24.12.1998 йилдаги 714-I-сон
Ҳужжат 01.04.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (бундан буён матнда Кодекс деб юритилади) 1999 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари Кодексга мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Кодексга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Кодексга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4. Иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари 1999 йил 1 апрелдан тўла ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.