Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЧЕТ ЭЛЛАРГА КЕТАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахсларни ҳисобга олишни такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимиз ташқарисида бўлган даврда уларнинг муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сони ва мақсади тўғрисидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи юритилишини таъминласинлар.
Бунда Божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли чет элларга кетаётган фуқароларнинг сони ва мақсади тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланиши назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат статистика қўмитаси билан келишган ҳолда Божхона декларациясининг такомиллаштирилган шаклини ва уни тўлдириш ҳамда расмийлаштириш тартибини тасдиқласин ва 2007 йил 1 июлдан амалга киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
жорий йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда меҳнат эмиграциясини ҳар чоракда ўрганиш бўйича саволнома ишлаб чиқсин ва уни 2007 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ўрганиш дастурига белгиланган тартибда киритсин;
жорий йилдан бошлаб ҳар йили, маълумотларнинг республика, минтақа ва туман даражаларида мувофиқлигини таъминлаган ҳолда, Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар ўтказсин.
Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ўрганишларни ўтказиш харажатларини молиялаштириш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари орқали меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш муносабати билан чет элларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мониторингини олиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фуқароларга чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиботларини соддалаштириш юзасидан икки ой муддатда таклифлар киритсинлар, уларда кўрсатиб ўтилган рухсатномани олиш учун тўлов миқдорини анча камайтиришни ва уни олиш тартибини назарда тутсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 май,
97-сон
Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
| Т/р | Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора | Ахборот олиш манбаи | Ахборот мазмуни | Тақдим этишнинг муддати ва даврийлиги | Қаерга тақдим этилади |
| 1. | Меҳнат вазирлиги | Уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ҳар чоракда ўрганиш | Чет элларда меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг ҳудудлар, ёши, жинси ва кетган мамлакатлари бўйича сони | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Давлат статистика қўмитаси |
| Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ҳар йиллик чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар | Ҳудудлар бўйича меҳнат эмиграцияси омиллари, сабаблари, асослари, йўналишлари ва шакллари. Меҳнат мигрантлари меҳнат фаолиятини амалга ошириш шароитлари | Ҳар йили, 15 декабргача | Давлат статистика қўмитаси | ||
| 2. | Меҳнат вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги | Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномалар | Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномаларнинг ҳудудлар ва кетган мамлакатлар бўйича сони | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Меҳнат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси |
| 3. | Давлат божхона қўмитаси | Божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли | Божхона пунктлари орқали ўтган шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари, уларнинг кетиш мақсадлари, ҳудудлар, ёши, жинси ва кетган мамлакатлари бўйича сони кўрсатилади | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат вазирлиги |
| 4. |
Ташқи ишлар вазирлиги | Чет эллардаги консуллик муассасаларидан ахборотлар | Борган мамлакатида меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган консуллик муассасаларида ҳисобда турган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат вазирлиги |
| Ўзбекистон Республикасининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролари сони тўғрисида борилган мамлакат ваколатли органлари тақдим этадиган маълумотлар | Ташқи ишлар вазирлиги орқали эришилган келишувларга мувофиқ | Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат вазирлиги | |||
| 5. | Меҳнат вазирлиги Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда | Интеграциялашган ахборотлар | Чет элларга меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун кетаётган шахсларни ҳисобга олиш бўйича йиғма таҳлилий ахборотлар | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30 (31)-кунигача | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси |
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 197-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09/17/814/0099-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)