Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 28 ИЮНДАГИ ПҚ-661-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисида» 2007 йил 28 июндаги ПҚ-661-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 8 август,
168-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 10 январдаги 10-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 11 мартдаги 88-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 10-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 323-модда; 2017 й., 35-сон, 929-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/320/2958-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)