20.07.2007 йилдаги ЎРҚ-103-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрдаги 323-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 23-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
52. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига (хўжалик судлари раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзоди кўрсатилаётган шахслар бундан мустасно) номзодлар захирасини шакллантириш учун судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари ўзини судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки бўшаб қолган муайян судьялик лавозимига қўйилиш истагини билдирган шахслардан аризалар қабул қилади. Мазкур судларнинг судьялигига номзодлар захирасига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин. Судланган шахслар судьяликка номзодлар захирасига қабул қилиниши мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи