Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 февралда 1098-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 6 ва 2002-10-сонли қарори билан тасдиқланган «Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1098 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 3-4-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. 5-сон, 62-модда; 26-сон, 305-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 январь,
19-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш,
2005 йил 24 январь,
2005-16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 42-модда)