Ўзбекистон Республикаси қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ СОҲАДАГИ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан
2007 йил 27 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 30 июнда маъқулланган
2007 йил 27 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 30 июнда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги 918-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 325-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда, № 12, 413-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 5-модда:
иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «корхоналарнинг облигациялари» деган сўзлар «корпоратив облигациялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи—тўққизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Корпоратив облигацияларни фақат очиқ акциядорлик жамиятлари:
аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида;
кейинги уч йил мобайнида рентабеллик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик ва ликвидликнинг аудиторлик ташкилоти хулосалари билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига эга бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил рейтинг баҳосини олган бўлса;
инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифаларини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқариши мумкин.
Корпоратив облигациялар ўз эгаларига очиқ акциядорлик жамиятини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини бермайди.
Корпоратив облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарор очиқ акциядорлик жамиятининг бошқарув органи томонидан ушбу Қонунга ва жамият уставига мувофиқ қабул қилинади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади.
Корпоратив облигацияларни эмитентларнинг устав фондини шакллантириш ва тўлдириш учун, шунингдек эмитентларнинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплаш учун чиқаришга йўл қўйилмайди.
Корпоратив облигациялар чиқаришга фақат очиқ акциядорлик жамиятининг устав фонди тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади»;
2) 11-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларидаги «корхоналарнинг облигацияларини» деган сўзлар «корпоратив облигацияларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 32-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ёпиқ акциядорлик жамияти облигацияларни жойлаштиришга ҳақли эмас»;
2) 65-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«жамият кузатув кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир, шу жумладан жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишига доир ҳисоботларини эшитиш»;
ўн тўртинчи—ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи—йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
3) 74-моддаси учинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги мазмундаги жумлалар билан алмаштирилсин:
«Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан бериладиган овоз беришга доир ишончнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади»;
4) 82-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«агар жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш жамият уставида кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилмаган бўлса ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан кузатув кенгашига топширилмаган бўлса, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш»;
ўн иккинчи—йигирма иккинчи хатбошилари тегишинча ўн тўртинчи—йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5) қуйидаги мазмундаги 1101-модда билан тўлдирилсин:
«1101-модда. Ички аудит хизмати
Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
Ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади»;
6) 111-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Устав фондидаги давлат улуши эллик фоиздан кўп бўлган жамиятларда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги 308-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 8-модда) 26-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши эллик фоиздан ортиқ бўлган ширкатларда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилади».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 27-модданинг иккинчи қисмидаги «облигациялар ҳақини тўлаш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 28-модда чиқариб ташлансин;
3) 30-модда иккинчи қисмининг:
ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи—ўн олтинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи—ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
4) 38-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамиятнинг уставида жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш, уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ушбу Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш киритилиши назарда тутилиши мумкин»;
5) қуйидаги мазмундаги 451-модда билан тўлдирилсин:
«451-модда. Ички аудит хизмати
Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Жамиятнинг кузатув кенгаши ички аудит хизматини ташкил этади ва унинг ходимларини тайинлайди. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
Ички аудит хизмати жамиятнинг ижро этувчи органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижро этувчи органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади»;
6) 46-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши эллик фоиздан ортиқ бўлган жамиятларда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилади»;
7) 47-модда чиқариб ташлансин;
8) 48-модда биринчи қисмининг:
еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
саккизинчи—ўнинчи хатбошилари тегишинча еттинчи—тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 23 июль,
ЎРҚ-104-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда, 52-сон, 533-модда; 2008 й., 29-30-сон, 278-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)