Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 03.04.2007 йилдаги 70-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007—2011 ЙИЛЛАРДА ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта тозалаш саноатини изчил ва барқарор ривожлантириш, тармоқ корхоналарида замонавий асбоб-ускуналарни жорий этиш, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали ва оқилона фойдаланиш даражасини ошириш, жаҳон пахта бозорида рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг, шунингдек корхоналар акциядорларининг эскирган, жисмоний ва маънавий жиҳатдан ишдан чиққан асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст бўлган, шунингдек йирик шаҳарларда жойлашган 1-иловага* мувофиқ 30 та пахта тозалаш корхонасини 2007 йил 1 августгача тугатиш, бунда тайёрлов пунктларининг мавжуд тармоғини сақлаб қолиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2007—2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурга киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси ҳар ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, тижорат банкларининг 2007—2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини манбалар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамида жамланадиган, сотилган пахтани қайта ишлаш маҳсулотлари қийматининг бир фоизи миқдоридаги маблағлар ҳисобига, шунингдек «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав фондларидаги акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобига молиялаштириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин. Маблағларни жамлаш ва улардан фойдаланиш тартиби схемага (3-илова*) мувофиқ белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модернизация қилинадиган пахта тозалаш корхоналарининг соф фойда шаклидаги ўз маблағлари ва ҳисобланган амортизация ажратмаларининг жами суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига молиялаштириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан биргаликда Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш учун мўлжалланган маблағларни Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамида жамлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамида жамланадиган маблағлардан корхоналарнинг ўз маблағларидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда, модернизация қилинаётган корхоналарга асбоб-ускуналар етказиб берилиши учун аванс тўлаш ва фақат буюртмачи томонидан тақдим этилган қабул қилиш далолатномалари асосида амалда бажарилган иш ҳажми учун ҳисоб-китоб қилиш учун босқичма-босқич молиялаштириладиган тартиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамидан модернизация ва реконструкция қилиш учун пахта тозалаш саноати корхоналарига йўналтириладиган маблағлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ҳамда солиқлар ва солиқ бўлмаган мажбурий тўловлар ҳисобланадиган базага киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамидан пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзенгилсаноатлойиҳа» институти — пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларнинг бош лойиҳаловчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари лойиҳаларнинг бош буюртмачилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» уюшмасининг «Пахта тозалаш ИИЧБ» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси — пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш устидан техник назоратни амалга оширувчи ташкилот этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишда қатнашувчи пудрат ташкилотларининг белгиланган тартибда танлов (тендер) асосида аниқланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича барча лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигида экспертизадан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда ишлаб чиқаришнинг техник даражасини оширишга, биринчи навбатда, корхоналарнинг техник пахта чигити тежалишини, сифатли, рақобатга бардошли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланишига алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, пахта тозалаш саноати корхоналари учун четдан келтириладиган 4-иловага* мувофиқ технологик, ёрдамчи ва транспорт асбоб-ускуналари, шунингдек эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари 2007—2011 йиллар даврида божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага мувофиқ тугатилаётган корхоналарнинг асосий фондлари ва бошқа мол-мулкини комплекс хатловдан ўтказсин ва баҳоласин ҳамда хатлов якунларига кўра уларнинг балансида бўлган бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни танлов савдоларида сотиш бўйича таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил ҳосили пахта хом ашёсини қайта ишлаш тугаллангандан кейин пахта тозалаш корхоналарининг ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав фондларини ва акциялари пакетларини белгиланган тартибда таркибий ўзгартирсин, бунда тугатилаётган корхоналар тайёрлов пунктларининг яқин жойдаги пахта заводлари балансига берилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси 2007 йил 1 июлгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари, тайёрлов пунктлари ва пахта заводларини жойлаштиришнинг янги тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси паст рентабелли пахта тозалаш корхоналарини тугатиш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни келгусида ишга жойлаштириш бўйича бир ой муддатда таклифлар тайёрласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили инвестиция дастурини шакллантиришда унга Дастурда белгиланган лойиҳаларни амалга оширишни киритишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 3 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 143-модда)