Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида 1997 йил 7 апрелда Қуддус шаҳрида имзоланган маданият, фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Бош вазир ўринбосари А.А. Азизхўжаев, ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов Ўзбекистон Республикасининг мазкур Битимда назарда тутилган мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 2 май,
226-сон