Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.06.2001 йилдаги 250-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001/2002 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминлаш, абитуриентларга тест синовларидан ўтишда қулайликлар яратиш ҳамда олий таълим муассасаларига иқтидорли ва қобилиятли ёшларни танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2001/2002 ўқув йилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 49500, шу жумладан 19800 давлат грантлари ва 29700 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 4200, шу жумладан 1400 давлат грантлари ва 2800 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 2-иловага* мувофиқ тақсимлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2001/2002 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилган 3 йиллик олий малакали ҳамширалар тайёрлаш бўлимларига умумий қабул квоталари 200, шу жумладан давлат грантлари бўйича 100 ва тўлов-контракт асосида 100 квота белгиланиб, улар республика тиббиёт олий таълим муассасалари бўйича 3-иловага* мувофиқ тақсимлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Давлат тест маркази билан биргаликда ўзларига қарашли таълим муассасаларида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратура бўйича ўринлар квотасини таълим шакллари ва тиллари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги таклифларни бир ҳафта муддатда Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини олий маълумотли ўқитувчилар ва педагог-муҳандислар билан таъминлаш мақсадида 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат педагогика университети, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, Наманган муҳандислик-педагогика институти, шунингдек Урганч, Қорақалпоқ, Андижон, Самарқанд ва Фарғона давлат университетлари таркибида ўрта махсус маълумотга ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий педагогик стажга эга бўлган педагог кадрларни давлат грантлари асосида тест синовлари орқали қабул қилиш ва бакалавриатда ўқитиш учун махсус сиртқи бўлимлар очилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу тоифадаги педагог кадрларга олий маълумот бериш учун бакалавр даражасига мўлжалланган уч йиллик ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ва таълимнинг блокли тизими жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 10 кун муддатда қайд этилган олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларига қабул квоталари юзасидан, уларнинг моддий-техника ва ўқув-методик базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини тайёрласин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда педагогика ва касбий-педагогик тайёргарлик йўналишлари бўйича уч йиллик дастурлар асосида сиртқи бўлимларда бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Давлат таълим стандартлари талаблари асосида уч йиллик ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшаётган ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоят марказларида жойлашган олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган абитуриентларни 10 июлдан 10 августгача бўлган муддатда, олий таълим муассасалари қабул комиссиясига тақдим этиладиган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида, тегишли манзилга бир маротаба бориб келиши учун бепул темир йўл чипталари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини абитуриентларнинг сони ва йўналишлар ҳақидаги тасдиқловчи маълумотлар билан ўз вақтида таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат комиссиясига, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги низомлар иловаларига ҳамда тест синовлари натижаларидан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида белгиланган умумий қабул квоталари доирасида, қабул кўрсаткичларига зарур бўлган ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий таълим муассасалари тўлов-контракт асосида кадрларни тайёрлаш учун тушадиган маблағлардан солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан, истисно тариқасида, 2023 йил 1 январгача озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ўқув жараёнини замонавий таълим воситалари билан таъминлашга, олий таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2001/2002 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат ва магистратурага ҳамда олий малакали ҳамширалар тайёрлаш учун белгиланган қабулни ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2000/2001 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2000 йил 8 июндаги 222-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 534-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда, 52-сон, 560-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда; 2012 й., 6-сон, 60-модда; 2014 й., 50-сон, 590-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)