Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 26.06.2007 йилдаги ПҚ-660-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МОЛИЯ-ИҚТИСОД ХИЗМАТЛАРИ ХОДИМЛАРИ СОНИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ ҳамда Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилиши муносабати билан бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини мақбуллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиб олинган бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини 2007 йилнинг 1 июлидан бошлаб белгиланган тартибда иловага* мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор иловасида кўрсатилган вазирлик ва идоралар, шунингдек ҳудудий молия органлари 2007 йилнинг 15 июлигача идоралар қошидаги бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини қисқартириш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилнинг 15 августигача мазкур қарорда назарда тутилган бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадваллари қайтадан рўйхатга олинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини қисқартириш муносабати билан бўшайдиган маблағларнинг юридик шахс мақомига эга умумтаълим мактаблари (мактаб-интернатлари)ни молия-иқтисод соҳасидаги тегишли штат лавозимлари билан тўлдириш учун йўналтирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилиши муносабати билан ходимлар сонини қисқартириш натижаларини синчиклаб таҳлил қилиш асосида бюджет ташкилотлари — вазирлик ва идоралар ходимлари сонини тартибга солиш ва мақбуллаштириш ишларини давом эттирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида 2007 йилнинг 1 сентябригача ва 2008 йилнинг 1 апрелигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бюджет ташкилотлари молия-иқтисод хизматларининг қисқартирилаётган ходимларини ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрсин ва кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-660-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 27-28-сон, 281-модда)