Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармони 5-бандидаги қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг вақтинчалик характердаги алоҳида қарорларига мувофиқ божхона тўловлари тўлашдан озод этиш бўйича илгари берилган имтиёзлар муддати ўтгандан сўнг татбиқ этилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (И.Б. Абдуллаев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 июнь,
ПФ-3883-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006 — 2008 йилларда Тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сонли қарорининг 5-банди «киритилган корхоналар» сўзидан сўнг «мазкур қарорда назарда тутилган лойиҳалар бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 232-модда; 2009 й., 25-сон, 282-модда)