18.07.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 977-3
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 18.07.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 977-3
Кучга кириш санаси
28.07.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларнинг кўрсатаётган хизматлари сифати учун жавобгарлигини ошириш тўғрисида» 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 155-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисида»ги Низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2000 йил 25 сентябрдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга (2000 йил 13 октябрь, рўйхат рақами 977 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 19-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.