САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ УЧУН ДАРОМАД СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 28 февралдаги 26, 2007-22-сонли «Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат № 1667, 28.03.2007 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 7 июлдаги 76 ва 2003-62-сон қарори билан тасдиқланган «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга (2003 йил 21 июль, рўйхат рақами 1260 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 52-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
* Илова матни рус тилида берилган.