Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2017 11.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1688
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 11.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1688
Кучга кириш санаси
21.06.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2017
Ҳужжат 21.06.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ, ТЕХНИК ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ТОМОНИДАН ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 110, 140, 2017-37 ва 01-02/8-29-сонли «Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2918, 25.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғриси»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3860-сон Фармонига мувофиқ қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 27 апрель,

47-сон

Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007-29-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/8-11-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 27 апрелдаги 47, 21,2007-29,01-02/8-11-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонига мувофиқ, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги технологик жиҳоз — аввал фойдаланилмаган технологик жиҳоз;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модернизациялаш — асосий воситалар объектини технологик ёки хизмат мақсадини ўзгартириш, уларнинг унумдорлигини ошириш ёки бошқа сифат кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ва технологик қайта жиҳозлаш — илғор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан янгилаш асосида асосий воситалар ёки уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи. Техник ва технологик қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янги технологик жиҳозни сотиб олувчи, ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларига даромад солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган технологик жиҳозларга божхона тўловлари бўйича (қўшилган қиймат солиғи, импорт бож тўловлари) имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лизинг объектини қўшимча лизингга беришда, ушбу Низомда белгиланган имтиёзлар (божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан ташқари) қўшимча лизингни олувчига тааллуқли бўлади. Бу ҳолда лизинг объектини қўшимча лизингга берувчи лизинг олувчига ушбу Низомда назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ имтиёзлари (мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бундан мустасно) янги жиҳоз ишлаб чиқаришга жорий этилган ёки ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш амалга оширилган навбатдаги солиқ давридан бошлаб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тартибда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги киритилаётган технологик жиҳоз бўйича имтиёзларни қўллаш учун даромад солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобларга қайта киритилаётган янги технологик жиҳозни фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган, корхона раҳбари ёки у томонидан вакил қилинган шахс томонидан тасдиқланган ихтиёрий шаклдаги Маълумотнома илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомни қўллаш мақсадларида ҳисобот солиқ даври деганда чорак, ярим йил, 9 ой ва йил тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва уларни қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Даромад солиғи бўйича имтиёзлар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Даромад солиғи бўйича имтиёз уч йил мобайнида ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли ҳисобот даври учун ҳисобланган амортизация маблағларидан фойдаланиш шарти билан, фойдадан олинадиган солиқ солиш базасини камайтириш кўринишида тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кредитни (лизингни) тўлашда солиқ солиш базасидан асосий қарз суммасини (лизинг объекти қийматини) тўлашга сарфланган сумма чиқариб ташланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ солиш базасини ҳисоблашда жиҳозларни сотиб олиш учун фойдаланилган маблағлар фақат бир марта чегириб ташланади. Масалан, агарда солиқ солиш базаси кредит (лизинг) ҳисобига олинган жиҳоз қийматига камайтирилган бўлса, у ҳолда ушбу кредитни (лизинг объекти қийматини) тўлашга сарфланган маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Солиқ солиш базасини ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга ва лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилиши келгуси уч йил давомида амалга оширилади. Агар жорий солиқ даврида юқорида таъкидлаб ўтилган мақсадлар учун йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ базасидан ошса, қолган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддатда чегирилиб бориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, солиқ солиш базасининг камайтирилиши ҳар ҳисобот даврида ўсиб борувчи якун билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агар ҳисобот солиқ даврида ҳисобланган амортизация суммаси ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар суммасидан юқори бўлса, ушбу ҳисобот солиқ даври учун даромад солиғи бўйича солиқ солиш базасини камайтирилиши амалга оширилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган имтиёзни қўллаш учун корхоналар ҳисобот солиқ даври учун даромад солиғининг ҳисоб-китобига даромад солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасини камайтирадиган ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар суммаси тўғрисидаги Ҳисоб-китоб-маълумотномани мазкур Низомнинг 1-сон иловасида келтирилган шаклда илова қиладилар. Ҳисоб-китоб-маълумотномани тўлдириш бўйича шартли мисоллар мазкур Низомнинг 2 ва 3-сон иловаларида келтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи микрофирма ва кичик корхоналар учун беш йил давомида солиқ солиш базасини харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиқ солиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш кўринишида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз технологик жиҳозга унинг харид қилиш манбаидан (ўз маблағлари, ёки қарзга олинган маблағлар, шу жумладан лизинг) қатъи назар, берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Солиқ солиш базасининг камайтирилиши технологик жиҳоз ишлаб чиқаришга киритилган ҳисобот солиқ давридан бошлаб амалга оширилади. Бунда, ҳар бир ҳисобот солиқ даврида солиқ солиш базасидан чегирилиши лозим бўлган маблағ суммаси солиқ солиш базасининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қайта киритилаётган жиҳознинг қиймати жорий солиқ даврда солиқ солиш базасининг 25 фоизидан ошиб кетса, у ҳолда ортган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддат доирасида, белгиланган чеклашларни ҳисобга олиб чегирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган имтиёзни қўллаш учун корхоналар жорий ҳисобот солиқ даври учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солиш базасини камайтирадиган янги технологик жиҳозни харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммаси тўғрисидаги Ҳисоб-китоб-маълумотномани мазкур Низомнинг 4-сон иловасида келтирилган шаклда илова қиладилар. Ҳисоб-китоб-маълумотномани тўлдириш бўйича шартли мисол мазкур Низомнинг 5-сон иловасида келтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қайта киритилаётган янги технологик жиҳоз ишлаб чиқаришга киритилган пайтдан бошлаб беш йил муддатга озод этиш кўринишида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобига илова қилинадиган солиқ солинмайдиган мол-мулк рўйхатида алоҳида сатрда ишлаб чиқаришга қайта киритилаётган янги технологик жиҳознинг қолдиқ қиймати белгиланган имтиёз даври давомида кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Божхона тўловлари бўйича имтиёз
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Божхона тўловлари бўйича имтиёз технологик жиҳоз ва унга тегишли бутловчи ва эҳтиёт қисмларнинг қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод қилиш кўринишида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Технологик жиҳозни қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланадиган технологик жиҳозлар рўйхатига мувофиқ қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Олиб кирилаётган технологик жиҳозга тегишли бўлган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан технологик жиҳозларни етказиб бериш бўйича шартнома шартларида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар технологик жиҳоз билан бир тўпламда етказиб бериш кўзда тутилган ҳолларда озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар татбиқ этиладиган технологик жиҳоз олиб кирилаётганда, божхона юк декларациясининг (БЮД) «Преференцийлар» номли 36-устунида божхона тўловларидан озод қилинишининг тегишли кодлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетга тегишли солиқлар ва божхона тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда технологик жиҳозни устав фондига (капиталга) улуш сифатида бериш, лизинг берувчи лизинг шартномаси шартлари бўйича лизинг олувчига эгалик ҳуқуқини бериши, шунингдек лизинг олувчи технологик жиҳозни қайтариладиган лизинг шартномасига мувофиқ лизинг берувчига сотиши технологик жиҳозни сотиш ёки текинга бериш деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низомда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎Корхона штампи
‎Давлат солиқ инспекциясига
‎‎________________________________________________

‎‎(корхонанинг тўлиқ номи)

СТИР‎‎ ‎‎

‎Даромад солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасини камайтирадиган
‎ модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун
‎ берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга
‎ йўналтирилган маблағлар суммаси тўғрисида
‎ ҲИСОБ-КИТОБ-МАЪЛУМОТНОМА
2007 йил учун ‎‎‎‎

(сўм)‎‎‎

Кўрсаткич номи‎‏

‎‏Сатр коди

Ҳисобот солиқ даври‎‎

1-чорак‎

ярим йиллик ‎

9 ойлик‎

йил‎

Ўтган солиқ даврларда инвестиция учун маблағларнинг қопланмаган қолдиғи суммаси — жами*‎ 010‎
шу жумладан:‎
_________йил учун‎ 0101‎
_________йил учун‎ 0102
_________йил учун‎‎ 0103‎
Ҳисобланган амортизация суммаси‎ 020‎
Маблағларнинг инвестицияларга сарфланиши, жами‎ 030‎
шу жумладан:‎
Модернизациялашга ‎ 0301‎
Техник ва технологик қайта жиҳозлашга — жами ‎ 0302‎
улардан:‎
Жорий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янгилаш учун харид қилинган янги технологик жиҳозни ишлаб чиқаришга жорий этиш‎ 03021‎
Кредитни тўлаш‎ 03022‎
Лизинг объекти қийматини қоплаш‎ 03023‎
Инвестицияларнинг ҳисобланган амортизация суммасидан ортиши (010-сатр + 030-сатр – 020-сатр)‎ 040‎
Инвестиция харажатлари чегирмаларини ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солиш базаси [Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобининг 100-сатр – 110-сатр] ‎ 050‎
Солиқ солиш базасини инвестиция суммасига камайтирилиши (040-сатр, бироқ 050-сатрдан юқори эмас) ** ‎ 060‎
Солиқ ҳисобот даврида инвестиция учун маблағларнинг қопланмаган қолдиғи суммаси (040-сатр – 060-сатр) ‎ 070‎

х‎

х‎

х‎

х‎

‎Корхона раҳбари‎

‎_________‎
‎‎

‎_______________________________

(имзо)‎

(Ф.И.Ш.)‎‎

Бош бухгалтер‎ _________‎‎ _______________________________‎‎
_________‎ ‎‎_______________________________

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.Ш.)‎‎ ‎‎

‎‎20___ й. «___» _____________

‎М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:

* 010-сатрда ўтган солиқ даврида қопланмаган маблағлар қолдиғи кўрсатилади. Мазкур қолдиқ солиқ даври давомида ўзгартиришларсиз кўрсатилади.

** Даромад солиғини ҳисоблашда Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобининг 120-сатри мазкур Ҳисоб-китоб маълумотноманинг 060-сатрида кўрсатилган инвестиция суммасига камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Корхона штампи
‎Давлат солиқ инспекциясига
‎‎________________________________________________
‎‎________________________________________________

‎‎(корхонанинг тўлиқ номи)

СТИР‎‎ ‎‎

Даромад солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасини камайтирадиган
‎модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун
‎ берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга
йўналтирилган маблағлар суммаси тўғрисида
ҲИСОБ-КИТОБ-МАЪЛУМОТНОМА
2007
йил учун
(шартли мисол)

(сўм)‎‎‎

Кўрсаткич номи‎‏

‎‏Сатр коди

Ҳисобот солиқ даври‎‎

1-чорак‎

ярим йиллик ‎

9 ойлик‎

йил‎

Ўтган солиқ даврларда инвестиция учун маблағларнинг қопланмаган қолдиғи суммаси — жами*‎ 010‎

‎-

‎-

‎-

‎-

шу жумладан:‎
_________йил учун‎ 0101‎
_________йил учун‎ 0102
_________йил учун‎‎ 0103‎
Ҳисобланган амортизация суммаси‎ 020‎

‎200

‎600

‎1000

‎1400

Маблағларнинг инвестицияларга сарфланиши, жами‎ 030‎

‎1200

‎1200‎

‎‎1200

‎‎1200

шу жумладан:‎
Модернизациялашга ‎ 0301‎

‎-

‎-

‎-

‎-

Техник ва технологик қайта жиҳозлашга — жами ‎ 0302‎

‎1200 ‎

‎‎1200

‎‎1200

‎‎1200

улардан:‎
Жорий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янгилаш учун харид қилинган янги технологик жиҳозни ишлаб чиқаришга жорий этиш‎ 03021‎

‎1200 ‎

‎‎1200

‎1200 ‎

‎‎1200

Кредитни тўлаш‎ 03022‎

‎-

‎-

‎-

‎-

Лизинг объекти қийматини қоплаш‎ 03023‎

‎-

‎-

‎-

‎-

Инвестицияларнинг ҳисобланган амортизация суммасидан ортиши (010-сатр + 030-сатр – 020-сатр)‎ 040‎

1000‎

‎600

‎200

‎-200

Инвестиция харажатлари чегирмаларини ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солиш базаси [Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобининг 100-сатр – 110-сатр] ‎ 050‎

300‎

‎500

‎1000

‎1400

Солиқ солиш базасини инвестиция суммасига камайтирилиши (040-сатр, бироқ 050-сатрдан юқори эмас) ** ‎ 060‎

300‎

‎500

‎200

‎-

Солиқ ҳисобот даврида инвестиция учун маблағларнинг қопланмаган қолдиғи суммаси (040-сатр – 060-сатр) ‎ 070‎

х‎

х‎

х‎

-‎

‎Корхона раҳбари‎

‎_________‎
‎‎

‎_______________________________

(имзо)‎

(Ф.И.Ш.)‎‎

Бош бухгалтер‎ _________‎‎ _______________________________‎‎
_________‎ ‎‎_______________________________

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.Ш.)‎‎ ‎‎

‎‎20___ й. «___» _____________

‎М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 010-сатрда ўтган солиқ даврида қопланмаган маблағлар қолдиғи кўрсатилади. Мазкур қолдиқ солиқ даври давомида ўзгартиришларсиз кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Даромад солиғини ҳисоблашда Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобининг 120 сатри мазкур Ҳисоб-китоб маълумотноманинг 060-сатрида кўрсатилган инвестиция суммасига камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Корхона штампи
‎Давлат солиқ инспекциясига
‎‎________________________________________________
‎‎________________________________________________

‎‎(корхонанинг тўлиқ номи)

СТИР‎‎ ‎‎‎

‎Даромад солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасини камайтирадиган
‎‎ модернизациялаш, ‎техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу ‎мақсадлар
‎учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти ‎ қийматини тўлашга
‎ йўналтирилган маблағлар суммаси тўғрисида ‎
‎ҲИСОБ-КИТОБ-МАЪЛУМОТНОМА
‎ 2007 йил учун
‎‎(шартли мисол)

(сўм)‎‎‎

Кўрсаткич номи‎‏

‎‏Сатр коди

Ҳисобот солиқ даври‎‎

1-чорак‎

ярим йиллик ‎

9 ойлик‎

йил‎

Ўтган солиқ даврларда инвестиция учун маблағларнинг қопланмаган қолдиғи суммаси — жами*‎ 010‎

‎-

‎-

‎-

‎-

шу жумладан:‎
_________йил учун‎ 0101‎
_________йил учун‎ 0102
_________йил учун‎‎ 0103‎
Ҳисобланган амортизация суммаси‎ 020‎

‎200

500

800

‎1100

Маблағларнинг инвестицияларга сарфланиши, жами‎ 030‎

2500

2500

2500

2500

шу жумладан:‎
Модернизациялашга ‎ 0301‎

‎-

‎-

‎-

‎-

Техник ва технологик қайта жиҳозлашга — жами ‎ 0302‎

2500

2500

2500

2500

улардан:‎
Жорий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янгилаш учун харид қилинган янги технологик жиҳозни ишлаб чиқаришга жорий этиш‎ 03021‎

2500

2500

2500

2500

Кредитни тўлаш‎ 03022‎

‎-

‎-

‎-

‎-

Лизинг объекти қийматини қоплаш‎ 03023‎

‎-

‎-

‎-

‎-

Инвестицияларнинг ҳисобланган амортизация суммасидан ортиши (010-сатр + 030-сатр – 020-сатр)‎ 040‎

2300

2000

1700

1400

Инвестиция харажатлари чегирмаларини ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солиш базаси [Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобининг 100-сатр – 110-сатр] ‎ 050‎

300‎

‎500

800

‎1000

Солиқ солиш базасини инвестиция суммасига камайтирилиши (040-сатр, бироқ 050-сатрдан юқори эмас)** ‎ 060‎

300‎

‎500

800

1000

Солиқ ҳисобот даврида инвестиция учун маблағларнинг қопланмаган қолдиғи суммаси (040-сатр – 060-сатр) ‎ 070‎

х‎

х‎

х‎

400***‎

‎Корхона раҳбари‎

‎_________‎
‎‎

‎_______________________________

(имзо)‎

(Ф.И.Ш.)‎‎

Бош бухгалтер‎ _________‎‎ _______________________________‎‎
_________‎ ‎‎_______________________________

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.Ш.)‎‎ ‎‎

‎‎20___ й. «___» _____________

‎М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 010-сатрда ўтган солиқ даврида қопланмаган маблағлар қолдиғи кўрсатилади. Мазкур қолдиқ солиқ даври давомида ўзгартиришларсиз кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Даромад солиғини ҳисоблашда Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобининг 120-сатри мазкур Ҳисоб-китоб маълумотноманинг 060-сатрида кўрсатилган инвестиция суммасига камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ушбу сумма кейинги солиқ даврида (2008 йил) Ҳисоб-китоб-маълумотноманинг 010-сатрда кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Корхона штампи
‎Давлат солиқ инспекциясига
‎‎________________________________________________
‎‎________________________________________________

‎‎(корхонанинг тўлиқ номи)

СТИР‎‎ ‎‎

Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солиш базасини камайтирадиган янги
‎технологик жиҳозни харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммаси тўғрисида
‎ҲИСОБ-КИТОБИ-МАЪЛУМОТНОМА
2007 йил учун ‎

(сўм)‎‎‎

Кўрсаткич номи‎‏

‎‏Сатр коди

Ҳисобот солиқ даври‎‎

1-чорак‎

ярим йиллик ‎

9 ойлик‎

йил‎

Ўтган солиқ даврларда инвестиция учун маблағларнинг қопланмаган қолдиғи суммаси — жами*‎ 010‎
шу жумладан:‎
_________йил учун‎ 0101‎
_________йил учун‎ 0102
_________йил учун‎‎ 0103‎
_________йил учун‎‎‎ 0104‎
_________йил учун‎‎‎ 0105‎
Харид қилинган ва ишлаб чиқаришга жорий этилаётган янги технологик жиҳозга сарфланган маблағлар — жами: 020‎
шу жумладан:‎
ўз маблағлари ҳисобига 0201‎
кредитлар ҳисобига 0202‎
Лизингга 0203

Солиқ солиш базаси

(Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 070 - сатри)
030
солиқ солиш базасининг 25 фоизи (030-сатр х 25 / 100) 040‎
Солиқ солиш базасини камайтирилиши (020-сатр, бироқ 040-сатрдан юқори эмас) 050‎
Қопланмаган маблағлар қолдиғи (020-сатр – 050-сатр) 060‎

‎Корхона раҳбари‎

‎_________‎
‎‎

‎_______________________________

(имзо)‎

(Ф.И.Ш.)‎‎

Бош бухгалтер‎ _________‎‎ _______________________________‎‎
_________‎ ‎‎_______________________________

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.Ш.)‎‎ ‎‎

‎‎20___ й. «___» _____________

‎М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 010-сатрда ўтган солиқ даврида қопланмаган маблағлар қолдиғи кўрсатилади. Мазкур қолдиқ солиқ даври давомида ўзгартиришларсиз кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Корхона штампи
‎Давлат солиқ инспекциясига
‎‎________________________________________________
‎‎________________________________________________

‎‎(корхонанинг тўлиқ номи)

СТИР‎‎‎‎ ‎‎

Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солиш базасини камайтирадиган янги
‎технологик жиҳозни харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммаси тўғрисида
‎ ҲИСОБ-КИТОБИ – МАЪЛУМОТНОМА
2007 йил учун

(сўм)‎‎‎

Кўрсаткич номи‎‏

‎‏Сатр коди

Ҳисобот солиқ даври‎‎

1-чорак‎

ярим йиллик ‎

9 ойлик‎

йил‎

Ўтган солиқ даврларда инвестиция учун маблағларнинг қопланмаган қолдиғи суммаси — жами* 010‎

-

‎-

‎-

‎-

шу жумладан:‎
_________йил учун‎ 0101‎
_________йил учун‎ 0102
_________йил учун‎‎ 0103‎
_________йил учун‎‎‎ 0104‎
_________йил учун‎‎‎ 0105‎
Харид қилинган ва ишлаб чиқаришга жорий этилаётган янги технологик жиҳозга сарфланган маблағлар — жами: 020‎

-‎

100

100

100

шу жумладан:‎
ўз маблағлари ҳисобига 0201‎

‎-

‎1000

‎1000

‎1000

кредитлар ҳисобига 0202‎

‎-

‎-

‎-

‎-

Лизингга 0203

‎-

‎-

‎-

‎-

Солиқ солиш базаси

(Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 070 - сатри)
030

240‎

‎600

‎800

‎1200

солиқ солиш базасининг 25 фоизи (030-сатр х 25 / 100) 040‎

‎60

‎150

‎200

‎300

Солиқ солиш базасини камайтирилиши (020-сатр, бироқ 040-сатрдан юқори эмас) 050‎

-‎

‎150

‎200

‎300

Қопланмаган маблағлар қолдиғи (020-сатр – 050-сатр) 060‎

‎Х

‎Х

‎Х

‎700**

‎Корхона раҳбари‎

‎_________‎
‎‎

‎_______________________________

(имзо)‎

(Ф.И.Ш.)‎‎

Бош бухгалтер‎ _________‎‎ _______________________________‎‎
_________‎ ‎‎_______________________________

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.Ш.)‎‎ ‎‎

‎‎20___ й. «___» _____________

‎М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 010-сатрда ўтган солиқ даврида қопланмаган маблағлар қолдиғи кўрсатилади. Мазкур қолдиқ солиқ даври давомида ўзгартиришларсиз кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ушбу сумма кейинги солиқ даврида (2008 йил) Ҳисоб-китоб-маълумотноманинг 010-сатрда кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.