ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
БИРЖА САВДОСИДА ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯ (ҚАЙТА АТТЕСТАЦИЯ)ДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 апрелда 1241-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 29 мартдаги 01/27-26/01-сонли «Жисмоний шахсларни биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи учун аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1241-2, 04.04.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги «Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2003 йил 5 мартдаги 01/НИ-235-сонли қарори билан тасдиқланган «Биржа савдосида иштирок этиш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисида»ги низомга (2003 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1241) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 7 март,
01/19-18/07-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 167-модда)