Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2012 07.04.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1671
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази Бош директорининг бўйруғи, 07.04.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1671
Кучга кириш санаси
17.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2012
Ҳужжат 17.04.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ОШКОР ЭТИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН АХБОРОТЛАРНИ «БИРЖА» ГАЗЕТАСИДА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ТАРЗДА НАШР ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 апрелда 1671-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2012 йил 24 июлдаги 2012-12-сонли «Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни «Биржа» газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1671-2, 31.07.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-475-сонли қарори билан тасдиқланган 2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш Дастурининг 2.5-бандига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази тўғрисида»ги Низомга мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши зарур бўлган ахборотларни «Биржа» газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 1 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007-02-сон

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг
2007 йил 1 март 2007-02-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни «Биржа» газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарори, Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборотларни очиш тўғрисидаги низомга (2002 йил 18 апрель, рўйхат рақами 1127 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 8-сон) асосан, қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни «Биржа» газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган тарзда нашр этиш — қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни «Биржа» газетасида нашр этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозоридаги ахборот (бундан кейинги ўринларда ахборот деб юритилади) — қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган хабар ва фактик маълумотлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи —Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биржа» газетаси — қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни марказлаштирилган тарзда нашр этилиши учун босма нашри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртма — қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг «Биржа» газетасига ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни нашр этиш учун ёзма мурожаати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ахборотларни «Биржа» газетасида нашр этиш орқали ошкор этиши шарт бўлган қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари бўлиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар эмитентлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, инвесторлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари ахборотларни «Биржа» газетасида нашр этиш орқали ошкор қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ахборотлар «Биржа» газетасида давлат тилида, эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда эса, тақдим этилган эълон матнидаги бошқа тилларда ҳам нашр этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ахборотларни нашр этиш учун тўловлар миқдори тузилган шартномага мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Биржа» газетаси томонидан нашр этиш учун олинадиган тўловларнинг энг юқори миқдори, шунингдек газетани сотилиш нархи «Биржа» газетаси томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Биржа» газетасининг сони ҳафтасига камида уч марта чиқарилиши ва республиканинг барча вилоятларига тарқатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ахборотларни нашр этиш учун буюртмалар бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ахборотларни нашр этиш бўйича қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси ва «Биржа» газетаси ўртасида ахборот хизмати кўрсатиш шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ахборотларни ошкор этилиши учун қонунчиликда белгиланган муддатда «Биржа» газетасининг буюртмаларни қабул қилиш шоҳобчасига эълон матнининг қоғоз ва электрон кўринишлари илова қилинган буюртмани беришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магнит нусхада жойлашган эълон матни қоғоз кўринишида тақдим этилган маълумотларга мувофиқ бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ахборотларнинг нашр этилишига буюртма бериш шаклига бўлган талаблар «Биржа» газетаси томонидан ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Юридик шахс бўлган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ахборотлари, унинг ваколатли мансабдор шахси имзоси ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг асосий муҳри билан тасдиқланган фирма бланкида ёзма шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахс бўлган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ахборотлари, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси имзоси билан ёзма шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ахборотлари «Биржа» газетасида нашр этилиши лозим бўлган буюртмачиларнинг рўйхати, буюртмалар келиб тушган сана ва унга илова қилинган эълонлар матни бўйича шакллантирилади ҳамда «Биржа» газетасининг ваколатли мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Биржа» газетасига келиб тушган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг буюртмаларида акс эттирилган ахборотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биржа» газетасининг навбатдаги сонини териш муддати тугагунга қадар берилган бўлса — навбатдаги сонида нашр этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биржа» газетасининг навбатдаги сонини териш муддати тугаганидан сўнг берилган бўлса — газетанинг кейинги навбатдаги сонида нашр этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биржа» газетаси ҳар бир сонида «Биржа» газетаси сонини нашр этишга териш муддати тугатилишининг аниқ вақтини кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Биржа» газетасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Биржа» газетаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларидан фақат тўғри расмийлаштирилган буюртмаларни ва эълонлар матнини тақдим этилишини талаб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари билан келишилган ҳолда эълон матни ва ҳажмига тузатишлар киритишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Биржа» газетаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча вилоятларида ахборотларни нашр этиш учун буюртмаларни қабул қилиш шоҳобчаларини ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газета сонларини ҳафтасига камида уч марта чиқарилишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган буюртмалар бўйича нашр этишни шартнома тузилганидан сўнг амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биржа» газетасининг ҳар бир сонини киоскалар тармоғи ва вақтли матбуотни тарқатувчилар орқали етказишни таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотларни нашр этиш учун келиб тушган буюртмалар ҳисобини юритишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғри расмийлаштирилиб тақдим этилган буюртмалар ва эълон матнига асосан ахборотларни газетада нашр этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан «Биржа» газетасида нашр этиш учун тақдим этилган эълон матнини, нашр этиш учун белгиланган муддатларда «Биржа» газетаси веб-сайтининг «корпоратив бошқарув» бўлимида бепул жойлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг барча буюртмаларини қабул қилиш ва сақлаш бўйича ички назоратни таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашр этиш учун тақдим этилган буюртмалар ва эълонлар матнини камида уч йил сақлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки кунлик муддатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборотлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар бузилган ҳолда нашр қилинганлиги тўғрисида хабардор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборотларни нашр этилиши тўғрисидаги тегишли маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи сўрови бўйича тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларга риоя этишга мажбурдир.

IV. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ахборотларни ошкор этишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ахборотларни ошкор этишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида эълон шрифти, ранги ва ҳажмини белгилашга, бунда шрифтнинг энг кичик ҳажми 8 дан кичик бўлмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биржа» газетасидан эълонни, белгиланган муддатларда тақдим этилган эълон матнидаги тилда нашр этилишни талаб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биржа» газетасининг айби билан ахборотлар ўз вақтида нашр этилмаганлиги туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ахборотларни ошкор этишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлар матнини тегишли шаклда тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда нашр этилиши шарт бўлган молиявий ҳисоботларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклда тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончсиз ахборотларни нашр этиш ҳолатлари аниқланганда раддия (тузатишлар) чоп этилишини талаб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ ошкор этиладиган ахборотлар нашрлари ҳисобини юритишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эълон нашр этишга берилган буюртмалар «Биржа» газетаси томонидан қабул қилиш ноқонуний равишда рад этилган ҳолатлар тўғрисида оқилона муддатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биржа» газетасининг айби билан ахборотлар муддатларга риоя этилмаган ҳолда нашр этилиши ҳолатлари тўғрисида оқилона муддатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларга риоя этишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ахборотлари реклама ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тақдим этилган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси томонидан тақдим этилган ахборотларга мос келмаган ахборотларни нашр этганлик учун жавобгарлик «Биржа» газетаси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Биржа» газетаси қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан тақдим этилган ахборотлар бўйича ҳисобнинг тўлиқлигини ва маълумотлар электрон базасини юритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 20 февраль.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 160-модда; 2010 й., 21-сон, 172-модда)