30.08.1995 йилдаги 116-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ШОН-ШАРАФ» ОРДЕНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Шон-шараф» ордени таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Шон-шараф» ордени тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. I ва II даражали «Шон-шараф» орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116-I-сон

«Шон-шараф» ордени тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. «Шон-шараф» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанни ҳимоя қилишда кўрсатган фидойилик ва мардлик учун, Ўзбекистонда мудофаа қудратини ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун мукофотланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустасно ҳолларда «Шон-шараф» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Шон-шараф» ордени икки даражадан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I даражали «Шон-шараф» ордени,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II даражали «Шон-шараф» ордени.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орденнинг олий даражаси I даражадир. Мукофотлаш, қоида тариқасида, камида уч йил оралатиб: II даражали ва I даражали навбатида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Шон-шараф» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти мукофотлайди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентини «Шон-шараф» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Шон-шараф» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Шон-шараф» ордени ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокими, шунга вакил қилинган бошқа шахслар топширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II даражали ёки II ва I даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Шон-шараф» ордени кўкракнинг чап томонига тақилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Шон-шараф» ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I даражали «Шон-шараф» орденининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсифи

I даражали «Шон-шараф» ордени 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган кумушдан тайёрланади. Орденнинг асоси хиёл бўртма шаклдаги саккиз қиррали юлдуз кўринишида бўлиб, унинг марказидан учи тугал нурлар таралиб туради. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учлари ораси 48 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орденнинг марказида зумрад ранг эмаль қопланган кумуш ҳошияли қалқон ва орден асосининг рангидаги қиличлар тасвирланган. Қалқоннинг бўйи 20 миллиметр, эни 18 миллиметр. Қалқон ўртасида кумуш рангли ярим ой ва саккиз қиррали юлдуз айлана диаметри 8 миллиметрли сатҳга жо бўлган. Қалқоннинг пастида баландлиги 3 миллиметрли кумуш ранг «I» рақами бор. Қалқон орден асосининг рангидаги тол шохлари билан ҳошияланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орденнинг чап ва ўнг қисмларида симметрик тарзда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларидаги ёйилиб турган мато жойлашган. Орденнинг қуйи қисмида қалқон тагида тўқ қизил ранг фонда кумуш ранг «SНON-SНARAF» деган ёзув ва ҳошия бор. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орденнинг орқа томони ботиқ шаклда. Пастда 1 миллиметр катталикдаги шрифт билан орденнинг тартиб рақами ёзилган.

Орден эни 24 миллиметрли рангдор йўл-йўл шойи мато (лента) сирилган беш қиррали қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг ўртасидан эни 5 миллиметрли оч яшил рангли йўл, кейин эса эни 1,5 миллиметрли иккита оқ, эни 4 миллиметрли иккита қизил ва эни 3 миллиметрли иккита ҳаво ранг йўллар ўтган. Матонинг четларига эни 1 миллиметрли қизил ҳошия чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадағичнинг бўйи 48 миллиметр, эни 46 миллиметр.

Орден тўғноғич билан тақилади.

II даражали «Шон-шараф» орденининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II даражали «Шон-шараф» ордени кумушдан тайёрланади. Орденнинг асоси хиёл бўртма шаклдаги саккиз қиррали юлдуз кўринишида бўлиб, унинг марказидан учи тугал нурлар таралиб туради. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учлари ораси 48 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орденнинг марказида зумрад ранг эмаль қопланган зарҳал ҳошияли қалқон ва орден асосининг рангидаги қиличлар тасвирланган. Қалқоннинг бўйи 20 миллиметр, эни 18 миллиметр. Қалқон ўртасида зарҳал рангли ярим ой ва саккиз қиррали юлдуз айлана диаметри 8 миллиметрли сатҳга жо бўлган. Қалқоннинг пастида баландлиги 3 миллиметрли зарҳал ранг «II» рақами бор. Қалқон орден асосининг рангидаги тол шохлари билан ҳошияланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орденнинг чап ва ўнг қисмларида симметрик тарзда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларидаги ёйилиб турган мато жойлашган. Орденнинг қуйи қисмида қалқон тагида тўқ қизил ранг фонда зарҳал ранг «SНON-SНARAF» деган ёзув ва ҳошия бор. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орденнинг орқа томони ботиқ шаклда. Пастда 1 миллиметр катталикдаги шрифт билан орденнинг тартиб рақами ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орден эни 24 миллиметрли рангдор йўл-йўл шойи мато (лента) сирилган беш қиррали қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг ўртасидан бири-биридан эни 1 миллиметрли оқ йўл билан ажралиб турадиган эни 2 миллиметрли иккита оч яшил рангли йўл ўтган. Кейин эса икки томондан эни 1,5 миллиметрли иккита оқ, эни 4 миллиметрли иккита қизил ва эни 3 миллиметрли иккита ҳаво ранг йўллар ўтган. Матонинг четларига эни 1 миллиметрли қизил ҳошия чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадағичнинг бўйи 48 миллиметр, эни 46 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орден тўғноғич билан тақилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 191-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )