Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.1999 06.05.1994 йилдаги 1081-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.1999
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УЙ-ЖОЙ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги 714-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1983 йил 5 июлдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, № 19, 320-модда; 1985 йил, № 10, 84-модда; 1986 йил, № 26, 328-модда; № 34, 414-модда; 1988 йил, № 21, 239-модда; 1989 йил, № 1, 2-модда; № 16-17, 187-модда; № 35-36, 611-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси «квартиралар» деган сўздан кейин «шу жумладан, хусусийлаштирилган квартиралар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6-модда. Давлат уй-жой фонди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фонди — маҳаллий ҳокимият органларининг уй-жой фонди ҳамда давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг тўлиқ хўжалик тасарруфида ёки оператив бошқарувидаги уй-жой фондидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга қобилиятсизлар, ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларига, агар уларнинг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлса, шунингдек биринчи марта никоҳдан ўтган турар жойга муҳтож ёш оилаларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатга биноан гражданларнинг ижтимоий ҳимояланган ва таъминоти оз бошқа тоифаларга маҳаллий ҳокимият органлари ҳузурида аниқ мақсадга қаратилган, ижара шартномаси талаблари асосида хусусийлаштириш ҳуқуқисиз фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 10-модданинг биринчи қисми «турар жой олиш» деган сўзлардан кейин «сотиб олиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гражданлар ўзлари яшаб турган уйни, квартирани авайлаб сақлашлари, турар жойлардан ўз мақсадида фойдаланишлари, турар жойлардан фойдаланиш қоидалари ҳамда тамоилга риоя қилишлари, белгиланган солиқларни ва коммунал хизматлар ҳақини ҳамда уйдан фойдаланишга кетадиган харажатлар пулларини ўз вақтида тўлашлари, ўзларига қарашли турар жойларга хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш юзасидан корхоналар ва хусусий шахслар билан тузилган шартнома мажбуриятларига риоя этишлари, сув, газ, электр ва иссиқлик энергиясини тежаб-тергаб сарфлашлари шарт».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 14-модданинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банди «республикада» деган сўздан кейин «давлат» деган сўз билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6) квартира ва ижара ҳақини, уйдан фойдаланишга кетадиган харажат пуллари ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш тартиби ва муддатларини белгилаш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кодекс қуйидаги мазмундаги 21-1-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21-1-модда. Хусусийлаштирилган уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган турар жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш шартнома асосида амалга оширилади. Тўлиқ хусусийлаштирилган уйдаги турар жой эгалари уйдан фойдаланиш ширкати тузишлари мумкин. Бу ширкат уйга хизмат кўрсатувчи ва уни таъмирловчи ташкилотни мустақил танлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисман хусусийлаштирилган уйлардаги гражданларнинг мулкига айланган турар жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш шу уйларга хусусийлаштиришга қадар хизмат кўрсатган уй-жойлардан фойдаланиш ва таъмирлаш-қурилиш ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган турар жойларнинг эгалари унинг инженерлик ускуналарига, умумий фойдаланиладиган жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда унинг теварак-атрофига қараш билан боғлиқ харажатлар ҳақини ўзлари эгаллаб турган умумий майдонга мутаносиб равишда тўлайдилар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 28-модданинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи «тақсимлаш» деган сўздан кейин «ва хусусийлаштириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағи ҳисобига пайчилик шарти билан янги қурилган уйлардаги уй-жойларни хусусийлаштириш тартиби корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўзлари томонидан белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 31-модданинг биринчи қисми «турар жой олиш» деган сўзлардан кейин «ёки уларни мулк сифатида сотиб олиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 53-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Турар жойга ижра туриш шартномасига мувофиқ кўчиб кириш учун уй-жой ажратилганлиги тўғрисида берилган ордер, ижарачининг кўчиб кириши учун ижара шартномаси, уй-жой эгасининг кўчиб кириши учун мулкдорлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, шу жумладан хусусийлаштирилган квартира эгасининг кўчиб кириши учун мулкдорлик ҳуқуқи хусусида берилган давлат ордери асос бўлади. Гражданларнинг турар жойларга ижара туриш шартига, ижара шартномасига мувофиқ ёки мулк сифатида сотиб олган ҳолда кўчиб киришини маъмурий чеклашларга йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 56 ва 57-моддаларнинг номи ва матнларидаги «Турар жойни ижарага олиш» деган сўзлар «Турар жойда ижарага туриш ёки уни ижарага олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 139-1-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хусусийлаштирилган квартиранинг, уйнинг (уй бир қисмининг) эгаси ўз квартирасини, уйини (уйнинг бир қисмини) исталган бошқа квартирага ёки уйга (уйнинг бир қисмига) уй рўйхатидан ўтказиш ва турар жойи борасида ҳеч қандай чекловларсиз айирбошлаш ҳуқуқига эгадир».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кодекс қуйидаги мазмундаги 139-2-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«139-2-модда. Оила аъзоларининг хусусийлаштирилган квартирага ёки уйга (уйнинг бир қисмига) нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган квартира ёки уй (уйнинг бир қисми) эгасининг оила аъзолари ва уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ўзларининг умумий мулклари ҳисобланган хусусийлаштирилган уй-жойга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш ёки ижарага бериш хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг вояга етган оила аъзолари ёки уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар розилиги билан амалга оширилади, бунда хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг вояга етмаган оила аъзоларининг манфаатларини уларнинг ота-оналари, ҳомийлари ва васийлари ҳимоя қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жой эгалари бир квартирада истиқомат қилишининг имконияти бўлмай қолган тақдирда суд уйдан кўчиб кетаётган кишига умумий мулк бўлган квартирадаги унинг улуши қийматини ҳокимият органлари белгилайдиган, судга даво аризаси берилган кундаги бозор нархида пул билан тўлашни турар жой эгаларидан бирининг зиммасига юклаган ҳолда мазкур Кодекснинг 112-моддасини қўллашга ҳақли».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 151-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«151-модда. Ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари (уйларнинг бир қисми) ёки квартиралари бузиладиган гражданларни турар жойлар билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёки жамият эҳтиёжи учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан гражданларга қарашли уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира бузиладиган бўлгани тақдирда ана шу гражданларга уларнинг хоҳишига кўра ҳамда томонларнинг келишувига биноан бепул мулк қилиб бериладиган квартира олиш ёхуд тегишли корхона, муассаса, ташкилот томонидан янги жойда қурилган уй, иморат, иншоотни мулк қилиб олиш ёки бузилган уй (уйнинг бир қисми), квартира, иморат, иншоот, нобуд бўлган экин ва дов-дарахтлар эвазига товон пули олиш ҳуқуқи берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 152 ва 153-моддалар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. 16-модда ва 17-модданинг 4-банди, 32-модданинг номи, 32, 37, 131-моддаларнинг матнлари «уйларнинг», «уйларининг», «уйлари», «уй-жойи», «уйларда», «уйдаги», «уйлардаги», «уйларига», «уйига» деган сўзлардан кейин тегишинча «(уйлар бир қисмининг) ва квартираларнинг», «(уйлар бир қисмининг) ва квартираларининг», «(уйлар бир қисми) ва квартиралари», «(уйнинг бир қисми) ва квартираси», «(уйлар бир қисмида» ва квартираларда», «(уйнинг бир қисмидаги) ва квартирадаги», «(уйлар бир қисмидаги) ва квартиралардаги», «(уйлар бир қисмига) ва квартираларига», «(уйнинг бир қисмига) ва квартирасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-бобнинг, 134—141-моддаларнинг, 144—150-моддаларнинг номлари, шунингдек 134—150-моддаларнинг матнлари «уйлардаги», «уйдаги», «уй-жойдан», «уй», «уйга», «уйни», «уй-жойларни», «уйларни», «уй-жойи», «уй-жой» деган сўзлардан кейин тегишинча «(уйлар бир қисмидаги) ва квартиралардаги», «(уйнинг бир қисмидаги) ва квартирадаги», «(уйнинг бир қисмидан) ва квартирадан», «(уйнинг бир қисми) ва квартира», «(уйнинг бир қисмига) ва квартирага», «(уйнинг бир қисмини) ва квартирани», «(уйларнинг бир қисмини) ва квартираларни», «(уйнинг бир қисми) ва квартираси», «(уйнинг бир қисми) ва квартира» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1081-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 157-модда)