Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 28.08.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1705
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг қарори, 28.08.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1705
Кучга кириш санаси
07.09.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФУНДАМЕНТАЛ ВА АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 августда 1705-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академияси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси ўринбосари Э. ЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. ҚОСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-3-6/3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2/4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2007 йил 25 апрелдаги 2, 44, 81, 5-3-6/3, 2/4-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фундаментал тадқиқотлар дастурлари — табиий, техникавий ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида янги билимлар олиш ва қонуниятларни очиш, шунингдек амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни ривожлантиришнинг илмий асосини яратишга қаратилган бўлиб, беш йилгача муддатга ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Амалий тадқиқотлар дастурлари — мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишлардаги долзарб илмий-техникавий муаммоларини ечишга қаратилган муҳим вазифаларни самарали ҳал этишни таъминловчи, ресурс имкониятлари, бажарилиш муддатлари ҳамда кутиладиган натижалари белгиланган илмий-тадқиқот ва технологик ишланмалар дастурлари мажмуаси бўлиб, уч йилгача муддатга ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурлари (кейинги ўринларда «Дастурлар» деб аталади) — давлат буюртмаси асосида бажариладиган, маблағлар билан таъминланган, илмий-техникавий йўналишлари, ижрочи ташкилотлари, раҳбарлари белгиланган илмий лойиҳалар тўпламидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий лойиҳа — фундаментал ва амалий тадқиқотлар мавзуси, мақсади, вазифалари ҳамда тадқиқотдан кутиладиган натижалари белгиланган илмий ишдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастурлар республикада белгиланган фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дастурларга киритилган лойиҳаларни молиялаштириш давлат бюджетининг «Фан» соҳасига ажратиладиган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бюджет маблағларининг Дастурлар бўйича молиявий тақсимоти Молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) таклифига мувофиқ белгиланади. Молиявий тақсимот 6 қисмдан иборат бўлади, унинг 5-қисми тегишли равишда Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирликлари (бундан кейинги ўринларда «вазирликлар» деб юритилади)га ҳамда бир қисми ушбу вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий ва тажриба-конструкторлик муассасалар, тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва илмий салоҳияти мавжуд ташкилотлар ҳамда алоҳида фаолият юритувчи олимлар ва мутахассисларнинг Қўмита томонидан шакллантириладиган Дастурларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) молиявий тақсимот бўйича таклифи кейинги 3 йилда бюджет маблағларининг Дастурлар ва вазирликлар бўйича тақсимотидан, шунингдек вазирликларда мужассамлашган илмий салоҳият ва мавжуд моддий-техник базани инобатга олиб, улар билан келишилган ҳолда шакллантирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2012 йил 3 февралдаги 1, 15, 42, 1, 3/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1705-2, 06.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 110-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Дастурларни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 §. Дастурларни шакллантириш босқичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дастурларни шакллантириш босқичлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурлар номларини аниқлаш (Дастурларни шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин 1 ой муддатда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловлар эълон қилиш (Дастурлар номлари аниқлангандан кейин 10 кун муддатда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловга фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини қабул қилиш (танлов эълон қилингандан кейин 1,5 ой муддатда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш (лойиҳалар қабули тугаллангандан кейин 2 ой муддатда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурларни шакллантириш (илмий-техника экспертизаси якунлангандан сўнг 1 ой муддатда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурларни тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 §. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳалари танловини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қўмита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа илмий муассаса ва тажриба конструкторлик ташкилотлардан Дастурлар номларини шакллантириш учун таклифларни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирликларнинг Дастурларни шакллантириш бўйича илмий-техник кенгашида (кейинги ўринларда «Кенгаш» деб юритилади) таклифлар таҳлил қилинади ҳамда фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига мос Дастурлар рўйхати шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дастурларнинг номлари вазирликларнинг Кенгашида тасдиқланади ҳамда Қўмитага фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига мувофиқлиги кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўмита ва вазирликлар оммавий ахборот воситалари орқали фундаментал ва амалий тадқиқотлар танловини эълон қилади. Эълонда танлов муддатлари, талаблари ва лойиҳаларни танловга топшириш тартиби келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танловга лойиҳаларни қабул қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар тасарруфидаги олий таълим, илмий муассасалар ва тажриба-конструкторлик ташкилотларининг танловга йўлланган лойиҳалари уларнинг илмий тадқиқотни мувофиқлаштириш бўлимлари томонидан қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий ва тажриба-конструкторлик муассасалар, тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва илмий салоҳияти мавжуд ташкилотлар ҳамда алоҳида фаолият юритувчи олимлар ва мутахассисларнинг танловга йўлланган лойиҳалари Қўмитанинг фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва таҳлил этиш бўлимида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Республика иқтисодиёти тармоқларидаги долзарб муаммоларни ечишга қаратилган икки ва ундан ортиқ ижрочи ташкилотлар томонидан шакллантирилган ҳамда вазирликлараро ўзаро келишилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳалари ушбу лойиҳани тузишда ташаббус билан чиққан ташкилот томонидан Қўмитанинг фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва таҳлил этиш бўлимига тақдим этилади. Бунда ушбу лойиҳаларнинг ҳар бир ижрочи ташкилотларнинг ҳамкорликда бажарадиган иш улуши ва зарур маблағлари фоизларда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қўмита ва вазирликлар томонидан танловга қабул қилинган лойиҳалар мазкур Низомнинг 1-иловаси талаблари бўйича кўриб чиқилади ва расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фундаментал ва амалий илмий-техника лойиҳалари танловида қатнашувчи илмий жамоанинг раҳбари илмий даражага эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 §. Лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Танловга тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, унинг натижаларига кўра вазирликларнинг Дастурларини шакллантириш ва тасдиқлаш учун вазирликларда Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашлар ташкил этилади. Кенгашлар танловга тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказувчи — экспертлар рўйхатини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт сифатида тегишли соҳада етарли даражада билим ва малакага эга бўлган, экспертиза қилинаётган ишга холис ёндоша оладиган, илмий даражага эга бўлган мазкур вазирлик ёки бошқа тизимда хизмат қиладиган мутахассислар жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий ва тажриба-конструкторлик муассасалар, тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва илмий салоҳияти мавжуд ташкилотлар ҳамда алоҳида фаолият юритувчи олимлар ва мутахассисларнинг танловга йўлланган лойиҳаларининг экспертизаси Қўмитанинг Идоралараро илмий-техникавий кенгаши тасдиқлаган экспертлари томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳар бир лойиҳа икки мустақил эксперт томонидан кўриб чиқилади. Экспертлар ўтказилган экспертиза хулосаларининг объективлиги юзасидан шахсан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Экспертиза жараёни очиқ-ойдин муҳокама тарзида ўтказилади. Экспертларнинг ҳар бир лойиҳага берган хулосалари вазирликлар ҳамда Қўмитанинг эксперт гуруҳларида очиқ муҳокамадан ўтказилиб, экспертиза хулосаси шакллантирилади. Муҳокамага лойиҳанинг илмий раҳбари ва ижрочилари ҳамда соҳанинг етук олим ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирликлараро шакллантирилган йирик мажмуавий лойиҳаларнинг экспертизаси ҳамкор вазирликлар эксперт гуруҳларининг қўшма мажлисида очиқ муҳокамада кўриб чиқилади. Лойиҳа икки ёки ундан ортиқ вазирликлар экспертизасининг ижобий хулосаси ва ҳамкорликда амалга ошириладиган тадқиқотларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазирликларнинг Кенгашлари экспертиза хулосаларига мувофиқ Дастурларнинг дастлабки вариантларини шакллантиради. Вазирликлар Дастурларнинг дастлабки вариантларини Дастурлар бўйича Кенгаш қарори билан бирга уларни фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Қўмитанинг Идоралараро кенгашларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қўмитанинг эксперт гуруҳлари экспертиза хулосаларига мувофиқ Дастурларнинг дастлабки вариантларини шакллантиради ва уларни Қўмитанинг Идоралараро кенгашларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 §. Дастурларни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Дастурларнинг дастлабки варианти Қўмитанинг Идоралараро кенгашларида устувор йўналишларга мувофиқлиги, уларга киритилган лойиҳалар мавзуларининг бир-бирига ўхшамаслиги, уларнинг аввалги лойиҳаларда такрорланмаслиги ва тор мавзулик ҳолатларига йўл қўйилмаслиги нуқтаи назаридан муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Муҳокамада Қўмитанинг Идоралараро кенгашлари аъзолари, эксперт гуруҳлари аъзолари, соҳанинг етакчи олим ва мутахассислари, зарурият туғилган ҳолларда ижрочи ташкилот ва лойиҳа раҳбари, вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашлари ва эксперт гуруҳлари раислари, вазирликлар раҳбарлари иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Вазирликлар ўзларининг Дастурлари ва улар доирасида бажариладиган ҳар бир лойиҳага ажратиладиган маблағлар миқдорини аниқлаб, Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашларда тасдиқлаб, умумлаштирилган ҳолда Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий ва тажриба-конструкторлик муассасалар, тадқиқотлар олиб бориш учун имконияти ва илмий салоҳияти мавжуд ташкилотлар ҳамда алоҳида фаолият юритувчи олимлар ва мутахассисларнинг лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар миқдори Идоралараро кенгашлар томонидан аниқланиб, Дастурлар шакллантирилгандан сўнг Қўмита томонидан Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 §. Дастурларни амалга ошириш ва лойиҳаларни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Вазирликлар ўзларининг Дастурларига киритилган лойиҳаларни бажариш учун уларнинг ижрочилари (лойиҳа ва ижрочи ташкилот раҳбарлари) билан шартномалар тузади. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган ташкилотларнинг Дастурларига киритилган лойиҳалар бўйича шартномалар лойиҳаларнинг ижрочилари билан Қўмита ўртасида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Лойиҳаларни молиялаштириш Молия вазирлиги томонидан вазирликлар ва улар орқали ижрочи ташкилотларга мақсадли молиявий маблағ ажратилиши асосида амалга оширилади. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган (мустақил бухгалтерия ҳисобига эга бўлган) ташкилотларга маблағ Молия вазирлиги томонидан тўғридан-тўғри ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий грант маблағи миқдорининг 95 фоизи тадқиқот даври мобайнида, илмий лойиҳани амалга оширишда меҳнат сарфи ва моддий харажатларни қоплаш учун ажратилади.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2014 йил 25 июлдаги 5, 50, 37-ққ, 74, 16/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1705-3, 31.07.2014 й.) — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 392-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган 5 фоизи — кейинчалик ишлаб чиқаришга ёки илмий-педагогик жараёнга татбиқ этиш учун илмий лойиҳани амалга ошириш натижалари экспертизадан ўтказилиб буюртмачи томонидан қабул қилганидан сўнг ажратилади.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2014 йил 25 июлдаги 5, 50, 37-ққ, 74, 16/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1705-3, 31.07.2014 й.) — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 392-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бир ёки бир неча вазирлик тасарруфидаги икки ва ундан ортиқ ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ташкилотлараро ёки вазирликлараро фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини молиялаштириш ижрочи ташкилотларнинг вазирликларига бюджетдан ажратилган маблағ ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қўмита ва вазирликлар томонидан экспертиза жараёнига жалб қилинган экспертларнинг меҳнатига тўланадиган харажатлар Молия вазирлигининг экспертиза учун мақсадли ажратиладиган молиявий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Экспертларга тўланадиган меҳнат ҳақи шакли ва миқдори амалдаги қонунчилик ва ушбу Низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301. Устама харажатлар миқдори лойиҳага ажратилган маблағнинг 20 фоизидан ортмаслиги лозим.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2014 йил 25 июлдаги 5, 50, 37-ққ, 74, 16/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1705-3, 31.07.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 392-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Дастурларнинг бажарилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лойиҳа раҳбарлари ижрочи ташкилотларнинг раҳбарлари билан бир қаторда бажариладиган тадқиқотларнинг илмий-техник савияси, ҳисоботларни белгиланган муддатларда топширилиши, шунингдек молиявий маблағларнинг самарали ва мақсадли сарф қилиниши учун шахсан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ижрочи ташкилот лойиҳаларни бажарилиши учун тегишли шарт-шароитлар яратади, ҳисоботларни Илмий кенгашда муҳокама қилади, лойиҳа раҳбарининг таклифига кўра, тадқиқотларни сифатли бажарилишини таъминлаш учун «вақтинчалик илмий-ижодий жамоа» ташкил этади. Жамоага бошқа ташкилотларнинг ходимлари ҳам аъзо бўлиши мумкин. Ташкилот раҳбари лойиҳа раҳбарини жамоа раҳбари этиб тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ижрочи ташкилот лойиҳа илмий раҳбари узоқ муддатга бетоблиги сабабли иш қобилиятини йўқотган, доимий истиқомат қилиш учун республикадан четга чиқиб кетган, ўз аризасига кўра илмий раҳбарликдан воз кечган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда вазирликка лойиҳа илмий раҳбарини алмаштириш бўйича таклиф (вазирлик номига ташкилот раҳбарининг хати, ташкилот илмий-техника кенгаши қароридан кўчирма ва тавсия этилаётган янги лойиҳа раҳбари тўғрисида маълумот) киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Лойиҳа илмий раҳбари бошқа жойга ишга ўтган ҳолларда ушбу лойиҳанинг бажарилиш жойи (ижрочи ташкилот) ўзгартирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ижрочи ташкилотнинг фаолияти тўхтатилганда вазирликлар Қўмита ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда фаолияти тўхтатилган ташкилотдаги лойиҳаларни ўз тасарруфларидаги илмий йўналиши мос ташкилотга ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Вазирликлар ўз тасарруфларидаги илмий ташкилотлар томонидан бажарилаётган илмий тадқиқотларнинг амалиётини назорат қилади. Назоратнинг даврийлигини таъминлаш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Лойиҳаларнинг илмий раҳбарлари ва ижрочи ташкилотлари вазирликларга қуйидаги ахборот ва ҳисоботларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа ахборот — ҳар чоракда (чорак якунланадиган ойнинг 15-кунигача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат стандарти талабларига асосан тайёрланган йиллик оралиқ-босқич ҳисоботлар — ижрочи ташкилот Илмий кенгашининг хулосаси билан бирга 2 нусхада, ҳисобот йили ўнинчи ойининг 15-кунигача;
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2012 йил 3 февралдаги 1, 15, 42, 1, 3/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1705-2, 06.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 110-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат стандарти талабларига асосан тайёрланган лойиҳа бўйича якуний ҳисоботлар — ижрочи ташкилот Илмий кенгашининг хулосаси билан бирга 2 нусхада, Дастур якунланадиган йил ўнинчи ойининг 15-кунигача тақдим этадилар.
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2012 йил 3 февралдаги 1, 15, 42, 1, 3/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1705-2, 06.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 110-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Вазирликлар лойиҳа ижрочиларининг оралиқ-босқич ва якуний ҳисоботларини, ижрочи ташкилот Илмий кенгашининг хулосаси билан бирга бир нусхада лойиҳа якунланадиган йил ўнинчи ойининг 20-кунигача вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашларига топширади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2012 йил 3 февралдаги 1, 15, 42, 1, 3/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1705-2, 06.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 110-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Лойиҳалар бажарилишининг барча босқичларида вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашлари эксперт гуруҳлари ҳисоботларини илмий-техник экспертизадан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Эксперт гуруҳлари бажарилган ҳар бир лойиҳа бўйича тадқиқотларнинг оралиқ-босқич ва якуний ҳисоботларига асосланган эксперт хулосаларини вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашларига тақдим этадилар. Эксперт хулосалари вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашлари қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ҳисоботлар бўйича экспертиза хулосалари вазирликларнинг Дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашларида тасдиқлангандан кейин Дастурларда белгиланган топшириқлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва сарфланган молиявий маблағларни ажрим қилишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қўмита ва вазирликлар оралиқ-босқич ҳисоботлари натижасига кўра тўхтатилган лойиҳалар бўйича маълумотни Молия вазирлигига тақдим этади. Мазкур маълумот асосида Молия вазирлиги ушбу лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиялаштирилиши тўхтатилган лойиҳалардан бўшаган маблағлар Қўмита ва вазирликларнинг қарорига кўра лойиҳа бажарилиб келаётган ижрочи ташкилотнинг юқори самара кўрсатиши кутилаётган амалдаги лойиҳаларини қўшимча молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин. Қўмита ва вазирликлар ўз навбатида лойиҳаларни тўхтатилиши, улардан бўшаб қолган маблағни бошқа самарали лойиҳага қўшилишини асосланганлиги ва ўзгараётган молиявий ҳажми тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлигига тақдим этади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар Академиясининг 2009 йил 19 майдаги 8, 57, 151, 75ва 6/7-сонли (рўйхат рақами 1705-1, 20.06.2009 й.) қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 303-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий ва тажриба-конструкторлик муассасалар, тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва илмий салоҳияти мавжуд ташкилотлар ҳамда алоҳида фаолият юритувчи олимлар, мутахассисларнинг амалий ва фундаментал лойиҳалар бўйича ҳисоботлари Қўмитанинг Идоралараро кенгашида тасдиқлангандан сўнг Дастурларда белгиланган топшириқлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва сарфланган молиявий маблағларни ажрим қилишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Вазирликлар ижрочи ташкилотларда лойиҳаларнинг амалга оширилиши, тадқиқотлар натижаларининг амалиётга жорий қилиниши бўйича ўзининг таҳлилий маълумотини ҳар чорак якунининг 20-санасигача Қўмитага топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган ташкилотлар лойиҳаларининг оралиқ-босқич ва якуний ҳисоботларини қабул қилиш ва экспертизасини ўтказиш тартиби мазкур Низомнинг 37—44-бандларига мос ҳолда Қўмитанинг Идоралараро илмий-техникавий кенгаши томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Вазирликлар Дастурлар доирасида бажарилган барча лойиҳалар ҳисоботларини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва уларни сақлашни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Қўмита ўзининг иш режасига кўра ҳар чоракда бир марта ўтказиладиган мажлисида Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва йирик илмий, тажриба-конструкторлик ташкилотларининг фаолиятида Дастурлар доирасида бажарилаётган тадқиқотлар натижаларини фан, таълим ва ишлаб чиқариш тизимига жорий қилиш бўйича ишларини муҳокама қилади, мувофиқлаштиради ҳамда республикада фан ва технологиялар тараққиёти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ёш олимларнинг фундаментал ва амалий тадқиқотлари танлови
(IV бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2014 йил 25 июлдаги 5, 50, 37-ққ, 74, 16/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1705-3, 31.07.2014 й.) — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 392-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ёш олимларнинг фундаментал ва амалий тадқиқотлари танлови Дастурлар доирасидаги танловга қўшимча тарзда икки йилда бир марта ўтказилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2014 йил 25 июлдаги 5, 50, 37-ққ, 74, 16/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1705-3, 31.07.2014 й.) — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 392-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Танловда илмий даражаси, унвони, мансаби ва иш жойидан қатъи назар, 35 ёшгача бўлган ёш олимлар иштирок этишлари мумкин. Танловга (икки йил муддатда) ҳал этиладиган фундаментал ва амалий муаммо аниқ кўрсатилган ва кутиладиган илмий натижаси Эксперт томонидан баҳоланиши мумкин бўлган лойиҳалар қабул қилинади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2014 йил 25 июлдаги 5, 50, 37-ққ, 74, 16/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1705-3, 31.07.2014 й.) — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 392-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ёш олимларнинг фундаментал ва амалий тадқиқотлари Дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2014 йил 25 июлдаги 5, 50, 37-ққ, 74, 16/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1705-3, 31.07.2014 й.) — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 392-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Танловда ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш вазирликларга бюджетдан фундаментал ва амалий тадқиқотларни бажариш учун ажратилган маблағ ҳисобидан амалга оширилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2014 йил 25 июлдаги 5, 50, 37-ққ, 74, 16/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1705-3, 31.07.2014 й.) — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 392-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ҳар бир вазирлик фундаментал тадқиқотларга ажратилган маблағнинг 5 фоизгача бўлган миқдорини ёш олимлар фундаментал ва амалий тадқиқотларини амалга ошириш учун йўналтириши мумкин.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2014 йил 25 июлдаги 5, 50, 37-ққ, 74, 16/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1705-3, 31.07.2014 й.) — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 392-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Мазкур Низом Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 24 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 24 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ

Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фундаментал ва амалий тадқиқотлар танловида иштирок этиш учун вазирликларга топшириладиган илмий лойиҳалар ва улар билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатларга қўйиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этиш учун вазирликка топшириладиган илмий лойиҳалар бўйича ҳужжатлар битта йиғма жилдда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа тўғрисида маълумот (1-шакл);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа раҳбари ва лойиҳанинг асосий ижрочилари тўғрисида маълумот (2-шакл);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани бажарадиган ва молиялаштиришни амалга оширадиган ташкилот тўғрисида маълумот (3-шакл);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фундаментал ёки амалий илмий-техник тадқиқотлар учун иш дастури (4-шакл);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича бир йиллик харажатлар сметаси (5-шакл);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижрочи ташкилотлар, илмий ёки илмий-техника кенгашларининг лойиҳага берган хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Тадқиқот лойиҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-шакл. Лойиҳа тўғрисида маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Лойиҳанинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Танлов тури (фундаментал ёки амалий илмий-техник тадқиқотлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Дастурнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Илм-фан соҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Аннотация (бир бетдан ошмаслиги лозим) — лойиҳанинг қисқача мазмуни ва уни амалга оширишнинг асосий босқичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Лойиҳада илмий раҳбар ҳисобга олинган ҳолда, иштирок этувчи асосий ижрочилар сони (рақамда кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7. Лойиҳани бажариш муддатлари (бошланиш йили-якунлаш йили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.8. Лойиҳани бажариш учун биринчи йилда сарфланадиган молиявий маблағ ҳажми (сўмда, рақамлар билан нуқта ва вергулсиз ёзилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-шакл. Лойиҳа раҳбари ва лойиҳанинг асосий ижрочилари тўғрисида маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (тўлиқ). Туғилган санаси (рақамлар билан куни, ойи, йили).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Илмий даражаси (тўлиқ) ва илмий даража берилган йили. Илмий унвони ва берилган йили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Асосий иш жойи — ташкилотнинг тўлов ҳужжатларида келтирилган тўлиқ номи. Ташкилотнинг расмий қабул қилинган қисқа номи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Илмий мақолаларининг умумий сони (маъруза тезислари билан бирга).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Уй манзилгоҳи (почта индекси, вилоят, шаҳар, туман ва кўча номи, уй рақами, уй ва иш телефонлари (қавс ичида шаҳар коди кўрсатилган ҳолда), Е-mаil.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Худди юқоридаги тартибда лойиҳанинг асосий ижрочилари тўғрисидаги маълумотлар ҳам келтирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника лойиҳаларининг ҳар бир ижрочиси фақат бир лойиҳада тўлиқ ставкада ва икки лойиҳада ўриндош сифатида иштирок этиши мумкин, шунингдек уларнинг умумий улуши икки тўлиқ ставкадан ошмаслиги лозим.
(2-шакл изоҳ қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар Академиясининг 2009 йил 19 майдаги 8, 57, 151, 75ва 6/7-сонли (рўйхат рақами 1705-1, 20.06.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 303-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Танловга қабул қилинган лойиҳалар қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экспертиза жараёни очиқ бўлганлиги сабабли танлов натижалари апелляция қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-шакл. Лойиҳани бажарадиган ва молиялаштиришни амалга оширадиган ташкилот тўғрисида маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Ташкилотнинг тўлов ҳужжатларида келтирилган тўлиқ номи; Ташкилотнинг расмий қабул қилинган қисқа номи; қайси вазирлик ёки идора тасарруфида эканлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Жойлашган манзили (почта индекси, вилоят, шаҳар, туман ва кўча номи, уй рақами).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот раҳбарининг телефонлари (қавс ичида шаҳар коди кўрсатилган ҳолда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот факси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Е-mаil.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: лойиҳа икки ва ундан ортиқ ташкилот томонидан бажарилганда ҳар бир ижрочи ташкилот тўғрисида маълумот келтирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-шакл. Фундаментал ёки амалий илмий-техник тадқиқотлар учун иш дастури
(Тадқиқот лойиҳасининг мазмуни)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Лойиҳанинг номи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Лойиҳада ҳал этилиши мўлжалланган фундаментал ёки амалий муаммо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаммо доирасида лойиҳада ечиладиган аниқ фундаментал ёки амалий масала.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳада қўйилган масаланинг илгари ечилмаганлиги. Агар таклиф этилаётган лойиҳа бўйича ҳозирда фундаментал ёки амалий илмий-техник тадқиқотлар дастурлари доирасида тадқиқотлар олиб борилаётган бўлса, дастурнинг шифри, шартнома рақами ва лойиҳанинг номи кўрсатилсин. Ушбу тадқиқотларни таклиф этилаётган лойиҳа доирасида давом эттириш зарурияти асослансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижрочи ташкилотда лойиҳани бажариш учун зарур бўлган мавжуд илмий салоҳият, асбоб-ускуналар, материаллар, қурилмалар ҳамда унинг бажарилиши асосида эришиладиган аниқ натижалар (маҳсулот, технология) Ўзбекистон ва хориждаги ўхшаш (аналог)лари билан солиштирган ҳолда қисқача тавсифи ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўлиши шарт. Жоиз бўлса, маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорда сотилиши тўғрисида асосланган маълумот ҳамда мазкур фан йўналишида Ўзбекистон ва хориждаги тадқиқотларнинг қисқача тавсифи. Тадқиқотлардан кутилажак натижаларни жаҳон миқёсидаги илмий ютуқлар билан солиштириш ва лойиҳа бажарилишининг долзарблигини асослаш лозим (4—6-бетгача).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Лойиҳа бажарилишининг асосий босқичлари ҳамда кутилажак оралиқ-босқич ва якуний мустақил аҳамиятга эга бўлган натижалар (меъёрий, илмий-техник, услубий ва бошқа ҳужжатлар, дастурий маҳсулотлар, регламентлар) назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги лойиҳалар учун эса тайёрланиб, нашр этиладиган — монография, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, стандартлар ва бошқа илмий адабиётлар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Лойиҳа мавзуси бўйича шу кунга қадар гуруҳ томонидан олинган, мустақил аҳамиятга эга бўлган, аниқ натижалар (патентлар, журналларда эълон қилинган мақолалар, меъёрий, илмий-техник, услубий ва бошқа ҳужжатлар, дастурий маҳсулотлар, регламентлар қачон ва ким томонидан тасдиқланган, тажриба ва макет намуналари ва бошқалар) кўрсатилади. Тадқиқотлар натижаларининг апробацияси (синови) ўтказилган жой ва вақти, улар бўйича хулосалар ва бу хулосаларни тасдиқловчи ҳужжатлар келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги лойиҳалар учун — нашр этилган монография, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, стандартлар ва бошқа илмий адабиётлар ҳамда юқорида кўрсатилган илмий-ўқув адабиётларнинг тасдиқланган рўйхати тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Илмий-техник дастурларни шакллантиришда қуйидаги шакл тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фундаментал ёки амалий илмий-техник тадқиқотлар дастури, шифри ва номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎____________________________________________________________________
Лойиҳа мавзуси ‎ Ижрочи ташкилот, лойиҳа раҳбарининг тўлиқ исми-шарифи‎ Тадқиқотлардан кутилажак аниқ натижалар (Босқичлар ёки йиллар бўйича) ‎ Якунланган тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш ‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎

‎Ташкилот раҳбари (Ф.И.О. ва имзоси)‎‎

‎М.Ў. Лойиҳа раҳбари (Ф.И.О. ва имзоси)‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ва юқорида кўрсатилган шаклларнинг бандларига аниқ ва тўлиқ маълумотлар берилмаган ҳолларда вазирлик тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқишдан четлаштириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳанинг электрон варианти стандарт (1.44М-3,5”) дискетада тақдим этилади. Дискетада таклиф этилган 1; 2; 3; 4; 5 ва 6-шаклларга мос равишда ҒОRM1.RTҒ; ҒОRM2.RTҒ; ҒОRM3.RTҒ; ҒОRM4.RTҒ; ҒОRM5.RTҒ; ҒОRM6.RTҒ кўринишдаги файллар йиғиндиси бўлиши лозим. Ҳар бир дискетада фақат битта лойиҳага тегишли маълумотлар жойлаштирилади. Файллар Miсrоsоft Wоrd ёки Wоrd Раd муҳаррирлари ёрдамида RTҒ форматда ёзилиши керак. Бошқа форматлардаги файллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Файлларни яратишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— фақат банд рақами кўрсатилади, ундан кейин нуқта қўйилиб, матн ёзилади. Банд номлари ёзилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— агар бирор бандга тегишли маълумотлар бўлмаса, у банд тўлдирилмайди, аммо банд рақами албатта кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳа икки ва ундан ортиқ ташкилот томонидан шакллантирилганда ҳар бир ташкилотда бажариладиган тадқиқотдан кутилажак аниқ натижалар келтирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар тасарруфига кирмайдиган ташкилотларнинг илмий лойиҳалари танловга 2 нусхада тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-шакл. Лойиҳа бўйича бир йиллик харажатлар сметаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ (сўм)

Гуруҳ‎‏ Харажат турлари‎‎ ЖАМИ‎‏
меҳнатга ҳақ тўлаш фонди‎ устама харажатлар‎ сафар харажатлари‎ материаллар‎ асбоб-ускуналар‎ бошқа харажатлар‎ жами
Ижрочи‎
ҳамижрочи ташкилот (агар бор бўлса)‎
жами:‎

‎Ташкилот раҳбари (Ф.И.О. ва имзоси)

‎‎
‎М.Ў. Лойиҳа раҳбари (Ф.И.О. ва имзоси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: лойиҳа бўйича бир йиллик харажатлар сметасида келтирилган ҳар бир кўрсаткичга ёзма равишда асос келтирилиши шарт.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 362-модда; 2009 й., 26-сон, 303-модда; 2012 й., 10-сон, 110-модда; 2014 й., 31-сон, 392-модда)