19.12.1997 йилдаги 556-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ЎЗАВИАЛИЗИНГ» АКЦИЯДОРЛИК-ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти томонидан авиация техникаси экспортга етказиб берилишини кучайтириш учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг «Сибавиатранс» (Россия, Красноярск шаҳри), «Уралэкоресурс» ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти (Россия, Екатеринбург шаҳри), «Кедр» тижорат банки (Россия, Красноярск шаҳри), «Свердлсоцбанк» Свердлов вилояти ҳудудини ижтимоий ривожлантириш тижорат банки (Россия, Екатеринбург шаҳри) билан биргаликда дастлабки устав сармояси тайёр маҳсулот, мол-мулк ва пул улуши тарзида 24,5 млн. АҚШ доллари бўлган очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзавиализинг» акциядорлик-лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзавиализинг» акциядорлик-лизинг компанияси акцияларини дастлабки жойлаштириш 1-иловага мувофиқ нисбатларда назарда тутилсин. Қайд этилсинки, лизинг компанияси бошқа қатнашчиларнинг, шу жумладан, хорижий қатнашчиларнинг унга кириши учун очиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «Ўзавиализинг» акциядорлик-лизинг компанияси фаолиятининг асосий йўналишлари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ишлаб чиқарилган авиация техникасини кейинчалик молиявий ва оператив лизингга бериш учун миллий ва хорижий валютада ўз маблағлари ва қарз олинган маблағлар ҳисобига харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация техникаси бозорлари маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Акциядорлик-лизинг компанияси бошқаруви тузилмасига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лизинг операциялари ўтказиш схемаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси лизингга берилган мол-мулк, ташиладиган юклар суғурта қилинишини, лизинг компаниянинг чет элдаги иқтисодий манфаатлари сиёсий, тижорат ва тадбиркорлик таваккалчиликларидан комплекс суғуртавий ҳимоя қилинишини, лизинг операцияларини маблағ билан таъминлаш учун экспорт кредитлари ажратувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган тижорат банкларига суғурта қопламалари берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзавиализинг» акциядорлик-лизинг компанияси ҳаммуассислари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда, Марказий банк ва Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокида янгидан ташкил этилаётган акциядорлик-лизинг компанияси уставини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти «Ўзавиализинг» акциядорлик-лизинг компаниясини Тошкент шаҳар, М.Ҳасанова кўчасидаги 1-уйга жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда экспорт ва импорт лизинг операцияларини ўтказишда божхона ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лизинг операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва лизингга берилган мол-мулк амортизациясини назарда тутувчи ҳисобот тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси қабул қилган халқаро мажбуриятларга мувофиқ бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро молиявий лизинг тўғрисида 1988 йилги Оттава конвенциясига қўшилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ташкил этилаётган лизинг компанияларининг Европа лизинг компаниялари уюшмаси билан узоқ муддатли ҳамкорлигини ташкил этиш масалалари бўйича таклифларни тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
556-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 19 декабрдаги 556-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассисларнинг «Ўзавиализинг» акциядорлик-лизинг компанияси устав сармоясидаги улушларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАҚСИМЛАНИШИ

Т/р‎ Муассис‎ Улуш, фоизларда‎ Улуш суммаси (млн. АҚШ долларида)‎ Улуш шакли‎
1.‎ «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» ДАЖ ‎ 61,22‎ 15,0‎ Тайёр маҳсулот ва мол-мулк тарзида‎
2.‎ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ‎ 8,16‎ 2,0‎ 50 фоизи — ЭМВда, 50 фоизи — сўм эквивалентида‎
3.‎ «Асака» акциядорлик-тижорат банки ‎ 8,16‎ 2,0‎ 50 фоизи — ЭМВда, 50 фоизи — сўм эквивалентида‎
4.‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ‎ 8,16‎ 2,0‎ Сўм эквивалентида‎
5.‎ Ўзбекистон Республикаси ТИАВнинг «Ўзмашимпекс» ДАК ‎ 4,08‎ 1,0‎ 50 фоизи — ЭМВда, 50 фоизи — сўм эквивалентида‎
6.‎ «Сибавиатранс» авиакомпанияси (Красноярск ш., Россия) ‎ 4,08‎ 1,0‎ ЭМВдаги пул улуши‎
7.‎ «Уралэкоресурс» АЖ (Екатеринбург ш., Россия) ‎ 1,03‎ 0,25‎ ЭМВдаги пул улуши‎
8.‎ «Кедр» тижорат банки (Красноярск ш., Россия) ‎ 4,08‎ 1,0‎ ЭМВдаги пул улуши‎
9.‎ «Свердлсоцбанк» (Екатеринбург ш., Россия) ‎ 1,03‎ 0,25‎ ЭМВдаги пул улуши‎

ЖАМИ:‎

100,0‎ 24,5‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 19 декабрдаги 556-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавиализинг» акциядорлик-лизинг компаниясини бошқариш тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 19 декабрдаги 556-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавиализинг» акциядорлик-лизинг компанияси томонидан лизинг операцияларини ўтказиш схемаси