Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019 25.08.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1704
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқрувининг қарори, 25.08.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1704
Кучга кириш санаси
04.09.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
Ҳужжат 04.09.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИГА ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИБ ОЛИШ ҲАМДА УЛГУРЖИ САВДО КОРХОНАЛАРИГА АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА РЕВОЛЬВЕР КРЕДИТЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 25 августда 1704-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» қонунлари асосида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банки Бошқарувининг
2007 йил 14 июлдаги 19/1-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш, шунингдек, улгуржи савдо корхоналарини айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитлар бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом мақсадларида револьвер кредит қайта тикланадиган кредит линияси бўлиб, у:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқимачилик корхоналарига — пахта толасини сотиб олиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи савдо корхоналарига — айланма маблағларини тўлдириш учун мунтазам тўловларни амалга ошириш мақсадида очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Револьвер кредитлаш тижорат банклари томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланишлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Револьвер кредитлаш учун қайта тикланадиган кредит линияси бир йилгача бўлган муддатга очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Револьвер кредитлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бир ёки бир нечта таъминот турлари билан таъминланган бўлиши мумкин. Револьвер кредитларнинг қайтарилиши таъминоти бўлиб муомаладаги товарлар ҳам хизмат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қарз олувчи томонидан муомаладаги товарларни йўқолиш (нобуд бўлиш), камомад чиқиши ёки зарарланиш хатарларидан кредит линияси ҳамда унга ҳисобланган фоизларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдорда ўз ҳисобидан суғурталаши, шунингдек ушбу кредит бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар суғурта муддати узайтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат банклари револьвер кредитлари беришни шартнома асосида амалга оширадилар. Револьвер кредитлари учун фоиз ставкаси миқдори томонларнинг келишувига кўра кредит шартномасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Револьвер кредитларини бериш фақат илгари олинган кредитлар ва ҳисобланган фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳоллардагина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Зарар кўриб ишлаётган, ноликвид балансга эга бўлган қарз олувчиларга кредитлар ажратилмайди, илгари берилган кредитлар эса шартномада кўзда тутилган тартибда муддатидан олдин ундириб олинади. Бу қоида кредит шартномасида қайд этилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Револьвер кредитларини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Револьвер кредитини олиш учун биринчи марта мурожаат қилишда қарз олувчи кредит буюртмаси билан бирга банкка қуйидаги ҳужжатларни (кредит ҳужжатлари йиғма жилдини ) тақдим қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул оқимлари мажбурий тартибда кўрсатиладиган бизнес-режа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги ҳисобот даври учун тегишли давлат солиқ хизмати органи томонидан баланс қабул қилинганлиги қайд этилган бухгалтерлик баланси (1-шакл), дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳақидаги маълумотнома (2а-шакл), шунингдек 90 кундан ошган қарздорликлар бўйича таққослаш далолатномалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
револьвер кредитларини қайтарилишининг бир ёки бир неча таъминоти турларини тақдим этилганлиги ҳақидаги ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кредитнинг қайтарилмаслиги хатарини олдини олиш мақсадида қарз олувчи томонидан гаровга муомаладаги товарлар тақдим этилганда муомаладаги товарлар 0,5 тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда баҳолаш қиймати бўйича гаровга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қарз олувчи ва банк ўртасида қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда муомаладаги товарларни гаровга қўйиш тўғрисида гаров шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Гаров шартномасида банкнинг муомаладаги товарларни сотишдан қарз олувчининг барча депозит ҳисобварақларига келиб тушаётган маблағларни биринчи навбатда акцептсиз тартибда муддатида қайтарилмаган кредит ҳамда ҳисобланган, аммо муддатида тўланмаган фоизлар тўловига йўналтиришга қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса ҳақли эканлиги қайд этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кредит шартномаси тузилгунга қадар банкнинг кредит сиёсатига мувофиқ белгиланган тартибларга мувофиқ банк томонидан кредит ҳужжатлари йиғма жилди қарз олувчининг кредитга лаёқатлиги, ликвидлилиги, кредит тарихи, унинг раҳбарининг нуфузи (унинг илгариги иш жойи, малакаси, илгари олинган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминланганлиги) таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўзда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинган ҳолда кредит буюртмасини тақдим этилган кундан бошлаб уни тижорат банки томонидан кўриб чиқиш муддати ўн банк иш кунидан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ҳужжатлари йиғма жилди тўлиқ таҳлил қилинганидан кейин банкнинг (банк филиалининг) кредит қўмитаси револьвер кредитини бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. Кредит бериш рад этилган тақдирда банк бу ҳақда қарз олувчини 3 банк иш кунида ёзма равишда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Револьвер кредити бериш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда банк билан қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит шартномасида бошқа мажбурий шартлардан ташқари қуйидаги шартлар ҳам қайд этилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит линияси лимитининг суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бўйича амалдаги қарздорликка ҳисобланадиган фоиз ставкаси миқдори ва фоизларни тўлаш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитни ўз вақтида қайтармаганлик учун қўшилган пенялар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Револьвер кредитларини муддати ўтган (90 кундан ортиқ) кредиторлик қарздорлигига эга бўлган корхоналарга берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Револьвер кредитини ажратиш, мониторингни амалга ошириш ва қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Револьвер кредитлари алоҳида ссуда ҳисобварағидан очилган кредит линияси лимити доирасида қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида тўловларни амалга ошириш йўли билан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Револьвер кредитлашни қайта тиклаш кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ ижро этилган тақдирда унинг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тижорат банклари шартноманинг бутун амал қилиш даври мобайнида кредитдан фойдаланишнинг доимий мониторингини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг жараёнида қарз олувчининг молиявий-хўжалик фаолияти, унинг тузилган шартномаларга (буюртмаларга) мувофиқ ҳолда маҳсулот етказиб беришга оид мажбуриятларини бажариши, ишлаб чиқариш ҳажмлари, ноишлаб чиқариш харажатлари, фойдаси, ўз айланма маблағларининг мавжудлиги динамикаси, товар-моддий бойликлар захиралари ҳолати, айланма маблағларнинг айланиши таҳлил қилинади. Банк қарз олувчининг кўрсаткичларини қарз олувчининг кредит ҳужжатлари йиғма жилдида тизимлаштирган ҳолда кредитга лаёқатлилигини доимий мониторинг қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда банк револьвер кредитнинг мақсадга мувофиқ ҳолда фойдаланилмаган қисмини қарз олувчининг ҳисобварақларидан кредит шартномасида назарда тутилган ҳолларда акцептсиз тартибда муддатидан олдин ундириб олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Револьвер кредитни ва унинг ҳисобланган фоизларини тўлаш қарз олувчи томонидан талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз олувчи томонидан револьвер кредит бўйича қарзни қайтариш учун ўтказилган сумма, тўлов ҳужжатида кўрсатилган тўлов мақсадидан қатъи назар, банк томонидан қуйидаги навбатда йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) пеня тўловларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) муддати ўтган фоизлар тўловига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жадвалга мувофиқ фоизлар тўловига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кредит бўйича муддати ўтган қарздорликни қоплашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жадвалга мувофиқ кредит бўйича қарзни қоплашга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қарз олувчи револьвер кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида кўрсатилган муддатда тўламаса, банк муддати ўтган қарздорлик ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида назарда тутилган ҳолларда қарз олувчининг асосий ва иккиламчи депозит ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобидан акцептсиз тартибда ундириб олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Банк қарз олувчини унинг ҳисобварақларидаги маблағлар акцептсиз тартибда олиб қўйилганлиги ҳақида уч банк иш куни мобайнида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қарз олувчининг миллий валютадаги талаб қилиб олингунча ҳисобварақларида мавжуд бўлган пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда банк қарздорнинг чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобидан муддати ўтган кредит, ҳисобланган фоиз ва пеня тўловларини амалга оширишга етарли миқдордаги суммани қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, акцептсиз тартибда Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасида миллий валютага конвертация қилиш ва муддати ўтган кредит, фоиз ва пеняни қоплашга агар ушбу шарт кредит шартномасида назарда тутилган бўлса йўналтириш ҳуқуқига эга бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 356-модда; 2017 й., 14-сон, 233-модда)