07.07.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1696
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг қарори, 07.07.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1696
Кучга кириш санаси
17.07.2007
Ҳужжат 17.07.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК ТЕМИР ЙЎЛ КОМПАНИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚАРО ТЕМИР ЙЎЛ АЛОҚАЛАРИДАГИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРДА ТЕМИР ЙЎЛ МАЪМУРИЯТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ҲИСОБЛАШИШЛАР ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 июлда 1696-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси фаолиятини ташкил қилиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 14 ноябрдаги 551-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро темир йўл алоқаларидаги ҳисоб-китобларда темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳисоблашишлар тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007-36-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раиси А. РАМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151-Н-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг
2007 йил 30 майдаги 61, 2007-36, 151-Н-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро темир йўл алоқаларидаги ҳисоб-китобларда темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳисоблашишлар тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида», «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси фаолиятини ташкил қилиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 14 ноябрдаги 551-сон қарорига мувофиқ, халқаро темир йўл алоқаларида темир йўл ташишлари ва ҳисоб-китобларни тартибга солувчи халқаро битимлар, шартномалар ва қоидаларда иштирок этадиган «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси (кейинги ўринларда матнда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК деб юритилади) ва бошқа темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳисоблашишлар тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом талаблари «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг — Халқаро юк ва йўловчи темир йўл алоқаларида ҳисоб-китоблар қоидалари тўғрисида шартнома, Халқаро юк ва йўловчи темир йўл алоқаларида ҳисоб-китоблар тўғрисида қоидалар, Халқаро йўловчи алоқалари тўғрисида келишув, Халқаро темир йўл юк алоқалари тўғрисида келишув, МДҲ, Латвия, Литва, Эстония Республикалари темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги комплекс ҳисоб-китоблар қоидалари, бошқа давлатлар мулки бўлган юк ташувчи вагонлардан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар, рақамли ҳисоб ва эксплуатация қоидалари, Халқаро алоқаларда вагонлардан фойдаланиш қоидалари ва Халқаро алоқаларда вагонлардан фойдаланиш қоидалари тўғрисида шартнома, Иқтисодий жавобгарлик тўғрисида келишув ва халқаро темир йўл алоқаларидаги ҳисоб-китобларда темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳисоблашишларни тартибга солувчи бошқа халқаро қоидалар ва келишувлар (кейинги ўринларда матнда Халқаро Қоидалар деб юритилади) иштирокчилари билан халқаро темир йўл алоқаларидаги ҳисоблашишларни амалга оширишда татбиқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва бошқа темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги икки томонлама шартномаларда Халқаро Қоидаларда назарда тутилган ҳужжатларни тузиш ва тақдим этиш тартиби ва муддатлари, акцептлаш, тўлов валютаси тури, ўзаро ҳисоблашишлар тартибининг алоҳида ҳолатлари белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро алоқалардаги темир йўл хизматлари учун темир йўл маъмуриятлари билан ўзаро ҳисоблашишларни «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг таркибий бўлинмаси — «Ўзтемирйўлҳисоб» маркази амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) темир йўл маъмурияти — бир давлат ҳудудида жойлашган барча темир йўллар бўйича масъул ҳисобланган, давлатнинг ваколатли тегишли таркибий тузилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро темир йўл алоқалари — икки давлат ҳудудида жойлашган икки бекатлар ўртасидаги темир йўл ташувлари ёки битта давлатда жойлашган, бироқ қатнаш йўналиши ҳамкор давлатлар темир йўл ҳудудларини қамраб олган бекатлар ўртасидаги темир йўл ташувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳисоб-китоб моддалари — Халқаро Қоидаларда назарда тутилган халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатиладиган хизмат турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кўрсатилган хизматлар суммаси — Халқаро Қоидаларда назарда тутилган ҳолларда икки томонлама шартномага ва/ёки Халқаро Қоидаларга мувофиқ бухгалтерия кўчирмаси ёки қолдиқ ведомостига киритилган, ҳисоб-китоб моддалари бўйича халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳисоб-китоб ҳужжатлари — халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар суммасини акс эттирувчи ва Халқаро Қоидаларга мувофиқ, ҳисоб-китобларнинг муайян моддалари учун тузилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қолдиқ ведомости — Халқаро Қоидаларда назарда тутилган ҳолларда икки томонлама шартномага ва/ёки Халқаро Қоидаларга мувофиқ, халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар суммаси қолдиғи чиқариладиган, ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида тузиладиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) бухгалтерия кўчирмаси — Халқаро Қоидаларда назарда тутилган ҳолларда икки томонлама шартномага ва/ёки Халқаро Қоидаларга мувофиқ, халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида тузилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) тўлов (қолдиқ) ведомости — Халқаро Қоидаларда назарда тутилган ҳолларда икки томонлама шартномага ва/ёки Халқаро Қоидаларга мувофиқ, кўрсатилган хизматлар суммаси қолдиғини чиқарадиган темир йўл маъмуриятининг бухгалтерия кўчирмасига асосан тузилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) тўлов қолдиғи — Халқаро Қоидаларда назарда тутилган ҳолларда икки томонлама шартномага ва/ёки Халқаро Қоидаларга мувофиқ олинадиган ёки тўланадиган якуний қолдиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ўзаро ҳисоблашишларни амалга ошириш — Халқаро Қоидаларда назарда тутилган ҳолларда икки томонлама шартномада ва/ёки Халқаро Қоидаларда белгиланган тартибда тўлов қолдиғи суммасини тўлаш ёки олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) кўп томонлама қоплаш — ўзаро манфаатдор темир йўл маъмуриятлари ўртасида ўзаро қарздорликларни қоплаш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўзаро қарздорликларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) жорий қарздорлик — халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича охирги тўлов қолдиғига асосан маълум санада ҳосил бўлган дебиторлик ёки кредиторлик қарзлари суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) дебитор темир йўл маъмурияти — тўлов қолдиғини тўловчи темир йўл маъмурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) кредитор темир йўл маъмурияти — тўлов қолдиғини олувчи темир йўл маъмурияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Халқаро темир йўл алоқаларида ҳисоб-китоб ҳужжатларини тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқаро темир йўл алоқаларида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва бошқа темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ҳисоб-китоблар Халқаро Қоидаларда назарда тутилган ҳисоб-китоб моддалари бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро темир йўл алоқаларида темир йўл хизматлари кўрсатилганда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва темир йўл маъмуриятлари ўртасида ҳисоб-китоб ҳужжатлари тузилади ва тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини тузиш ва тақдим этиш ҳуқуқи 1 йил муддат билан чегараланади ва у иш бажарилган ёки хизмат кўрсатилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади, ҳаракатдаги таркибнинг ёки темир йўлнинг бошқа воситалари йўқолганлиги ёки шикаст етказилгани учун ҳисоб-китобларда – мазкур ҳаракатдаги таркиб ёки бошқа воситалар берилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади. Ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тақдим этилган куни деб факс, телеграмма, телекс жўнатилган сана ёки почта алоқасининг хатни жўнатиш учун қабул қилган санаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ҳар бир ҳисоб-китоб моддаси бўйича алоҳида ҳисоб-китоб ҳужжатларини ҳар ойда тузади ва тегишли темир йўл маъмуриятларига жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар қолдиғини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича кўрсатилган хизматлар қолдиғи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қолдиқни ҳисоблаш ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича кўрсатилган хизматлар суммасини қолдиқ ведомостига киритиш ёки ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида тузилган бухгалтерия кўчирмасининг якуний суммасини тўлов (қолдиқ) ведомостига киритиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва бошқа темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар ойда қолдиқ ведомости бўйича — бевосита иккита манфаатдор темир йўл маъмуриятлари ўртасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар ойда бухгалтерия кўчирмалари бўйича — бевосита иккита манфаатдор темир йўл маъмуриятлари ўртасида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бухгалтерия кўчирмаси ёки қолдиқ ведомости асосида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва манфаатдор темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги икки томонлама шартномада белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Акцептлаш тартиби бўйича ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб моддалари қолдиқ ведомости ёки бухгалтерия кўчирмасига темир йўл маъмурияти томонидан акцепт олингандан сўнг киритилади. Белгиланган муддатларда акцептланмаган ҳолларда, темир йўл маъмурияти жўнатилган, лекин акцептланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатларини икки томонлама шартномаларда ва/ёки Халқаро Қоидаларда кўрсатилган тартибда ва муддатларда қолдиқ ведомости ёки бухгалтерия кўчирмасига киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қолдиқ ведомостига темир йўл маъмурияти томонидан қолдиқ ведомостини тузиш санасигача тузилган ва жўнатилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва ушбу муддатгача олинган бошқа темир йўл маъмурияти томонидан акцептланган ҳужжатлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қолдиқ ведомости ҳар ойнинг охирги санасига тузилади ва ҳисоб-китоб моддаларининг якуний суммалари қолдиғини чиқарган ҳолда икки томонлама шартнома ва/ёки Халқаро Қоидаларга мувофиқ белгиланган муддатларда тегишли темир йўл маъмуриятларига жўнатилади. Шундан сўнг қолдиқ ведомостини тузган темир йўл маъмурияти томонидан тўлов қолдиғи чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бухгалтерия кўчирмаларига бухгалтерия кўчирмаларини моддалар бўйича тузиш муддатларигача расмийлаштирилган ва темир йўл маъмуриятларига тақдим этилган акцептсиз тартибда қўшиладиган ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва ушбу муддатгача бошқа темир йўл маъмуриятларидан олинган акцептланган ҳисоб-китоб ҳужжатлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бухгалтерия кўчирмалари ҳар ойнинг охирги санасига тузилади ва Халқаро Қоидаларда белгиланган муддатлардан кечикмаган ҳолда тегишли темир йўл маъмуриятларига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Дебитор темир йўл маъмурияти олинган ва жўнатилган бухгалтерия кўчирмаси асосида Халқаро Қоидаларда белгиланган муддатлардан кечикмаган ҳолда тўлов (қолдиқ) ведомостини тузади ва кредитор темир йўл маъмуриятига жўнатади, ва шундан сўнг тўлов қолдиғини чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича ўзаро ҳисоблашишларни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва бошқа темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги тўлов қолдиғи суммалари бўйича ўзаро ҳисоблашишлар қуйидагича амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дебитор темир йўл маъмурияти томонидан кредитор темир йўл маъмурияти счётига тўлов қолдиғини ўтказиш йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кўп томонлама қоплаш йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўзаро қарздорликларни икки томонлама қоплаш Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан ҳукумат келишуви бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Халқаро Қоидаларга зид бўлмаган темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро келишувларнинг бошқа усуллари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ўзига тегишли суммаларни қуйидагича олиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бухгалтерия кўчирмалари орқали ҳисоб-китоб қилинганда тўлов (қолдиқ) ведомости тузилган ойнинг охирги санасидан кечикмаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қолдиқ ведомости бўйича ҳисоб-китоб қилинганда қолдиқ ведомости жўнатилган ойнинг охирги санасидан кечикмаган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бир нечта қолдиқ ёки тўлов (қолдиқ) ведомостлари бўйича қарздорликлар мавжуд бўлса, уларнинг қопланиши вужудга келиш тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тўловни амалга ошириш учун асос бўлиб тўлов (қолдиқ) ведомости, қолдиқ ведомости, ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномалари хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги икки томонлама ёки кўп томонлама шартномалар билан тўлов қолдиғининг қисман тўлови тартибга солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўрнатилган муддатларда тўловларни амалга оширмаган дебитор темир йўл маъмурияти кредитор темир йўл маъмуриятига ўзаро қарздорликларни қоплаш Шартномасида кўрсатилган тартибда ўз вақтида тўланмаган умумий суммадан барча кечиктирилган кунлар учун ёки кўп томонлама қарзларни қоплашнинг барча тўланмаган кунлари учун белгиланган миқдорда тегишли фоизни (пеняни) тўлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тўловларни кечиктирганлиги учун ҳисобланган пенянинг ҳисоб-китоб ведомости, мазкур ведомость бўйича белгиланган муддатларда жавоб олинмаса, кредитор темир йўл маъмурияти томонидан икки томонлама шартномада кўрсатилган муддатларда ва тартибда бухгалтерия кўчирмаси ва қолдиқ ведомостига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК халқаро темир йўл алоқаларида дебитор (кредитор) темир йўл маъмуриятининг вагонларини қабул қилишни рад этиши мумкин эмас, Халқаро Қоидаларда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича даромадлар ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатган хизматларини сотишдан даромад деб хизматларнинг ҳақиқатда кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича тақдим этилган ва тасдиқланган суммаси тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича даромадлар ва харажатлар тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бухгалтерия кўчирмаси ёки қолдиқ ведомостига ўрнатилган тартибда киритилган халқаро темир йўл алоқасида тақдим қилинган (олинган) ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича кўрсатилган хизматлар учун суммалар «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг даромадлари ва харажатларини ҳисобга олувчи тегишли счётларида акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тўлов қолдиғи амалга оширилган ўзаро ҳисоблашишларни ҳисобга олган ҳолда жорий дебиторлик ёки кредиторлик қарздорликни юзага келтиради ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Халқаро темир йўл алоқаларидаги ташишлар бўйича жорий қарздорлик, амалга оширилган ўзаро ҳисоблашишларни ҳисобга олган ҳолда охирги қолдиқ ведомости ёки тўлов (қолдиқ) ведомости тузилган санада юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларни бухгалтерия ҳисобининг счётларида акс эттириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 20-сон) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Халқаро темир йўл алоқаларида кўрсатилган хизматлар бўйича чет эл валютасидаги тушумни мажбурий сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Халқаро темир йўл алоқаларидаги ташишлар бўйича чет эл валютасидаги тушумни мажбурий сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Тартиби»га (ЎзР ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) мувофиқ қонунчиликда белгиланган миқдорда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га (2004 йил 21 май, рўйхат рақами 1364 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 246-модда) ҳамда «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом»га (2004 йил 17 сентябрь, рўйхат рақами 1411-сон — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 419-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК халқаро темир йўл алоқаларидаги ўзаро ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўғри олиб борилиши учун Халқаро Қоидаларда ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Агар халқаро Келишувлар, Шартномалар ва Қоидаларда мазкур Низомда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланса, у ҳолда халқаро қоидалар, келишувлар ва шартномалар қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 27-28-сон, 291-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 30.06.2025 й., 10/25/1696-1/0553-сон)