02.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1676
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 02.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1676
Кучга кириш санаси
12.05.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 177-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сонли «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 168-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сонли «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 43-44-сон, 427-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
а) ушбу банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган тўловчилардан ташқари тўловчилар ҳисобот ойидан кейинги ҳар бир ойнинг 15-кунидан кечиктирмай ўрнатилган шакл асосида ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва шу ойнинг 20-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма ) тегишли тўловларни амалга оширадилар;
а) корхона ва ташкилотлар (ушбу банднинг «б»—«з» кичик бандларида кўрсатилганлар бундан мустасно) маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотишининг ҳажми, қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда — ҚҚС) ва акциз солиғи чегирилган ҳолда;
Изоҳ: 8—10, 14—16-бандлар микрофирма ва кичик корхоналар учун ҳисоб-китоб шаклларини тўлдиришда фойдаланилади.