17.07.2007 йилдаги 144-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН ВАҚТИНЧА ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ЁТОҚХОНАЛАР, УЙЛАР ВА КЎП ХОНАДОНЛИ УЙЛАРДАГИ БЎШ ТУРГАН ХОНАЛАРНИ ЁШ ОИЛАЛАРГА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарни ёш оилаларга бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш оилаларга бериш учун мўлжалланган уй-жойларнинг қатъий ҳисобини олиб борсинлар ҳамда уй-жойларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги, ёш оилаларнинг уй-жой бериш тўғрисидаги аризалари ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш оилаларга уй-жойлар беришда қонун ҳужжатлари ва кўрсатиб ўтилган Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, вазирликлар, идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлари фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уй-жойлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарнинг улар негизида оилавий ётоқхоналар ва ёш оилалар учун квартиралар ташкил этиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига фойдаланиш учун берилишини ёки уларнинг балансига ўтказилишини таъминласинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 17 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 17 июлдаги
144-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарни ёш оилаларга бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналарни, уй-жойларни ҳамда кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарни ёш оилаларга бериш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом мақсадларида эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) ёш оила деб эътироф этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 94-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёш оилаларга уй-жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган ва давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналардан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки бўлган ётоқхоналар, агар улар белгиланган тартибда сўнгги олти ой мобайнида эгалланмаган бўлса ёхуд тегишли асосларсиз белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган бўлса вақтинча фойдаланилмаётган деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки бўлган, сўнгги олти ой мобайнида эгалланмаган уй-жойлар (квартиралар) вақтинча фойдаланилмаётган уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналар деб эътироф этилади, бундай уй-жойлар белгиланган тартибда вақтинча йўқ бўлган фуқаролар тасарруфида қолдирилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тегишли органлари балансида бўлган ва ёш оилаларга бериш учун мўлжалланган уй-жойлар белгиланган мақсадли коммунал уй-жой фондига киритилади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Идоравий уй-жой фондидаги фойдаланилмаётган уй-жойлардан фойдаланиш тегишли давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади. Бунда уй-жойлар, кейинчалик уларни ёш оилаларга бериш учун белгиланган мақсадли коммунал уй-жой фондига киритган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари балансига белгиланган тартибда берилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Низомга мувофиқ бериладиган уй-жойлар хусусийлаштирилмайди. Ёш оилага белгиланган мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой олиш ҳуқуқи бир марта берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Уй-жойга муҳтож бўлган ёш оилаларни ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Низомга мувофиқ уй-жой олиш ҳуқуқига уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ва уй-жой олиш учун ҳисобда турган ёш оилалар эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Эр-хотиннинг иккаласи ҳам уй-жой мулкдорлари бўлмаган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг бир нафар аъзоси ҳисобига етти квадрат метрдан кам умумий уй-жой майдони билан таъминланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлар учун белгиланган талабларга жавоб бермайдиган хонада яшаётган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қариндошлик муносабатлари бўлмаган икки ва ундан кўп оилалар билан битта квартирада яшаётган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиласи таркибида сурункали касалликнинг оғир шаклига чалинган ва алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган бемор мавжуд бўлган ёш оилалар уй-жой олиш учун ҳисобга қўйилади. Тегишли касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агар ёш оила ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган бир нечта асослар бўйича ҳисобда туриш ҳуқуқига эга бўлса, бундай оилалар ўз хоҳишига кўра ушбу асослардан бири бўйича ёки асосларнинг ҳаммаси бўйича ҳисобга қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Эр-хотин уй-жой шароитларининг ёмонлашишига олиб келган, бунинг натижасида ёш оила уй-жойга муҳтож деб эътироф этилиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни содир этган тақдирда бундай ёш оила уй-жой шароитларининг ёмонлашишига олиб келган кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатлар содир этилган кундан бошлаб беш йилдан эрта бўлмаган вақтдан кейин уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ёш оилаларни уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш туман, шаҳар ҳокимлиги (кейинги ўринларда ҳокимлик деб аталади) томонидан, яшаш жойидаги кўрсатилган органга эр-хотиндан бирининг берган аризаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза берган фуқарога ариза олинган сана кўрсатилган ҳолдаги тилхат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аризалар Уй-жойга муҳтож бўлган ёш оилаларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тегишли ҳокимликлар томонидан қабул қилинган аризалар Уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан олдиндан кўриб чиқилади, Комиссия ёш оиланинг уй-жой шароитларини ва тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиққандан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда текшириш далолатномаси тузади. Текшириш далолатномасига ва бошқа ҳужжатларга мувофиқ Комиссия ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида хулоса тузади, у ҳокимнинг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берилган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан кечикмай ҳокимлик томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳокимлик тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномани ариза берган фуқарога беради ёки жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ёш оилани уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйишни рад этишга, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга қўйиш учун ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳолларда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ёш оилалар қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ҳисобга қўйиш жойи бўйича ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ушбу Низомга мувофиқ уларга уй-жой олиш ҳуқуқини берувчи асослар йўқотилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар бошқа аҳоли пунктидаги яшаш жойига жўнаб кетганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун белгиланган тартибда кредитлар ёхуд бошқа маблағлар олишганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга уй-жой қуриш учун белгиланган тартибда ер участкаси берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган ва ҳисобга қўйиш учун асос бўлган маълумотлар, шунингдек ҳокимликнинг мансабдор шахслари томонидан ҳисобга қўйиш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилгани аниқланганда уй-жойга муҳтож сифатидаги ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш оилаларни уй-жойга муҳтож сифатидаги ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор бундай қарорларни қабул қилиш учун асос бўлган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан кечикмай тегишли ҳоким томонидан қабул қилинади. Ёш оилаларни уй-жойга муҳтож сифатидаги ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорларда ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлар албатта кўрсатилган ҳолда бундай ҳисобдан чиқариш асослари мавжуд бўлиши керак. Ёш оилаларни уй-жойга муҳтож сифатидаги ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорлар ўзига нисбатан бундай қарор қабул қилинган ёш оилага мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай берилади ёки жўнатилади ва унинг юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Уй-жойларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобда турган ёш оилаларга уй-жойлар навбат бўйича, бундай оилалар ҳисобга олинган санадан келиб чиққан ҳолда ва тегишли уй-жой майдони мавжудлигига қараб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойларни бериш навбатини аниқлашда ҳисобга қўйилган сана, шарт-шароитлар бир хил бўлган тақдирда эса — уй-жойлар билан таъминланганлик даражаси асосий шарт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлари яшаш учун белгиланган тартибда яроқсиз деб эътироф этилган, шунингдек уларни таъмирлаш ёки реконструкция қилиш мумкин бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эр-хотиннинг иккаласи ҳам етим бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эр-хотиндан биттаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни тугатган ёки озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташ муассасаларидан қайтиб келган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ сурункали касалликларнинг оғир шаклларига чалинган беморлар билан бирга яшайдиган ёш оилаларга уй-жойлар навбатдан ташқари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобда турган ёш оилаларга уй-жойлар ҳокимнинг қарорлари асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан қарор қабул қилингунгача ёш оиланинг уй-жой шароитлари қайтадан ўрганилади ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда текшириш далолатномаси тузилади. Текшириш далолатномасига ва бошқа маълумотларга мувофиқ Комиссия уй-жой бериш тўғрисида хулоса тузади ва уни ҳокимга кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой бериш тўғрисидаги қарор ўзига нисбатан ушбу қарор қабул қилинган ёш оилага қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай берилади ёки жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кўп хонадонли уйдаги уй-жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси доирасида, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига мувофиқ берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий ётоқхоналардаги уй-жойлар бир киши ҳисобига камида етти квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда берилади. Бунда битта оилага битта алоҳида изоляция қилинган хона ёхуд, ётоқхонанинг тузилишига мувофиқ, умумий кириш йўлаги билан бирлаштирилган бир нечта хона берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бериладиган уй-жой ҳажмини белгилашда ёш оила билан бирга доимий яшайдиган эр-хотиннинг меҳнатга лаёқатсиз ва (ёки) муомалага лаёқатсиз ота-оналари ҳамда қарамоғидаги бошқа шахслар, агар мазкур фуқаролар уй-жойнинг ижарачилари, уй-жой ижарачисининг оила аъзолари, уй-жойнинг мулкдорлари ёки уй-жой мулкдорининг оила аъзолари бўлмаса ва уларнинг ёш оила билан алоҳида яшаши учун асос мавжуд бўлмаса, ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Уй-жой бериш тўғрисидаги қарор асосида ҳокимлик ёш оилага белгиланган намунадаги ордер беради, у берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ордер ҳокимнинг қарорига мувофиқ, уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими ёки тегишли ҳоким томонидан тайинланадиган махсус ваколатли мансабдор шахс томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш оилага ордер фақат амалда бўш турган уй-жой учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ордерни ёш оиланинг қариндошларига ёки бошқа учинчи шахсларга беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Уй-жойга кўчиб кирилгандан ва рўйхатдан ўтказилгандан кейин ордер ёш оилада сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ордерни олиш вақтида никоҳдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, паспорт (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома), шунингдек ордерга киритиладиган оила аъзоларининг ҳаммаси учун ушбу ҳужжатлар ўрнини босадиган бошқа ҳужжатлар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ёш оила учун уй-жойга ордер бериш, агар ёш оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотлар (ёш оиланинг ҳақиқий таркиби) уй-жой бериш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаса, ҳокимнинг қарори билан тўхтатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ёш оилалар учун уй-жойни ва уй-жой учун берилаётган ордерларни рўйхатдан ўтказиш тегишли ҳокимликларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ёш оила учун уй-жойга берилган ордер суд тартибида ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Уй-жойни ижарага бериш шартномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳокимлик ёхуд унинг томонидан вакил қилинган бошқарувчи ташкилот ва уй-жой берилган ёш оила ўртасидаги ёш оила учун уй-жойни сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатлар уй-жой қонунчилиги ҳамда ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича намунавий ижара шартномаси асосида тузиладиган шартнома билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ҳокимлик ёхуд унинг томонидан вакил қилинган бошқарувчи ташкилот ва ёш оиланинг номига ордер берилган аъзоларидан бири ўртасида ёзма шаклда 5 йил муддатга тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ёш оила учун уй-жойни ижарага бериш шартномаси муддати шартнома имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади ва ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган муддатда тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойни (оилавий ётоқхоналардаги хоналар бундан мустасно) ижарага бериш шартномаси янги муддатга тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара шартномасини янги муддатга тузиш зарур бўлган тақдирда ёш оила Комиссияга ариза беради, Комиссия аризани кўриб чиққандан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан биргаликда тегишли ҳокимга ёш оила учун уй-жойни ижарага бериш шартномаси қайта тузилиши мумкин бўлган муддат тўғрисида таклиф киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимнинг қарори асосида ёш оила учун уй-жойни ижарага бериш шартномаси белгиланган тартибда қайта тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ижара шартномасини бекор қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Томонларнинг уй-жойни ижарага бериш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун жавобгарлиги қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда томонларнинг битими билан белгиланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қонунда назарда тутилган ҳолларда ижарага олувчиларда ва унинг оила аъзоларида уй-жой, шунингдек ижара шартномаси амал қиладиган муддатда белгиланган тартибда қўриқлаш гувоҳномаси (брон) олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ёш оилага ушбу Низомга мувофиқ ижарага берилган уй-жой учун тўлов ундирилмайди. Бунда ёш оила белгиланган тартибда қуйидагилар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий мулкни сақлаш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича умумий харажатлар учун — хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига ёки бошқа бошқарувчи ташкилотга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизматлар учун — коммунал хизматлар кўрсатувчиларга тўловни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ёш оила эгаллаб турган уй-жойини фақат айнан ўша уй-жой фондига қарашли уй-жойда яшайдиган ёш оила билан алмаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Белгиланган нормадан ортиқ уй-жой майдонига эга бўлган ёш оила уй-жойни берган ҳокимликка ўзи эгаллаб турган уй-жойни кичик ҳажмдаги уй-жойга алмаштириш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ёш оилалар учун уй-жой бериш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан вақтинча
фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли
уйлардаги бўш турган хоналарни ёш оилаларга бериш тартиби
тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналар негизида барпо этилган
уй-жойнинг ёш оила томонидан ижарага олиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200___й. «___»_________‎ №___‎ _____________________‎

(аҳоли пунктининг номи)‎

‎‎
‎__________________________________________________________________

‎‎(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёки унинг томонидан ваколат берилган

‎‎__________________________________________________________ номидан,

‎‎бошқарувчи ташкилотнинг номи)

‎‎___________________________________асосида иш кўрувчи, кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб юритиладиган ва кейинги ўринларда «Ижарага олувчи» деб юритиладиган фуқаро __________________________________________

______________________________________________________________нинг

(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг номи) ‎‎

‎‎200__й. «__»_________ даги ______-сон қарорига мувофиқ берилган ____________серияли ___________ рақамли ордер асосида мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Шартнома предмети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Ижарага берувчи Ижарага олувчига ва унинг оила аъзоларига _______________________________________________ манзилдаги умумий майдони __________кв. м, _______ хонадан иборат уй-жойни мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган Квартирани ижарага бериш далолатномаси (мазкур шартномага илова) бўйича ижарага беради. ‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Оила аъзолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Шартномага мувофиқ берилган уй-жойда ижарага олувчи билан бирга қуйидагилар доимий яшайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
___________________________________________________________________‎
(Ф.И.О., қариндошлик даражаси)‎

III. Томонларнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойни Ижарага олувчига техник соз, яшаш учун яроқли ҳолатда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойни ва ётоқхонани, шунингдек уй-жойнинг техник қурилмаларини уй-жойлардан фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқ бут сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизматлар ва бошқа хизматлар узлуксиз кўрсатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой ва уйнинг техник қурилмалари, муҳандислик асбоб-ускуналарида пайдо бўладиган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлар ва умумий фойдаланиладиган жойларни қонунчиликда белгиланган тартибда мукаммал таъмирлаш.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган уй-жойдан унинг белгиланган мақсадида ва шартнома шартларига мувофиқ фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой, ёрдамчи хоналар ва асбоб-ускуналардан, уй атрофидаги ҳудуддан, шунингдек умумий фойдаланиладиган жойлардан бошқа фуқаролар ва юридик шахсларнинг уй-жой ҳуқуқларига, бошқа ҳуқуқларига зарар етказмасдан вазифасига кўра фойдаланиш, ташқи ободонлаштириш объектларини эҳтиёт қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойларни яхши сақлаш ва уларнинг зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойнинг аниқланган носоз элементлари тўғрисида Ижарага берувчига ўз вақтида маълум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария вазиятлари пайдо бўлганда ўзи эгаллаб турган уй-жойга аварияларни бартараф этиш учун тегишли таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотларининг вакиллари киришини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда назарда тутилган санитария-гигиена, экологик, архитектура-шаҳарсозлик, ёнғинга қарши ва фойдаланиш талабларини бажариш;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизматлар ҳамда уй ва умумий фойдаланиладиган мол-мулк таъминоти учун тўловни ўтган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартномаси муддати тамом бўлгандан кейин эгаллаб турган уй-жойни бўшатиб қўйиш ва уни зарур техник ҳолатда топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ бекор қилинган тақдирда суд (ФҲДЁ) қарори қабул қилингандан сўнг 10 кун мобайнида бундан хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Томонларнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олувчидан уй-жойдан фойдаланиш қоидаларига риоя этишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олувчидан коммунал хизматлар ҳамда уй ва умумий фойдаланиладиган мол-мулк таъминоти учун тўловлар мазкур шартноманинг 4-банди тўққизинчи хатбошида назарда тутилган муддатларда тўланишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой ва ёрдамчи хоналарнинг конструкциялари ва техник қурилмалари ҳолатини кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олувчи ва у билан бирга яшайдиган шахслар уй-жойни бузса ёки ундан бошқа мақсадларда фойдаланса, ёхуд яшаш қоидаларини мунтазам равишда бузган ҳолда бошқа шахсларнинг ўзлари билан битта квартирада ёки битта уйда бирга яшашини мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтирса ва бунда огоҳлантириш ва жамоатчилик таъсири кўрсатиш чоралари натижасиз тугаса, уларни бошқа уй-жой бермасдан суд тартибида кўчириб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум бўлган шахсларнинг уларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган болалар билан бирга яшаши мумкин эмаслиги эътироф этилган бўлса, бундай шахсларни бошқа уй-жой бермасдан суд тартибида кўчириб юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижара олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага берувчининг розилиги билан оила аъзоларини кўчириб келтириш. Ёш оилаларга мўлжалланган уйларда ижарага олувчи билан доимий равишда бирга яшайдиган эр-хотин ва уларнинг болалари уй-жойни ижарага олганнинг оила аъзолари деб ҳисобланади. Эр-хотиннинг ота-оналари, агар улар илгари бу ҳуқуқни қўлга киритмаган бўлса, фақат ўзаро розилик бўйича Ижарага берувчининг оила аъзолари деб эътироф этилиши мумкин. Агар бу, уй-жойда яшаётган ёш оилалар учун уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж сезувчи фуқаролар, шунингдек уй-жойнинг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган ҳажмда ўз турар жойига эга бўлиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сифатида эътироф этилишига олиб келса, шартномага бошқа фуқароларнинг киритилишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча бўлмаган вақтида қонунда назарда тутилган тартибда уй-жойга бўлган ҳуқуқни ўзида сақлаб қолиш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида муҳофаза гувоҳномаси (брон) олган ҳолда уй-жойни брон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда квартиранинг, уйнинг конструкциялари ва техник қурилмалари режадан ташқари текширилишини, аниқланган қоидани бузилишлар бартараф қилинишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага берувчининг мажбуриятларига кирадиган квартира элементларини таъмирлаш кечиктирилмаслиги зарур бўлганда, бу ҳақда Ижарага берувчини ёзма равишда хабардор қилгандан кейин уни амалга ошириш ва ушбу ишлар қийматини Ижарага берувчидан ундириб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар Ижарага берувчи томонидан бажарилмаган тақдирда умумий мулкни сақлаш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгаллаб турган уй-жойни ёш оилаларга мўлжалланган уйлардаги фақат ана шундай уй-жойга белгиланган тартибда алмаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Томонларнинг жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижарага берувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни қонунчиликда белгиланган тартибда Ижарага олувчига тўлайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижарага олувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги натижасида етказилган зиённи қонунчиликда белгиланган тартибда Ижарага берувчига тўлайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Алоҳида шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур шартнома бўйича ижарага берилган уй-жой хусусийлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур шартнома муддати тамом бўлгандан кейин Ижарага берувчи янги муддатга уй-жой ижараси шартномаси тузиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади (оилавий ётоқхоналардаги уй-жойлар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижарага олувчи оиланинг вояга етган аъзолари ва у билан доимий равишда бирга яшайдиган фуқаролар розилиги билан уч ой олдин Ижарага берувчини ёзма равишда огоҳлантириб мазкур шартномани исталган вақтда бекор қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Шартнома муддати, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур шартнома беш йил муддатга тузилган ва 200__ й. «___»_________гача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижарага олувчининг вояга етган оила аъзолари ва у билан доимий равишда бирга яшайдиган фуқаролар Ижарага берувчини хабардор қилиб Ижарага олувчи билан уй-жойда доимий равишда бирга яшайдиган барча фуқаролар Ижарага берувчи олдида Ижарага олувчи билан биргаликда жавоб бериши ва биргаликда ижарага олувчилар ҳисобланиши тўғрисида Ижарага олувчи билан шартнома тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур шартнома томонларнинг ўзаро розилиги билан бекор қилиниши мумкин ва Ижарага олувчи уй-жойдан чиқиб кетган кун шартнома бекор қилинган кун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур шартнома қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда томонлардан исталганининг талаби билан суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур шартномани бажариш пайтида томонлар ўртасида пайдо бўлган низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур шартномада назарда тутилмаган ҳолларда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига амал қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур шартнома икки нусхада тузилди ҳамда Ижарага берувчида ва Ижарага олувчида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Томонларнинг имзолари ва реквизитлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага берувчи‎ Ижарага олувчи‎

________________________________‎

________________________________‎
________________________________‎ ________________________________‎
(номи ва юридик манзили)‎ (Ф.И.О. ва манзил)‎
________________________________
‎________________________________
‎________________________________‎
________________________________
‎________________________________
‎________________________________‎
(банк ҳисоб рақами, банк муассасаси номи)‎
________________________________
‎________________________________
‎________________________________‎
________________________________
‎________________________________
‎________________________________‎
(мансабдор (ваколатли) шахснинг Ф.И.О. ва имзо)‎ (имзо)‎
________________________________ ________________________________‎

М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналар негизида барпо этилган уй-жойнинг ёш оила томонидан ижарага олиниши намунавий шартномасига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Квартирани Ижарага олувчига топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

200___й. «___»__________‎

_________________________‎

(аҳоли пунктининг номи)‎

‎‎
‎Бизким, __________________________________________________________

‎‎(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёки унинг томонидан ваколат берилган

‎‎__________________________________________________________________

‎‎бошқарувчи ташкилотнинг номи)

номидан, Ижарага берувчининг топшириғи бўйича иш кўрувчи Ижарага берувчининг вакили ________________________________________________
‎‎(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)‎
‎‎ва ___________________________________________________________ нинг

‎‎(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг номи)

‎‎200__й. «__»_________ даги _______-сон қарорига мувофиқ берилган ________________ серияли ___________ рақамли ордер асосида иш кўрадиган фуқаро ___________________________________________________‎

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎томонидан ____________ манзилидаги ______ қаватдаги _____ ______ -квартирани ________________________________________________________

‎‎(ётоқхонадаги уй-жой, квартира эканлиги кўрсатилиши зарур)

‎‎Ижарага берувчининг вакили топширганлиги, Ижарага олувчи эса қабул қилганлиги тўғрисида мазкур далолатнома тузилди.

‎‎Квартира (уй-жой) _____ хонадан иборат, умумий майдони ____ кв. м, шу жумладан:

ошхона‎ ___________________ кв. м;‎‎‎
ювиниш хонаси‎ ___________________ кв. м;‎‎‎
ҳожатхона‎ ___________________ кв. м;‎‎‎
(биргаликдаги) йўлак (холл)‎ ___________________ кв. м;‎‎
деворга ўрнатилган жавонлар (буюм сақланадиган жойлар)‎
‎___________________ кв. м;‎‎
болохона айвони‎ ___________________ кв. м;‎‎‎
айвон‎ ___________________ кв. м;‎‎‎
пешайвон‎ ___________________ кв. м;‎‎‎
турар жой майдони‎ ___________________ кв. м;‎‎‎

‎‎Квартира сув таъминоти (совуқ, иссиқ сув), канализация, иситиш (марказий, маҳаллий), электр нури билан ёритиш, радиотрансляция тармоғи билан жиҳозланган, телефон ўрнатилган (мавжуд эмасларининг устидан чизилсин).

‎‎Квартиранинг ёрдамчи хоналарида ____________________________________
‎______________________________________________ жиҳозлари ўрнатилган.
‎‎Хоналарнинг техник ҳолати __________________________________________

‎‎(хоналарнинг техник ҳолати акс эттирилади)‎

Ижарага берувчининг вакили‎ Ижарага олувчи‎
(Ф.И.О., муҳр билан тасдиқланган имзо)‎ (Ф.И.О., имзо)‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 304-модда; 2017 й., 7-сон, 94-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)