Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИНДОНЕЗИЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси ва Индонезия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 23 июндаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жакарта шаҳрида Индонезия Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
* 2-илова берилмайди.
1997 йил учун Элчихона ходимлари сони 6 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 4 киши — дипломатик таркиб ходимлари, 2 киши — маъмурий-техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1997 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
4. Индонезия Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг Элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 июнь,
322-сон
Индонезия Республикасидаги (Жакарта шаҳри) Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
|
Т/р |
Лавозими |
Штатдаги ходимлар сони |
Ходимларнинг маоши элчининг маоши (1700)га нисбатан фоизларда |
Ойлик маош |
1997 йил учун иш ҳақи фонди |
|
|
Дипломатик таркиб: |
|
|
|
|
|
1 |
Элчи |
1 |
100% |
1700 |
20400 |
|
2 |
Маслаҳатчи |
1 |
85% |
1445 |
17340 |
|
3 |
Биринчи котиб |
1 |
75% |
1275 |
15300 |
|
4 |
Иккинчи котиб |
1 |
70% |
1190 |
14280 |
|
|
Жами: |
4 |
|
5610 |
67320 |
|
|
Маъмурий-техник ходимлар таркиби |
|
|
|
|
|
1 |
Катта бухгалтер |
1 |
65% |
1105 |
13260 |
|
2 |
Хўжалик мудири, айни пайтда кассир |
1 |
50% |
850 |
10200 |
|
3 |
Ходимларнинг оила аъзоларидан ёки жойнинг ўзида ёлланадиган ходимлар: ҳайдовчи-механик, фаррош, қоровул, боғбон ва бошқалар (соатбай ҳақ тўланади) |
|
|
1500 |
18000 |
|
|
Жами: |
2 |
|
3455 |
41460 |
|
|
Ҳаммаси: |
6 |
|
9065 |
108780 |
Кейинги таҳрирга қаранг.