Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИНДОНЕЗИЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси ва Индонезия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 23 июндаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жакарта шаҳрида Индонезия Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
* 2-илова берилмайди.
1997 йил учун Элчихона ходимлари сони 6 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 4 киши — дипломатик таркиб ходимлари, 2 киши — маъмурий-техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1997 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 декабрдаги 438-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 июнь,
322-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 декабрдаги 438-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)