Ҳужжат кучини йўқотган 11.05.2007 22.05.2006 йилдаги 91-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.05.2007
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ БЮРОСИДА МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАР, КОНЦЕПЦИЯЛАР ВА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ВА ТАВСИЯЛАР ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 11 майдаги 96-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари)» тўғрисидаги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ–316-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки қарори, шунингдек Ҳукумат қарори билан тасдиқланиши лозим бўлган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун уларни экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари — нефть-газ саноати, геология, энергетика, кимё, металлургия, машинасозлик корхоналарини, шунингдек йирик объектлар ва гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва замонавийлаштириш билан боғлиқ бўлган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ–316-сон қарорида белгиланган баҳолаш мезонлари ва талаблар асосида экспертизадан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ва техник жиҳатдан мумкинлиги тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш имконини берувчи асосланган тавсиялар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бюро директори ва экспертлари лойиҳаларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ҳамда улар юзасидан киритилган тавсияларнинг асосланганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда вазирликлар ва идоралар томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бюро директори — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 22 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
22 майдаги 91-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Бюрода Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки қарори, шунингдек Ҳукумат қарори билан тасдиқланиши лозим бўлган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун уларни экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва тавсиялар тайёрлаш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ саноати, геология, энергетика, кимё, металлургия, машинасозлик корхоналарини, шунингдек йирик объектлар ва гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва замонавийлаштириш билан боғлиқ бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли давлат дастурлари ва концепцияларга киритилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилиши назарда тутиладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган манбалар ресурслари ҳисобига ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида хорижий кредитлар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга ошириладиган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳалари Бюрода экспертизадан ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бюро экспертизани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ҳукумат қарорларига, шунингдек экспертизанинг комплекслилиги, холислиги, мустақиллиги принципларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мақсадли дастурлар, концепциялар лойиҳалари ва инвестиция таклифлари бўйича Бюрога ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари лойиҳалари) ва материалларни (ҳисоблаш, асослаш) тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида дастурлар, концепциялар лойиҳалари ва инвестиция лойиҳалари амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иш тартибига қатъий мувофиқ равишда белгиланган муддатларда бажарувчи — асосий ишлаб чиқувчи (комиссия, гуруҳ, вазирлик ёки идора, Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаменти) томонидан пухта ва ҳар томонлама ишлаб чиқилгандан кейин Бюрога экспертизадан ўтказиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комплект бўлмаган ва норматив талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатлар ва материаллар экспертизадан ўтказилмайди, бу ҳақда Бюронинг директори уч кун муддатдан кечикмасдан экспертизани амалга ошириш рад этилишининг аниқ сабабларини асослаган ҳолда лойиҳанинг асосий ишлаб чиқувчисини ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экспертизадан ўтказиш учун асосий ишлаб чиқувчи томонидан Бюрога қуйидаги асосий ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли дастур, концепция лойиҳаси ва инвестиция лойиҳаси унга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли дастур, концепция лойиҳаси ва инвестиция лойиҳаси (таклифи) лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳисоблаб чиқилган асослашлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушунтириш хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертиза ваколатли органларининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони, Қарори, Фармойиши ёки Ҳукумат қарори лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишиш варақаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан биргаликда Бюрога Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасаддилик қилувчи ўринбосари имзоси билан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексининг лойиҳа бўйича хулосаси ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарурият бўлганда, Бюро тармоқ хусусиятини ва лойиҳанинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилаётган ҳужжатларга тегишли қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2-бандда кўрсатилган ҳужжатлар асосий ишлаб чиқувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки нусхада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ пухта ишлаб чиқиш учун тегишли Ахборот-таҳлил департаментига, иккинчи нусхаси мазкур Низомга мувофиқ экспертизани амалга ошириш учун Бюрога тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тегишли Ахборот-таҳлил департаментида ва Бюрода киритилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, пухта ишлаш ва экспертизадан ўтказишда экспертизанинг мустақиллиги ва холислиги принципларига қатъий риоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мақсадли дастурлар, концепциялар лойиҳалари ва инвестиция таклифларини экспертизадан ўтказиш ва улар бўйича тавсиялар тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бюрода мақсадли дастурлар ва концепциялар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш мазкур Низомга илова қилинган Схемада белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инвестиция лойиҳаларини (таклифларини) экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига ва мазкур қарорга 2-иловага қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳаларни Бюрода экспертизадан ўтказиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича инвестиция харажатларининг амалга ошириладиган ишларга мувофиқлигини, таклиф этилаётган ишлаб чиқариш технологиясининг асосланганлигини ва ишлаб чиқариш циклининг яхлитлигини ва тугалланганлигини баҳолаш асосида, ватанимиздаги ва хориждаги энг яхши ана шундай лойиҳалар билан қиёслаш асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар томонлама асосланган замонавий технология танланганлигини, маҳаллийлаштириш ва бутловчи буюмлар, ёқилғи-энергетика, хом ашё ва табиий ресурслар билан таъминланганлик даражасини баҳолаш, уларни оқилона сарфлаш талабларига риоя қилиниши ҳисобга олинган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб этиладиган, шу жумладан импорт бўйича олинадиган саноат қурилмалари, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар рўйхатининг техник даражага ва таклиф этилаётган технологияга мувофиқлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш учун таклиф этилаётган маҳсулотнинг нарх ва сифат тавсифлари бўйича рақобатбардошлиги даражасини баҳолаш, маҳсулотни сотишнинг узоқ муддатли бозорини чуқур ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини баҳолаш, шунингдек конлар ёки ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бюронинг лойиҳа бўйича тавсияларини тайёрлаш экспертиза натижаларини умумлаштириш асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси хулосаси ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Экспертизанинг тавсиялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг тегишли базавий тармоқларида фан ва технологияни ривожлантириш истиқболларини, фан-техника тараққиётининг энг сўнгги ютуқларини қўллаш даражасини, моддий-техника, энергетика ресурслари ва ресурсларнинг бошқа турларидан мақбул фойдаланиш даражасини ҳисобга олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсияларда техник, технологик ва ташкилий лойиҳа ечимларининг иқтисодий самарадорлиги, фойдаланишнинг ишончлилиги баҳоланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт хом ашёдан фойдаланиш билан боғлиқ янги қувватларни ташкил этишнинг эҳтимол тутилган оқибатларини ва маҳсулот истеъмоли бозорлари конъюнктурасининг ўзгаришини ҳисобга олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган (бюджет) манбалар ёки Ҳукумат кафолати остида хорижий кредитларни, шунингдек корхоналарнинг ўз маблағларини жалб этиш ҳисобига лойиҳа ташаббускори томонидан қўйилаётган ресурсларнинг самарадорлиги тўғрисида ваколатли молия ва банк органларининг хулосаларига мувофиқ молиявий ва иқтисодий ҳисоб-китобларнинг ишончлилигини (ҳар хил вариантлар асосида), инвестиция қилинадиган маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши кафолатлари асосланганлигини, лойиҳанинг қопланувчанлигини (ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва унинг мамлакат ичида ва экспортга сотилиши шартлиги) ва барқарор фойда олинишини тасдиқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза натижалари бўйича лойиҳани тасдиқлаш мақсадга мувофиқлиги асосланган ёки қўйиладиган талабларга мувофиқ эмаслиги туфайли лойиҳани рад этиш тўғрисидаги хулосаларни ўз ичига олиши керак, унда лойиҳа ечимларини қайта ишлаш бўйича таклифлар кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Зарурият бўлганда Бюро ўз ваколатига кирадиган баҳолаш мезонлари асосида аниқ бир лойиҳанинг мақсадлари ва вазифаларига энг мақбул ва самарали эришилишини таъминлайдиган муқобил таклифларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Бюронинг мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция таклифлари лойиҳаларига оид тавсияларини кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайёрланган тавсиялар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Бюро директори томонидан ёзма равишда ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир пайтда Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплексининг хулосаси ҳам кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, қарор ижобий бўлган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, Қарори ва Фармойиши ёки Ҳукумат қарори лойиҳаси мазкур Низом II бобининг 2-бандида кўрсатиб ўтилган барча зарур ҳужжатлар ҳамда Бюро тавсиялари билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Давлат маслаҳатчиси хизматига тақдим этилади ёхуд қарор салбий бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаб чиқиш учун Бош вазир ўринбосари — комплекс раҳбарига ва лойиҳанинг асосий ишлаб чиқувчисига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бюрода тавсиялар тайёрланган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция таклифлари лойиҳалари бўйича тизимли асосда маълумотлар банки йиғиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида мақсадли дастурлар, концепцияларни экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
22 майдаги 91-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мақсадли давлат дастурлари, концепцияларга киритилган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки Қарори, шунингдек Ҳукумат қарори қабул қилинишини талаб этадиган инвестиция лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилиши назарда тутиладиган инвестиция лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) марказлаштирилган манбалар ресурслари ҳисобига ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида экспертизадан ўтказилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 180-модда)