Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008 25.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1693
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 25.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1693
Кучга кириш санаси
05.07.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МОЛ-МУЛК СУҒУРТАСИ ВА УЗОҚ МУДДАТЛИ ҲАЁТ СУҒУРТАСИГА ОИД СУҒУРТА МУКОФОТЛАРИ ЮЗАСИДАН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 25 июнда 1693-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-618-сонли қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мол-мулк суғуртаси ва узоқ муддатли ҳаёт суғуртасига оид суғурта мукофотлари юзасидан юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 24 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 24 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007-37
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2007 йил 24 майдаги 59, 2007-37-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк суғуртаси ва узоқ муддатли ҳаёт суғуртасига оид суғурта мукофотлари юзасидан юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-618-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 158-модда) мувофиқ мол-мулк суғуртаси ва узоқ муддатли ҳаёт суғуртасига оид суғурта мукофотлари бўйича солиқ имтиёзларини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда фойдаланиладиган тушунчалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«суғурта мукофоти» — суғурта шартномасида белгиланган муддат ва тартибда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчига тўлаши шарт бўлган суғурта ҳақи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мол-мулк суғуртаси шартномаси» — суғурта шартномаси бўлиб, унга кўра бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурта қилдирувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси шартномаси» — суғурта шартномаси бўлиб, унга мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) бошқа тараф (суғурта қилдирувчи) тўлайдиган, шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта қилдирувчининг ўзининг ёхуд шартномада кўрсатилган бошқа фуқаро (суғурталанган шахс)нинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган, у муайян ёшга тўлган ёки унинг ҳаётида шартномада назарда тутилган бошқа воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган пулни (суғурта пулини) бир йўла ёки вақти-вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«суғура полиси» — суғурта шартномасининг имзоланганлигини ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчининг суғурта қопламасини тўлаш бўйича мажбуриятининг кучга кирганлигини тасдиқловчи ва суғурта мукофоти тўлангандан сўнг суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига бериладиган ҳужжат (шаҳодатнома, сертификат, квитанция).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқорида кўрсатилган қарор асосида белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи асос бўлиб суғурта полиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик шахс (мулкдор, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқининг субъекти) томонидан мол-мулкни суғурталаш шартномаси бўйича тўланган суғурта мукофоти суммаси, шунингдек, ўз ходимларининг ҳаётини узоқ муддатли суғурталаш шартномаси бўйича тўланган суғурта мукофотлари суммаси жами даромаддан чегирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юридик шахс томонидан (ходимлар категориясига кирмайдиган) бошқа шахсларнинг ҳаётини узоқ муддатли суғурталаш шартномаси бўйича тўланган суғурта мукофотлари суммаси, даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда жами даромаддан чегирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик шахс томонидан ўз ходими учун узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси бўйича тўланган суғурта мукофотлари суммаси, жисмоний шахснинг солиққа тортиладиган даромади сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мустақил равишда мол-мулк суғуртаси ва/ёки узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси бўйича суғурта мукофотларини тўлаган жисмоний шахслар, тўланган суғурта мукофотлари суммасини солиққа тортиладиган даромадни ҳисоблашда асосий иш жойи бўйича ёки ҳисобот йили учун яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йиллик жами даромадлар тўғрисидаги декларацияни топширишда, йиллик жами даромаддан чегириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мол-мулк суғуртаси ва/ёки узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда ва суғурталовчи томонидан суғурта мукофотининг жами суммаси ёки бир қисми суғурта қилдирувчига қайтарилганда, агар суғурта қилдирувчига аввал ушбу Низомга мувофиқ имтиёзлар берилган бўлса, суғурталовчи суғурта мукофотини солиққа тортиладиган даромадга киритиш мақсадида суғурта қилдирувчи (юридик ёки жисмоний шахс) рўйхатга олинган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига қайтарилган суғурта мукофоти ҳажми тўғрисида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва солиқ органларининг назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юридик шахслар даромад (фойда) солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғини қонунчилик асосида берилган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда тўғри ҳисобланиши бўйича жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 275-модда)