Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Муҳим стратегик тармоқлар корхоналарининг устав жамғармаларида давлат улушини кескин камайтириш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда хусусий мулкчиликнинг ролини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, шу асосда сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 апрелдаги ПҚ-1743-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги «Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3897-сонли Фармонига мувофиқ берилган «олтин акция»ни жорий этиш бўйича ҳуқуқни пахтани қайта ишлаш саноатининг хусусийлаштириладиган корхоналарига, «Тошкент трактор заводи» ОАЖга нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган корхоналарни хусусийлаштиришда акциядорлик жамиятларини («олтин акция») бошқаришда давлатнинг иштирок этишига оид махсус ҳуқуқни қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 3 ноябрдаги ПҚ-1427-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 377-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 337-модда)
4. Давлат активларини инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотишда инвесторлар томонидан эркин алмаштириладиган валютада пул маблағлари шаклида киритиладиган инвестициялари корхоналарнинг алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилишини ва мажбурий тарзда сотилмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда инвестиция мажбуриятлари сифатида киритиладиган маблағ ва мулк фойда, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда қўшилган қиймат солиқларига тортилмайди, шунингдек, инвестиция даври мобайнида тузиладиган олди-сотди шартномасига мувофиқ корхонанинг олдинги қарзини қоплаш ҳисоб рақамига мажбурий тарзда ундириб олинмайди.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 107-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 апрелдаги ПҚ-1743-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 апрелдаги ПҚ-1743-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 июлдаги «2006—2008 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш тўғрисида»ги ПҚ-407-сонли қарорининг 1, 2 ва 3-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 20 июль,
ПҚ-672-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 300-модда; 2008 й., 14-15-сон, 99-модда, 20-21-сон, 171-модда, 24-25-сон, 221-модда; 2009 й., 10-11-сон, 107-модда, 37-сон, 408-модда; 2010 й., 44-45-сон, 377-модда; 2011 й., 7-8-сон, 56-модда; 2014 й., 28-сон, 337-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 3-сон, 106-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)