Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ички қўшинлари гарнизон ҳарбий госпитални ташкил этиш тўғрисида
Ички қўшинлар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий, даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳарбий госпитал (Навоий ш. 51862-ҳарбий қисм) негизида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинлари учун гарнизон ҳарбий госпитали ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинлари гарнизон ҳарбий госпиталининг тузилмаси ва штатлар сони 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ИИВ тузилмаси ўзгарганлиги муносабати билан унинг фаолиятини молиялаштиришни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 12 март,
130-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 мартдаги 130-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинлари гарнизон ҳарбий госпиталининг (Навоий)
ТУЗИЛИШИ
Бошқармаси
Тиббиёт қисми
Дорихона
Санитария ва эпидемияга қарши бўлинмаси
Ҳаммом ва кир ювиш комбинати
Моддий-техника таъминоти взводи
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 мартдаги 130-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинлари гарнизон ҳарбий госпиталининг (Навоий)
ШТАТЛАР СОНИ
Жами | 127 |
шу жумладан: | |
Офицерлар | 16 |
Прапоршиклар | 8 |
Сержантлар | 11 |
шу жумладан муддатидан ортиқ хизмати | 6 |
Солдатлар | 28 |
Жами ҳарбий хизматчилар | 63 |
Ишчилар ва хизматчилар | 64 |