Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 12 март,
121-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида» 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарорига 1-илова III бўлимининг 8-банди биринчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
б) 2-иловада:
«Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари» устунининг учинчи позициясидаги «Бизнес-фонд» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи позициядаги «Органнинг номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бюджетдан ташқари жамғармалар»;
в) 3-иловада:
11-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003—2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 1 августдаги 276-сон қарорининг 5-бандидаги «Бизнес-фонд»га» сўзлари «Ўзтадбиркорбанк»ка сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги., 112-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 127-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда; 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 23-сон, 210-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)