ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИНГ АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 майда 1186-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тавсияларини инобатга олиб, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2002 йил 4 октябрдаги 128-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом»га (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
3. Ишлар бошқармаси томонидан девонхона билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг кўпайтирилиб манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Ҳ. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 20 апрель,
62-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 229-модда)