Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО САВДО-КЎРГАЗМА КОМПЛЕКСИНИНГ БИЗНЕС-МАРКАЗИ БИНОСИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистонда аккредитация қилинган хорижий фирмалар ва компанияларнинг фаолият кўрсатишлари учун халқаро талабларга мос келувчи қулай шарт-шароитлар яратиш, Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-марказидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳридаги Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-маркази биноси қурилиши ниҳоясига етказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг устав жамғармаси 70,8 млн. АҚШ доллари миқдорида — кўрсатиб ўтилган Бизнес-марказнинг мол—мулки қийматига тенг бўлган очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-маркази биноси, энг аввало, унга хорижий компаниялар, фирмалар, банкларнинг ва бошқа хорижий ҳамда халқаро ташкилотлар ва тузилмаларнинг ваколатхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланганлиги белгилаб қўйилсин
«Халқаро Ҳамкорлик Маркази» компаниясига Бизнес-марказ мол-мулкининг сақланишини таъминлаш, шунингдек, унинг самарали ишлашини ва халқаро даражада сервис хизмати кўрсатишини ташкил этиш масъулияти юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 августдаги 232-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Белгилансинки, «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» компанияси акцияларини сотишдан тушган барча маблағлар Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-маркази қурилиши учун жалб қилинган Туркэксимбанк кредитини қайтаришга йўналтирилади.
«Халқаро Ҳамкорлик Маркази» компанияси муассисларига устав жамғармасини Туркэксимбанк кредитини 2-иловага* мувофиқ қайтариш даври мобайнида шакллантириш ҳуқуқи берилсин.
* Иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 августдаги 232-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 235-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 96-модда)
6. Туркэксимбанк кредити бўйича мажбуриятларнинг вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида, истисно тариқасида, «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» компанияси бинодан фойдаланиш бошлангандан бошлаб фойдадан олинадиган солиқдан, мол-мулк, ер солиғидан ва қўшилган қиймат солиғидан, шунингдек, Бизнес-марказдан фойдаланиш учун зарур бўлган ускуналар ва материаллар импорти учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлар бундан мустасно), бўшаб қоладиган маблағларни кредитни қайтаришга мақсадли йўналтирилган ҳолда, 4 йил муддатга озод қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 20 апрель,
156-сон