20.07.2007 йилдаги ЎРҚ-103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.07.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«СУДЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА, ҲАРБИЙ СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА, СУДЬЯЛАРНИНГ МАЛАКА ҲАЙЪАТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан
2006 йил 21 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 июнда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги 924-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 11-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципларига қатъий риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси ваколатлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби мазкур комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган низоми билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий юрисдикция судларининг фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий юрисдикция судларини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиш ишларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорларини ижро этиш ишларини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 35-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят, Тошкент шаҳар судлари раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати қарори билан судьялардан бири зиммасига юклатилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 40-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати лавозим бўйича Ҳарбий ҳайъат раиси ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосаридан, Ҳарбий ҳайъат раисининг ўринбосари ва судьялардан иборат бўлади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн учинчи хатбошисидаги «ҳамда Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати таркиби ва раиси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларининг конференциясига тақдимномалар киритади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 59-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят, Тошкент шаҳар хўжалик суди раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати қарори билан судьялардан бири зиммасига юклатилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан сайланади ёки тайинланади. Мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судларнинг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 71-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари судьяларининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қарори билан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин, агар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 72-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан; вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьясининг ваколатлари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосасига асосан киритиладиган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 74-модданинг иккинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди Пленуми томонидан» деган сўзлар «хўжалик судлари судьяларининг конференциясида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 12-модда) 2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати лавозим бўйича Ҳарбий ҳайъат раиси ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосаридан, Ҳарбий ҳайъат раисининг ўринбосари ва судьялардан иборат бўлади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрдаги 323-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 23-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 2-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судьялар олий малака ҳайъати раиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати раиси Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларининг конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари орасидан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари лавозимларига кўра судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари раислари ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 8-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати раиси судьяларнинг малака ҳайъати фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда судьяларнинг малака ҳайъати зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Ҳайъат раиси йўқлигида унинг вазифасини судьяларнинг тегишли малака ҳайъати раиси ўринбосари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси судьялар малака ҳайъатлари раисларининг судья кадрлар билан олиб борилаётган ишларнинг аҳволи ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятида судья кадрларнинг захирасини шакллантириш ва уларни танлашда ошна-оғайнигарчилик, маҳаллийчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳамда бошқа йўсиндаги қоидабузарлик фактлари аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси судьяларнинг тегишли малака ҳайъати раисини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимнома киритишга ҳақли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини ташкилий-техника жиҳатидан таъминлашни, аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олишни, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширишни тегишли суд раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган судьялар малака ҳайъати котиби амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 11-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялик лавозимларига захирада турган шахсларни белгиланган тартибда ўқитишни ҳам ташкил этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 12-модда қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«81) судьялик лавозимларига захирада турган шахсларни белгиланган тартибда ўқитишни ташкил этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 24-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«24. Ваколат муддати тугаётган судьяларга нисбатан уларнинг номзодини янги муддатга кўрсатиш тўғрисидаги масала судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилади. Судьялар малака ҳайъатларининг мазкур шахсларнинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги хусусидаги ҳамда уларни янги муддатга тайинлаш мумкинлиги ҳақидаги қарори уларнинг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 47-модда биринчи қисмининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар» деган сўзлар «туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьяларининг ваколатлари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосасига асосан киритиладиган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан муддатидан илгари тугатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 48-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«48. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимномани судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига киритиш ҳуқуқига эга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) VII бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«VII. Судьялик лавозимларига номзодлар захирасини шакллантириш ва номзодларни танлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Судьялик лавозимларига тавсия этиш учун номзодлар захирасини шакллантириш ва номзодларни танлаш энг яхши тайёргарлик кўрган, юқори малакали юристлар — судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари орасидан судларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан амалга оширилади, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган лавозимлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялигига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзодлар захирасини шакллантириш Судьялар олий малака ҳайъати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига (хўжалик судлари раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзоди кўрсатилаётган шахслар бундан мустасно) номзодлар захирасини шакллантириш учун судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари ўзини судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки бўшаб қолган муайян судьялик лавозимига қўйилиш истагини билдирган шахслардан аризалар қабул қилади. Мазкур судларнинг судьялигига номзодлар захирасига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин. Судланган шахслар судьяликка номзодлар захирасига қабул қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьялигига, хўжалик судларининг раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзодлар захирасини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 61-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисидаги аризага кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, таржимаи ҳол, олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасидан кўчирма, охирги иш жойидан тавсифнома илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисида ушбу Низомнинг 52-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда берилган аризани қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганлиги устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олишни, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширишни судьялар малака ҳайъати котиби амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларнинг касбий, маънавий-ахлоқий ва шахсий фазилатлари ўрганилишини ташкил этади ҳамда материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмай малака имтиҳонлари ўтказади, мазкур имтиҳонларнинг натижаларига кўра судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки захирага киритишни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяларнинг малака ҳайъатлари мажлисларида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари иштирок этишлари мумкин, улар судьялик лавозимига номзодларнинг ҳар бири хусусида ўз фикрини билдиришга, судьялар малака ҳайъатининг қарорига рози бўлмаган тақдирда эса ўз фикрини ёзма равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяликка номзодлар захирасига киритилган шахсларга тааллуқли маълумотлар судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Судьяликка номзодлар захирасига киритилиши рад этилган шахс бир йил муддат ўтганидан сўнг тегишли ариза билан такрор мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Судьяларнинг малака ҳайъатлари судьяликка номзодлар захирасида турган ҳамда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига номзоди биринчи марта кўрсатилаётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида махсус курсларда ўқитишни ташкил этади. Махсус курсларни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат берилган кунидан эътиборан уч йил мобайнида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Судьялик лавозими бўшаб қолган тақдирда, судьяликка номзодлар захирасида турган шахслар бу ҳақда судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан хабардор қилинади. Бунда ушбу Низомнинг 57-моддасида назарда тутилган судьялик лавозимига номзоди биринчи марта кўрсатилаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида махсус курсларни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган тақдирдагина хабардор қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўшаб қолган судьялик лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар малака имтиҳони топширадилар, мазкур имтиҳон натижаларига кўра судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари уларнинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьяликка номзодлар захирасида турган шахсларнинг судьялик лавозимига лаёқатлилиги даражасини судларнинг ихтисослашувини инобатга олган ҳолда, имтиҳон қабул қилиш йўли билан баҳолайди. Бунда уларнинг меҳнат фаолияти, шахси ва дунёқараши эътиборга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяларнинг малака ҳайъати бўш бўлган судьялик лавозимига тавсия этилган камида икки нафар номзодга доир материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
591. Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялик лавозимларига сайлаш ёки тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади. Мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун киритилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-103-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)