Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 12 МАРТДАГИ ПҚ-601-СОН ҲАМДА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 22 МАРТДАГИ ПҚ-607-СОН ҚАРОРЛАРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 11 май,
96-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 289-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 50-модда):
а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарорга 1-иловада:
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш схемасидаги «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти»га кўрсатма «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти»га кўрсатма билан алмаштирилсин;
в) қарорга 3-иловадаги «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси» сўзлари «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги 295-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 53-модда) 3-иловада:
«Исматов С.Х. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари «Асқаров М.А. — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Жалилов Т.М. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси (юрист)» сўзлари «Қосимов С.К. — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси (юрист)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти» ва «Аброров З.З. — Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси» сўзлари тегишли равишда «Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» ва «Аброров З.З. — Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
«Изоҳ. Махсус давлат комиссияси котибияти аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 9 июлдаги 310-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 61-модда):
а) 1-илованинг 14-бандидаги «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 13-бандидаги «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 44-сон, 507-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Малайзия билан инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 9 апрелдаги 167-сон қарорига иловада:
«Розуқулов У.У. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири», «Акбархўжаев Р.Ш. — Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири» ва «Қурбонов Ш.Э. — Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири» сўзлари тегишли равишда «Боқиев Ф.Х. – Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири», «Барноев Ў.И. — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири» ва «Жабборов А.Ж. — Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
«Изоҳ. Идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 августдаги 238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 433-модда)
б) 18-иловада:
биринчи хатбоши иккита хатбоши тарзида қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
| «Санақулов Қ. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси |
| Шаисматов Э.Р. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари»; |
ўнинчи хатбоши иккита хатбоши тарзида қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
| «Мамадалиев Р.М. | — | Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири |
| Бадалов С.С. | — | Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири»; |
в) 19-иловадаги «Султонов Ў.Т.» ва «Аҳмаджонов Ф.М. — Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари тегишли равишда «Шаисматов Э.Р.» ва «Аҳмаджонов Ф.М. — Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шўъба мудири» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 21-иловадаги «Султонов Ў.Т.» ва «Зокиров К.С. — Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси» сўзлари тегишли равишда «Шаисматов Э.Р.» ва «Турғунов Д.А. — Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Кандим конлар гуруҳи участкасига, Хаузак ва Шоди участкаларига, шунингдек Қўнғирот участкасига нисбатан маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сон қарорининг 5-бандидаги «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил қилиш тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорида:
1-банднинг бешинчи хатбоши иккита хатбоши тарзида қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти»;
2-банднинг учинчи хатбошидаги «6» рақами чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф разрядларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 октябрдаги 482-сон қарорига илованинг V бўлими 2-бандидаги «мудири ўринбосари» сўзлари «шўъба мудири» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 238-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 173-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 297-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 12, 24, 33, 34, 37-бандлари.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 22 майдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 33-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 196-модда; 2007 й., 23-сон, 238-модда; 2009 й., 26-сон, 297-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2015 й., 32-сон, 433-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон; 19.07.2019 й., 09/19/600/3448-сон, 13.12.2019 й., 09/19/989/4145-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)