27.06.2005 йилдаги 73-I-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 27.06.2005 йилдаги 73-I-сон
Кучга кириш санаси
27.06.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2010
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг бошқа субъектларига қонун лойиҳаларини тайёрлашга доир фаолиятни амалга оширишда қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш бўйича услубий тавсиялардан фойдаланиш тавсия этилсин.
3. Услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасига доир ишларни, қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топиш лозим бўлган қонунларнинг рўйхатини тайёрлаш бўйича ишларни бажариш вақтида амалда қўлланилиши учун мўлжалланган.
4. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокурори эгадирлар.
5. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ва қонунлари лойиҳаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида амалга оширилади.
Агар муайян қонун кучга киришининг Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 160–II-сонли Қонунида белгиланганидан фарқ қиладиган алоҳида тартибини ўрнатиш зарур бўлса, қонун лойиҳаларига ҳужжатнинг кучга кириш тартиби тўғрисидаги модда киритилади.