасига имзо чектириб маълум қилинади ва унинг иккинчи нусхаси аттестациядан ўтказилаётган раҳбарга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестацияда иштирок этган раҳбарнинг аттестация варақаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида аттестациядан ўтказилаётган раҳбарнинг шахсий иш ҳужжатларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Аттестациядан ўтадиган раҳбар аттестация комиссияси йиғилишига узрли сабабларга (касаллиги, яқин қариндошлари ўлими, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши ва ҳоказолар) кўра келмаса, аттестациядан ўтадиган раҳбар навбатдаги аттестацияга қўйилиши учун аттестация ўтказилган кундан бошлаб бир ойлик муддатдан кечиктирмай ишчи органга аттестацияга келмаганлигининг узрли сабабларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим. Кўрсатилган муддатда тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаса раҳбар навбатдаги аттестацияга қўйилмайди ва аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низомнинг 17 ва 23-бандларида кўрсатилган раҳбарларнинг навбатдаги аттестацияси дастлабки аттестация тайинланган санадан кейин икки ойдан кечиктирмай ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агар аттестация комиссияси қарорига кўра раҳбар эгаллаган лавозимига лойиқ эмас деб тан олинса, ишчи орган бу ҳақда аудиторлик ташкилотига қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни давомида ёзма шаклда хабарнома беради. Аудиторлик ташкилоти, хабарномани олгандан кейин бир ой давомида ишчи органга раҳбарнинг эгаллаган лавозимидан озод этилгани ҳақидаги буйруқнинг нусхасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Аттестация комиссияси қароридан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Аттестация натижаларидан норози бўлган раҳбарларнинг апелляция аризаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги буйруғи билан апелляция комиссияси ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Апелляция аризаси апелляция комиссияси раиси номига аттестация натижалари эълон қилинган кундан кейин бир ой ичида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Апелляция комиссияси апелляция аризасини келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида кўриб чиқиши шарт ва кўриб чиқиш якунлари бўйича уч иш кунида аризачига апелляция комиссиясининг қарорини апелляция комиссияси раиси томонидан имзоланган апелляция комиссияси йиғилишининг баённомасидан кўчирмани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясининг йиғилишида аризачи иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Апелляция аризасини кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорларни қабул қилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг даъво ва далилларини асосли деб эътироф этиши ва раҳбарнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги ҳақида янги қарор қабул қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг даъво ва далилларини асоссиз деб эътироф этиши ва аттестация комиссияси қарорини ўз кучида қолдириши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аттестацияга боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 август

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон аудиторлар палатаси раиси Р. ХАЙДАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси кенгаши раиси М. ТЎЛАХЎЖАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ

‎‎
‎‎__________________________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми-шарифи,

‎‎__________________________________________________________________

иш жойи ва эгаллаган лавозими)

Туғилган йили ва жойи: ______________________________________________
‎Миллати: __________________________________________________________
‎Маълумоти: ________________________________________________________
‎Умумий меҳнат стажи: _______________________________________________
‎Шу жумладан аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимидаги меҳнат стажи: ___________________________________________________________________
‎Мукофотлари: ______________________________________________________
‎Интизомий жавобгарликка тортилганми: _______________________________
‎___________________________________________________________________

АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ ХУЛОСАСИ‎‎
‎

__________________________________________________________________
__________________________________________________________________‎
‎__________________________________________________________________

‎Аттестация комиссияси раиси: _____________________‎
‎‎Комиссия аъзолари: _______________________‎‎ ‎
‎ _____________________‎‎‎
‎_____________________
‎_____________________
‎_____________________
‎_____________________
‎_____________________
‎_____________________
‎_____________________
‎

‎20___ й «_____» __________________
‎ ‎

‎Аттестация комиссияси хулосалари билан танишиб чиқдим, мазкур аттестация варақасининг иккинчи нусхасини олдим _____________________
‎ ‎

(сана ва имзо)‎‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 367-модда)