Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 28 ИЮНДАГИ ПҚ-661-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисида» 2007 йил 28 июндаги ПҚ-661-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 8 август,
168-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2, 2а, 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «тўрт» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 4-бандда:
иккинчи хатбошидаги «4-иловага мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «5-иловага мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги «биринчи ўринбосарига» сўзлари «ўринбосарига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 929-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 10 январдаги 10-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 11 мартдаги 88-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 10-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 323-модда; 2017 й., 35-сон, 929-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/320/2958-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)